Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Kreativ-pedagogika-asoslari
Лойиҳалаш малакалари: - дарс ёки тарбиявий тадбирларнинг лойиҳаларини яратиш; - дарс ёки тарбиявий тадбирнинг технологик харитасини яратиш; - дарс ёки тарбиявий тадбир моҳиятини босқичма-босқич ёритиш; - таълимий ёки тарбиявий фаолият мақсадини аниқ белгилаш; - мақсадга мос келадиган вазифаларни аниқлаш; - ўқув материалининг дидактик, тарбиявий ва ривожлантирувчи мақсадларини баён этиш; - ўқув ёки тарбиявий характердаги материал мазмунини шакллантириш; - ўқув ёки тарбиявий материал мазмунини очиб берадиган бир қанча маълумотлар ўртасидаги ўзаро изчилликни таъминлаш; - талабаларни мустақил фикрлашга рағбатлантирувчи саволлар тизимини ишлаб чиқиш; - дарс ёки тарбиявий тадбирнинг методик тузилишини асослаш; - дарс ёки тарбиявий тадбир жараёнида бажариладиган педагогик топшириқлар тизимини аниқлаш; - янги материални баён этишда турли замонавий ёндашувларни қўллаш; - муайян изчилликка эга тест топшириқларини ишлаб чиқиш; - талабаларнинг билим даражасини ташхислаш жараёнини асослаш; - талабалар жамоаси ҳамда алоҳида талабанинг тарбияланганлик ва ривожланганлик даражасини баҳолаш механизмини яратиш Ижодий-амалий (конструктив) малакалар: - алоҳида-алоҳида маълумотлардан фойдаланган ҳолда яхлит ўқув ва тарбиявий характердаги материални шакллантириш; - ўқув материалини турли расм, сурат, жадвал, диаграмма, модел ва бошқалар билан бойитиш; - ўзига хос, оргинал ўқув материалини тайёрлаш; - мустақил равишда янги методни асослаш; - ўқув машғулоти (дарс) ва тарбия тадбир учун кўрсатмали қуроллар тўпламини яратиш; - дарс ёки тарбиявий тадбирнинг технологик паспорти, харитасини яратиш; - дарс ёки тарбиявий тадбирда фойдаланиш учун мультимедия материалларини яратиш; - ўқув материалининг тақдимот вариантини тайёрлаш; - турли мавзулардаги тарбиявий тадбирлар учун талабаларнинг фаол иштирокида видео роликлар яратиш; - дарс конспектини тайёрлаш; - турли шакл ва методларга асосланган синов топшириқлари (савол, топшириқ, масала, мисол, машқ, тест), баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш; - назорат ишларини ташкил этишга ижодий ёндашиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling