Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Педагогларда креатив фаолиятни ташкил этишга


Download 2.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/141
Sana12.08.2023
Hajmi2.63 Mb.
#1666527
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   141
Bog'liq
Kreativ-pedagogika-asoslari

Педагогларда креатив фаолиятни ташкил этишга
имкон берадиган малакалар гуруҳлари: 
1) билишга оид (гностик) малакалар;
2) лойиҳалаш малакалари; 
3) ижодий-амалий (конструктив) малакалар; 
4) тадқиқотчилик малакалари; 
5) мулоқотга кирувчанлик (коммуникатив) малакалари; 
6) ташкилотчилик малакалари; 
7) изчилликни таъминловчи (процесссуал) малакалар; 
8) техник-технологик малакалар 
Билишга оид (гностик) малакалар: 
талабаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, жамоанинг ижтимоий-
психологик ўзига хослигини инобатга олган ҳолда ўқув-тарбиявий вазифаларни 
аниқ белгилаш; 
- замонавий таълим талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқув-тарбия 
жараёнини дидактик, психологик ва методик жиҳатдан режалаштириш ва таҳлил 
қилиш; 
- таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг самарали шакл, метод 
ва воситаларни  асосли равишда танлай олиш; 
- талабалар томонидан ўқув дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда 
материалларни ўзлаштирганлик натижаларини, ўқувчиларнинг тарбияланганлик 
ва ривожланганлик даражасини аниқлай билиш; 
- талабаларнинг билишга бўлган қизиқиш, эҳтиёж ва фаолликларини 
ривожлантириш бўйича турли кўринишдаги ишларни олиб бориш; 
- дарсда, дарсдан ташқари шароитларда, куни узайтирилган гуруҳларда, 
тўгарак, клуб ёки жамиятларда турли тарбиявий ишларни олиб бориш; 
- талабалар, уларнинг ота-оналари билан индивидуал ишларни амалга 
ошириш; 
- талабаларда соғлом турмуш кечиришга бўлган эҳтиёжни шахсий ва 
умумий гигиенага амал қилиш кўникмаларини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш 
малакаларини шакллантириш; 
- таълим жараёнида турли кўрсатмали қуроллар, замонавий техник 
воситалар, ахборот ва илғор педагогик технологияларидан фойдаланиш; 
- дидактик материал ва кўрсатмали қуролларни ишлаб чиқиш; 
- ота-оналарни педагогик билимлар асослари, болаларнинг асосий ёш 
хусусиятлари, психологик ўзига хосликлари, турли ёш босқичларида фарзандлар 
билан ота-оналарўртасида кечадиган муносабатлар моҳиятидан хабардор қилиш; 
- ўз-ўзини таҳлил қилиш, ўз-ўзини баҳолаш ва шахсий фаолиятда йўл 
қўйилган камчиликларни тузатиш 


40 

Download 2.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling