Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар


Download 2.07 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/41
Sana12.11.2023
Hajmi2.07 Mb.
#1767851
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Kompyuter-lingvistikasi-asoslari

Модулни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тавсиялар 
“Компьютер лингвистикаси асослари” курси маъруза ва амалий 
машғулотлар шаклида олиб борилади. 
Курсни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, 
педагогик технологиялар ва ахборот-коммуникация технологиялари 
қўлланилиши назарда тутилган: 
- маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида 
презентацион ва электрон-дидактик технологиялардан; 
- ўтказиладиган амалий машғулотларда техник воситалардан, экспресс-
сўровлар, тест сўровлари, ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш, кичик гуруҳлар 
билан ишлаш, коллоквиум ўтказиш ва бошқа интерфаол таълим усулларини 
қўллаш назарда тутилади. 
 
Модулнинг ўқув режадаги бошқа модуллар билан боғлиқлиги ва 
узвийлиги 
“Компьютер лингвистикаси асослари” модулини амалга ошириш ўқув 
режасида келтирилган “Олий математика”, “Информатика ва ахборот 
технологиялари” фанлари билан муаммоларнинг умумийлигига кўра узвий 
боғланган.  
Фан юзасидан тайёргарлик –автоматик таҳрир ва таржима дастурларига 
маълумотлар базасига доир экспериментал маълумотларни таҳлил қилиш 


5
учун компьютер технологияларидан назарий ва амалий билим ва 
кўникмаларга эга бўлиш. Фан автоматик таржима ва таҳрир дастурларининг 
ишлаш принципи билан боғлиқ бўлган математик алгоритмларни амалга 
ошириш усулларини ўрганади. Бунда математик тушунчалардан, 
информатика асосаларидан фойдаланилади. Шу боис тингловчилар уни 
тўлиқ ўзлаштиришлари учун математика ва замонавий компьютер техникаси, 
информатика борасидаги жараёнларни умумлаштириш учун етарли билим ва 
кўникмаларга эга бўлиши талаб этилади.
 
Модулнинг олий таълимдаги ўрни 
Республикамизнинг 
иқтисодиёти 
фундаментал 
фанларнинг 
ривожланишига ва унинг ютуқларига ҳам боғлиқ. Ҳозирги замон компьютер 
лингвистикасининг ривожланувчи соҳалари автоматик таржима, автоматик 
дастур ва тил ўргатиш жараёнини автоматлаштиришдир. Ушбу модулни 
ўзлаштириш орқали тингловчилар компьютер лингвистикасига доир 
ахборотни амалда қўллаш, автоматик таржима ва автоматик таҳрирга оид 
масалаларни баҳолашга доир касбий компетентликка эга бўладилар. 

Download 2.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling