Таянч иборалар: эски туркий тил, илк эски туркий тил, товуш
ўзгариши, инлаут, фонема, лексик фонд, рудимент шакл, ўз қатлам,
лексикографик манбалар, исмлар, феъллар, феъллардан ясалган исмлар,
истеъмолдан чиққан сўзлар, эскирган сўзлар, истилоҳ.
2.1. Эски туркий тил ва эски ўзбек адабий тили сўз бойлигининг
лексикографик асарларда акс этиши.
Туркийшуносликда эски туркий тил тушунчаси остида Х1-Х1У асрларда
туркий тил хусусиятларини акс эттиришга йўналтирилган нафақат туркий,
балки нотуркий тилларда яратилган манбалар ҳам назарда тутилади. Эски
туркий тил манбалари муайян тил қоидалари, уларда юз берган жараёнлар,
қолаверса ёзилиш тарихи нуқтаи назаридан илк эски туркий тил (Х1-ХП) ва
ХШ-Х1У асрларда қўлланган эски туркий тил тарзида таснифланади. Илк
эски т уркий тил обидалари сирасига асосан қорахонийлар сулоласи
ҳукмронлик қилган вақтда юзага келган Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу
билиг”, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк”, Аҳмад адиб
Югнакийнинг “Ҳибат ул-ҳақойиқ”, Аҳмад Яссавининг “Ҳикматлари”,
Маҳмуд Замахшарийнинг “Муқаддимат ул-адаб”, муаллифи номаълум
“Ўғузнома” сингари асрлар тааллуқлидир. Бу асарлар шунингдек дз тилли
манбалар деб юритилади. Маълумки, қадимги туркий тилнинг ўзига хос
жиҳатларидан бири йадағ “яёв, пиёда”, адағ “оёқ”, адгу “эзгу”, қадғу “қайғу,
алам, изтироб”сингари лексемаларнинг инлаутида д фонемаси ишлатилган.
Х-Х1 асрлардан эътиборан мазкур фонеманинг дз шаклига ўтиши қонуният
тусини ола бошлаган ва келтирилган сўзлар йадзағ, адзағ, адзгу, қадзғу
тарзида қўлланишда бўлган. ХШ-Х1У асрга келиб дз товушининг секин-аста
й товуши билан алмашилиш жараёни кузатилади. Ушбу жараён тахминан ХУ
аср бошларига қадар давом этган. Яъни йадзағ, адзағ, адзгу, қадзғу каби соф
туркий сўзлар йайағ, айағ, эзгу, қайғу шакллари дам қўлланаверган. Баъзи
Do'stlaringiz bilan baham: |