2. Шахсда креативлик сифатларини ривожлантиришнинг самарали
йўллари. Айтиб ўтилганидек, барча шахсларда бўлгани каби педагоглара ҳам
креативлик сифатлари ўз-ўзидан ривожланмайди. Шунга кўра тадқиқотларда шахс
(жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли ривожлантиришнинг
бир қатор йўллари ёритилади. Патти Дрепеау
14
томонидан ҳам шахс (жумладан,
педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли ривожлантиришнинг тўртта
йўли кўрсатилган (6-расм):
Қуйида мазкур йўлларнинг моҳияти хусусида сўз юритилади.
14
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative thinking and
problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. – р. 9.
Техник-технологик малакалар:
- таълим жараёнига замонавий техник воситаларини татбиқ этиш;
- дарс жараёни мазмунини технологик паспорт ва технология харита ёрдамида
ёритиш;
- ўқув материали мазмунини ёритувчи слайдларни тайёрлаш;
- ўқув машғулотларини ахборот технологиялари, интерфаол методлар ёрдамида
ташкил этиш;
- ихтисослик фани хусусиятидан келиб чиққан ҳолда турли техник воситалардан
фойдаланиш;
- дарсларда проекторни қўллай олиш;
- ўқув материалларини аудио ва видео ёзувлари, тақдимот асосида баён қилиш;
- талабаларда ўқув материалини мустаҳкамлаш ва ўқув топшириқларини беришда
ахборот технологияларини қўллаш;
- компьютер имкониятларидан фойдаланишга доир ўқув топшириқларини ишлаб
чиқиш;
- талабаларнинг БКМни баҳолашни компьютер асосида ташкил этиш;
- талабаларнинг билим олганлик ва тарбияланганлик даражаларини ташхис
қилишда компьютер ёрдамига таяниш ва б.ш.
Do'stlaringiz bilan baham: |