Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

навбаҳорчи («навбахоревец»; «члень спортивного клуба “Навбахор”) ва ҳ.к. 
Экстралингвистик омиллар таъсири, чунончи, сўнгги вақтларда фан, 
техника, ахборот технологияларининг шиддатли ривожланиши натижаси 
ўлароқ ўзбек тилида –чи аффикси иштирокида нарса-предмет, буюм, 
аппаратлар номларини атовчи терминларнинг миқдори яна-да ортди. 
Бундай ҳодиса биринчилардан ўзбек ҳарбий терминологияси тизимида 
қайд этиган бўлиб (Ёдгоров1996;20), булар жумласига бомбардимончи 
(«бомбардировщик»), қирувчи авиация («истребительная авиация»), штурмчи 
(«штурмовик») , фоторазведкачи самолёт («самолёт –фоторазведчик»)
сингари терминлар киритилади.
6. Зоология терминлари таркибида эса нина («игла, иголка») сўзидан 
ясалган ниначи («стрекоза»), балиқ («рыба») зоонимидан ҳосил қилинган 
балиқчи ( «чайка») ёки сутэмизувчилар («млекопитающиеся») каби 
лексемаларнинг қўлланаётганини кузатамиз. 
-лик аффиксли сўз ясовчи модель Ушбу қолип ўзбек тилидаги ўта 
сермаҳсул сўз ясовчи моделлардан бири бўлиб, унинг кўмагида нафақат соф 
ўзбекча (туркийча), балки ўзлашма сўзлардан ҳам қуйидаги турдаги от-
терминлар ҳосил қилинади: 
1) Ҳолат, сифатнинг мавҳумлиги, умумийлиги маъносини ифодаловчи 
от-терминларни юзага чиқаради. Мазкур маъноли отлар асосан ўзакдан 
англашилган ҳолат-сифат, фазилат-сифат ёки муайян белгига кўра 
воқеланган ҳодисани билдирувчи исмлардан ясалади. Баъзи мисолларни 
келтирамиз: либераллик («либерализм»), сафарбарлик («мобилизация»), 
жанговорлик («боевые качества»), иштаҳасизлик («гипорексия») ва ҳ. к.; 
2) белги - хусусият, сифат ёхуд ҳолатни ифодаловчи от-терминлар 
ясайди: зичлик («плотность, уплотнённость»), суюқлик («жидкость»), тенглик 
(«равенство»), кўрлик («аблепция»), саросималик («замещательство»), 
гомогенлик («гомогенность»), дебиллик («дебильность») ва ҳ.к.; 
3) қандайдир юмуш, машғулот, вазифага мўлжалланган нарса, 
буюм,ашё номини ифодалайди: уруғлик («семена, семенник»), қишлик 
(«зимная одежда»), пахталик («ватный камзюл»), таглик («подгузник») ва 
ҳ.к.; 
4) онда-сонда –лик//-лиқ аффиксли отлар қатнашчи номини англатади: 
бошлиқ («начальник»); 
5) маълум бир жой, ерни номловчи от-терминлар ясайди: тоғлик 
(«гористая местность»), қирлик («холмистая степь, возвыщенность»), жарлик 


39
(«крутой берег, овраг, обрыв») , қумлик («песчаное место, пески»), бўшлиқ 
(«полость») ва ҳ.к.;
6) шахснинг яшаш ўрни, турар жойи, касб-ҳунари, мойиллиги, 
машғулот тури, хизмат жойи, мақоми каби маъноларни ифодаловчи от-
терминларни воқелантиради: аскарлик («воинская повинность»), фуқаролик 
(«гражданство, подданство»), президентлик («пост президента»), ректорлик 
(«должнось ректора»), жарроҳлик («профессия или занятие хирурга»), 
машинистлик («профессия машиниста»), космонавтлик («профессия 
космонавта»), радистлик («профессия радиста»), шаҳарлик («горожанин») ва 
ҳ.к. ; 
7) ҳосил қилувчи асоснинг кўлами, ҳажми ёки сифати натижаси 
маъноларини ифодаловчи от-терминларни шакллантиради: еттилик
«семёрка»), бирлик (1. грам.» единственное число»; 2. мат. «единица»), 
кўплик (грам. «множественное число»), иккилик («двустищие»), тўртлик 
(«четверостищие») и т.п.; 
8) пул бирликлари номларини билдирувчи терминлар ясайди: сўмлик
«достоинством в узбекских сумов»), долларлик («достоинством в 
американских долларов»), маркалик («достоинством в немецких марках») ва 
ҳ.к; 
9) техника билан банд бўлган соҳа йўналишлари ҳамда корхоналар 
номларини атовчи терминларни ҳосил қилади: темирчилик («кузнечное 
ремесло»), пайвандчилик («сварное ремесло»), авиасозлик («авиастроение»), 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling