Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

туғсиқ “шарқ, кунтуғар”, кун батсиқ “ғарб, кунботар” ва ҳ.к. 
Келтирилган мисоллар қадимги туркий тил терминологиясининг мавзу 
нуқтаи назаридан турфа, миқдор жиҳатдан анча кўплиги, истилоҳларнинг 
асосини асл туркийча сўзлар ташкил этганини тасдиқлайди.
Ўрта Осиёнинг араблар томонидан фатҳ қилиниши оқибатида ислом 
дини, араб тили ва маданияти, араб хати шу минтақада азалдан истиқомат 
қилиувчи халқлар, миллатлар, қабилалар, қавмлар интеллектуал ҳаётидан 
мустаҳкам ўрин олди. Араблар ҳукмронлигидан кейин эрон маданияти, 


56
айниқса, сомонилар ҳумронлиги йилларида тараққий этди ва унинг туркий 
тиллар табиатига, характерига маълум даражада таъсири кўзга ташланди. Х 
аср охирида Шарқий Туркистон, Еттисув ва Кошғарда қорахонийлар 
салтанати ташкил топди. Шу даврдан эътиборан туркий адабий тилларнинг 
шаклланишида жиддий жараёнлар содир бўлди. Корахонийлар вақтида 
жонли тиллар адабий тилдан фарқли ўлароқ хорижий тиллар элементларига 
нисбатан оз таъсирда бўлган. Форс-тожик тили аксарият ҳолларда расмий-
идораларда эски т уркий тил билан ёнма-ён қўлланган. Бу кезларда эски 
туркий тил сўз бойлиги, хусусан, терминлар тизими умум тил лексикаси 
таркибида шаклланди ва тараққий этди. Бундай экстралингвистик омиллар 
қатори интралингвистик факторларнинг роли катта бўлган эди. Математика, 
география, фалакиёт, тиббиёт, минерология, зоология, геометрия каби табиий 
фанлар сингари фалсафа, филология, лингвистика, тарихшунослик
диншунослик каби фан соҳаларининг жадал ривожланиши асосида эски 
туркий тил терминологиясинин қадимги туркий тил терминлар тизимидан 
қўп жиҳатдан фарқланиши яққол кўзга ташланади. Айни чоғда қадимги 
туркий тил сўз бойлигида мавжуд бўлган асл туркийча терминларнинг 
салмоқли қисми бу давр терминологиясида ҳам истеъмолда қолаверган. 
Қорахонийлар даври терминологияси тизими эски туркий тилнинг ўз 
ресурслари ҳамда араб ва форс-тожик тилларидан ўзлашган бирликлар 
ҳисобга кенгайиб борган.
Эски ўзбек тили терминологияси (ХУ-Х1Х аср охири) тизими қадимги 
тукий тил ва эски туркий тил терминологиясидек ўз ички имкониятлари ҳам 
ўзлашмалар ҳисобига шаклланди ва ривожланди. Эски ўзбекча терминлар 
ясалиш жиҳатдан туб ва дериватлардан ташкил топган эди. Терминлар 
ясалишида қатнашган аффиксларни лексик-грамматик характерига кўра 
қуйидагича таснифлаш мумкин: 
1) Исм-ўзаклардан от-терминлар ясовчи аффикслар: йуртчи, йулдузчи, 
чэригчи, туралиқ, жибалик, кэжимлик ва ҳ.к; 
2) Феъл –ўзаклардан от-терминлар ҳосил қилувчи аффикслар: пусуғ, 
болак, йуруш, чапқун, қувғун//қавғун, йасавул, тосқавул, татавул, ниаквул, 
йасал, қабал, йасақ, толғама, йасав, башламақ ва ҳ.к.; 
3) От(исм)лардан феъл-терминлар ясовчи аффикслар: йағила-, оқла-, 
чэрикла-, жибалан-, қиличла-, атлан- ва ҳ.к.; 
4) Феъл-ўзаклардан феъл-термин ҳосил қилувчи қўшимчалар: саваш-, 
уруш-, талат-, эврил-, йиғил- ва ҳ.к.; 
Терминларнинг синтактик йўл билан ясалишига тубандаги фактик 
материаллар мисол бўлади: коктэмур “зирҳ, совут”, йатиш тавачиси 
“аскарларни ётоқ билан таъминловчи ҳарбий мансаб эгаси”, улуғ уруш 
“даҳшатли жанг”,он бэги, йуз баши, минг бэги, туман бэги ва ҳ.к. 
Х1Х асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошида адабий тил алоҳида ўзга 
хос ўринга эга бўлди. Бу давр адабий тили ва услубида жиддий ва муҳим 
ўзгаришлар юзага келди. Булар ўзбек халқи ҳаётида содир бўлган ижтимоий 
муносабатларнинг ўзгариши натимжасида майдонга чиқди. Х1Х асрнинг 2-
ярмидан Ўрта Осиё Руссияга қарам бўлиб қолди, Маҳаллий миллат орасида 


57
рус маданияти ёйила бошлади. Капиталистик муносабатлар ўзбек халқи 
ҳаётга ўз таъсирини кўрсата бошлади. Айни даврда кейинчалик прогрессив-
демократик деб ном олган адабиёт шаклланди. Ўзбек тили лексикаси ва 
терминологияси уч м анба асосида бойиб борди: 
1) ўзбек тилининг ички имкониятлари ва қонунлари замирида юзага 
келган терминлар: босмахона, низомнома “устав”, нишонтош “ёдгорлик”, 
йиғилиш “мажлис” ва ҳ.к.; 
2) ўзбек тили терминологиясининг жонли халқ тили сўзлари ҳисобига 
кенгайиши: бозчи, бэзгак, искаптопар, арава ва ҳ.к; 
3) русча-ғарбий европача терминлар ўзбек тилига ўзлашиши: а) 
ижтимоий-сиёсий терминлар – уезд, пристав, солдат, волость, дума ва ҳ.к.; 
б) транстпорт билан боғлиқ тушунчаларни англатувчи терминлар – поезд, 
вагон, вокзал, станция ва ҳ.к; 
4) саноат, тижорат ва молия тизимида қўлланувчи терминлар – завод, 
фабрика, вситавка, магазин, кредит ва ҳ.к.; 
5) маданият, фан, маориф соҳаси теринлари – гимназия, театр, газета, 
музей, университет, кафедра ва ҳ.к.; 
6) тиббий терминлар – госпиталь, лазарет, фельдшер ва ҳ.к.; 
7) ҳужжат ва мукофотлар терминлари – медаль, паспорт, орден ва ҳ.к.; 
8) судлов терминлари – суд, судья, закон ва ҳ.к.; 
9) ўлчов бирликлари номи – пуд, минута, сажень ва ҳ.к.; 
10) 
ҳарбий терминлар – генерал, корпус, конвой, капитан ва ҳ.к. 
Зикр этилган ўзлашма терминларнинг муайян қисми кейинчалик улар 
англатган тушунчаларнинга турмушдан чиқиб кетгани боис истеъмолдан 
қолди, баъзилари эса ўзбек тили сўзлари билан алмаштирилди. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling