Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


Намуна: “Модулдаги таянч тушунчалар таҳлили”  Тушунчалар


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

Намуна“Модулдаги таянч тушунчалар таҳлили” 
Тушунчалар 
Сизнингча бу тушунча қандай 
маънони англатади? 
Қўшимча 
маълумот 
терминология 
туб термин
ўзлашма термин
модель
дериват 
унификация 
Изоҳ: Иккинчи устунчага қатнашчилар томонидан фикр билдирилади. 
Мазкур тушунчалар ҳақида қўшимча маълумот глоссарийда келтирилган.


12
III. НАЗАРИЙ МАТЕРИАЛЛАР 
 
 
 
 
Таянч иборалар: Ўзбек терминологияси тизими, термин, истилоҳ, 
атама, ўзбек терминлогиясини даврлаштириш, асл туркийча, сўғдча, 
санскритча, хитойча, эронча, арабча, русча-байналмилал терминлар, ўзбек 
луғатшунослиги босқичлари,таржима луғатлар. 
1.1 Ўзбек терминологияси ва лексикографияси шаклланишининг уч 
босқичи
Муайян адбий тилнинг сўз бойлиги ўз таркибида махсус тушунчаларни 
ифодаловчи терминологик лексикани у ёки бу даражада қамраб олиши 
лингвистикада эътироф этилган воқелик ҳисобланади. Ўзбек терминологияси 
тизими ҳам бундан мустасно эмас. 
Умумистеъмол сўзлардан фарқли равишда доим махсус тушунчаларни 
англатиш, ифодалаш учун хизмат қилишга йўналтирилган терминлар ўзбек 
адабий тилининг шаклланиш ва тараққий этиш босқичлари заминимда 
таркиб топди ва такомиллашди. 
Ўзбек адабий тили лексикаси қонуниятлари негизида шаклланган 
терминологик 
лексика 
тарихини 
қадимги 
туркий 
тил 
(УП-Х) 
терминологияси, эски туркий тил (Х1-Х1У) терминологияси, эски ўзбек 
адабий тили (ХУ-ХХ аср боши) терминлогияси, шўролар даври ўзбек тили 
терминологияси ва истиқлол даври ўзбек тили терминологияси тарзида 
даврлаштириш салкам ўн тўрт асрлик вақт мобайнида терминлогик лексика 
тизимида экстралингвистик ва интралингвистик омиллар негизида содир 
бўлган жараёнларни англаб етиш имконини беради. 
Ҳозирги қардош туркий тиллар, жумладан, ўзбек тили лексик хазинасида 
муайян даражада қўлланишда давом этаётган ёки бугун истеъмолдан 
бутунлай чиқиб кетган қадимги туркий тилга тааллуқли лексик бирликлар 
таркибида терминологик лексика ҳам сезиларли ўринни эгаллаганлиги билан 
характерлидир. Қадимги туркий тил манбаларида қайд этилган турфа соҳа 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling