38
Креатив жиҳатдан ривожланишда ҳар бир шахс ҳаётида давр ва босқич муҳим
аҳамият касб этади. Демак:
Шунга кўра маълум давр ва босқичларда педагогларда ҳам креативлик сифатлари,
ижодий фаолият малакалари ривожланади.
Креатив тафаккурга эга талабалар: бошқа талабаларнинг хаёлига
келмаган
ғояларни билдиради; ўзларини ифода этишнинг ўзига
хос услубини танлайди; баъзан
мавзу алоқаси йўқ ёки ғайриоддий
саволлар беради; ечими очиқ қолган
вазифалардан завқланади; ғояларни аниқ далиллар асосида муҳокама қилишни афзал
кўради; муаммонинг ечимини топишда ноанъанавий ёндашувни танлайди.
Шахсга хос креативлик сифатлари қуйидагилар саналади (5-расм):
Креативликнинг ривожланиш даври – маълум креативлик сифатларининг
ривожланиши якунига етган қандайдир вақт бирлиги.
Креативликнинг ривожланиш босқичи – муайян
креативлик
сифатларининг ривожланганлик даражаси
5-расм. Шахсга хос креативлик сифатларининг турлари
Сифатлар
Мавжуд тажриба ва билимлар асосида янги
қарорларни қабул қилиш
малакаси
Ҳиссиётга бойлик
Бой тасаввурга эгалик
Ўз ижодкорлигини тўла-тўкис
намойиш этиш
Мантиқий фикрлаш қобилияти
Рефлексия қобилияти
Ижодий таъсирчанлик ва
ташаббускорлик
Эрудиция (билағонлик)
Ижодий йўналганлик
Инновацион
қобилиятга эгалик
Таваккал қила олиш қобилияти
Тафаккур тезлигига эгалик
Ички сезгининг ривожланганлиги
Ўзига хос (оргинал) ғояларни
илгари
сура олиш қобилияти
Юксак бадиий
қадриятларга эгалик
39
Педагоглар креативлик сифатлари билан бир қаторда ижодий фаолиятни ташкил
этишга лаёқатлиликни ифодаловчи қуйидаги малакаларга ҳам эга бўлишлари зарур:
Қуйида ушбу малакалар гуруҳларининг моҳияти ёритилади:
Do'stlaringiz bilan baham: