43
Ўзбек тили
грамматикасига доир асарларда –ча от туркумли
сўзларнинг кичрайтириш – эркалаш шаклини ясовчи маҳсулдор, урғули
аффикс тарзида баҳоланади ( Кононов 1960;162; Мирзаев 1970;112).
Баъзи бир ишларда мазкур аффикснинг сўз ясовчи қўшимча
эканлиги
фактик материаллар кўмагида исботланган. Кузатилаётган аффикс
(ўзиюрар)
аравача («самоходная тележка»),
шпонка ариқчаси («канавка шпонки»),
ҳаво
ёстиқчаси («подушка воздушная»
), кўчма вагонча («подвижной вагон») каби
бир қатор техника терминларини ҳосил қилишда қатнашади (Дониёров 1977;
96).
Биология терминлари тизимида
–ча қатнашган маълум терминлар фаол
қўлланади:
мияча («мозжечок»),
қалпоқча («шляпка гриба»),
катакча
(«ячейка»),
тангача («чешуа»),
таёқча («палочки»),
пуфакча («вакуоли»),
тешикча («поршица»),
қилтиқча («наготок»),
кокилча («хохолок у птицы»)
ва ҳ.к. ( Олимхўжаева1990;Раҳимова; 2007).
Do'stlaringiz bilan baham: