Педагогларда креатив фаолиятни ташкил этишга
имкон берадиган малакалар гуруҳлари:
1) билишга оид (гностик) малакалар;
2) лойиҳалаш малакалари;
3) ижодий-амалий (конструктив) малакалар;
4) тадқиқотчилик малакалари;
5) мулоқотга кирувчанлик (коммуникатив) малакалари;
6) ташкилотчилик малакалари;
7) изчилликни таъминловчи (процесссуал) малакалар;
8) техник-технологик малакалар
Билишга оид (гностик) малакалар:
- талабаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, жамоанинг ижтимоий-
психологик ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ўқув-тарбиявий вазифаларни
аниқ белгилаш;
- замонавий таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқув-тарбия
жараёнини дидактик, психологик ва методик жиҳатдан режалаштириш ва таҳлил
қилиш;
- таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг самарали шакл, метод
ва воситаларни асосли равишда танлай олиш;
- талабалар томонидан ўқув дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда
материалларни ўзлаштирганлик натижаларини, ўқувчиларнинг тарбияланганлик
ва ривожланганлик даражасини аниқлай билиш;
- талабаларнинг билишга бўлган қизиқиш, эҳтиёж ва фаолликларини
ривожлантириш бўйича турли кўринишдаги ишларни олиб бориш;
- дарсда, дарсдан ташқари шароитларда, куни узайтирилган гуруҳларда,
тўгарак, клуб ёки жамиятларда турли тарбиявий ишларни олиб бориш;
- талабалар, уларнинг ота-оналари билан индивидуал ишларни амалга
ошириш;
- талабаларда соғлом турмуш кечиришга бўлган эҳтиёжни шахсий ва
умумий гигиенага амал қилиш кўникмаларини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш
малакаларини шакллантириш;
- таълим жараёнида турли кўрсатмали қуроллар, замонавий техник
воситалар, ахборот ва илғор педагогик технологияларидан фойдаланиш;
- дидактик материал ва кўрсатмали қуролларни ишлаб чиқиш;
- ота-оналарни педагогик билимлар асослари, болаларнинг асосий ёш
хусусиятлари, психологик ўзига хосликлари, турли ёш босқичларида фарзандлар
билан ота-оналарўртасида кечадиган муносабатлар моҳиятидан хабардор қилиш;
- ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ва шахсий фаолиятда йўл
қўйилган камчиликларни тузатиш
40
Do'stlaringiz bilan baham: |