Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 2.63 Mb. Pdf ko'rish
|
Kreativ-pedagogika-asoslari
Тадқиқотчилик малакалари: - илмий изланиш олиб бориш метод ва воситаларини танлаш; - манбалар билан ишлаш (назарий таҳлил, муҳим маълумотни топиш, тезис, конспект, реферат, картотека билан ишлаш, адабиётлар рўйхатини тузиш); - нашр манбалари ва ахборот технологиялари (Интернет) материаллари билан танишиш; - анкета сўровини ташкил этиш; - замонавий педагогик муаммоларни аниқлаш, долзарблигини асослаш; - мавжуд манбалар асосида муаммонинг ишланганлик даражасини ўрганиш; - педагогик тажриба олиб бориш методикасини ишлаб чиқиш; - уч (ёки тўрт) босқичли педагогик тажрибани илмий-методик ташкил этиш; - илмий мақола, ахборот ва ҳисобот тайёрлаш; - илмий мақолаларни нашрга тайёрлаш; - педагогик тажриба натижаларини умумлаштириш ва таҳлил қилиш; - таҳлил натижаларини математик-статистик таҳлил қилиш; - статистик таҳлил натижаларига кўра хулоса чиқариш ва илмий- тавсияларни илгари суриш; - педагогик тажриба натижаларини муҳокама қилиш (саволлар қўйиш, шахсий фикрни билдириш, танқидий фикрларни айта олиш, амалий таклифлар бериш) Мулоқотга кирувчанлик (коммуникатив) малакалари: - талабалар, ота-оналар, таълим муассасаси раҳбарияти, ҳамкасблар билан мулоқотда турли шакл, методлардан фойдаланиш; - педагогик амалиётнинг барча иштирокчилари билан амалий, ишчанлик ёки шахсий муносабат ўрнатиш; - талабаларга маълумотларни етказишнинг самарали йўл ва воситаларини топиш; - топшириқлар юзасидан талабанинг жавоби ёки шахсий фикрларини тинглай билиш; - педагогик жараёнларда юзага келадиган низоларнинг олдини олиш, бартараф этиш ёки ривожлантириш; - жамоа ва турли босқичдаги талабалар ўртасида ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш; - жамоада соғлом рақобатга асосланган муҳитни қарор топтириш; - талабаларнинг фаолиятларини рағбатлантириш; - талаба жавобидаги хато ёки хатти-ҳаракатидаги камчиликларга муносабат билдириш; - талабалар билан таълимий ҳамкорликка эришиш |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling