Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


-вазифа.Ўзбек тили этимологик ва энциклопедик луғатларининг


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/63
Sana04.02.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1164270
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi

2-вазифа.Ўзбек тили этимологик ва энциклопедик луғатларининг 
тузилиш принциплари 
Аввалги мавзулардан бирида этимологик ва энциклопедик луғатлар 
тузиш борасида ўзбек лексикографияси қўлга киритган ютуқларни тилга 
олган эдик. Энциклопедик луғатлар тузиш бўйича қилинган ишлар ўзбек 
тилининг этимологик луғатини яратишга нисбатан анча илгарилаб 
кетганлиги айни ҳақиқат. Бу борада шубҳага ўрин йўқ. Бундай ҳолатнинг 
ўзига хос объектив ва субъектив сабаблари мавжуд. Мадомики, ўзбек тили 
этимологик луғатларининг тузилиш принциплари хусусида фикр юритилар 
экан, биз албатта ҳозирча ўзбек тилида яратилган ягона этимологик луғат, 
яъни Ш.Раҳматуллаев томонидан тузилган “Ўзбек тилининг этимологик 
луғати”га мурожаат қиламиз.
Луғат мақолалари талқин қилинаётган сўз ьилан ёки ҳавола сўз билан 


76
бошланади ва улар қатъий алифбо тартибида жойланиб, бош ҳарфлар билан 
терилган.
Талқин қилинаётган сўз ва ҳавола сўз амалдаги ўзбек кирилл алифбосида 
ёзилган, е, ё, ю,я ҳарфлари ўрнига икки товушни ифодалашига кўра икки 
ҳарф ёзилган; аксинча, бир товушни ифодалашига кўра нг ҳарф тизмаси 
ўрнига н ҳарфи берилган: ойоқ, уйал-; ан, жан, сон каби.
Луғат мақоласида талқин қилинаётган сўзларни ва уларнинг қисмларини 
ёзишда кирилл алифбосидан туркий луғатшунослик анъаналарига кўра 
қуйидагича фойдаланилган: 
1) А ҳарфи билан қадимги туркий тилдаги бироз кенг унли товуш 
ифодаланган: байрақ ва ҳ.к; 
2) Й ҳарфи билан олдинги қатор унли товуш ифодаланган: байрам ва ҳ.к; 
3) О ҳарфи билан ортқи қатор ўрта кенг унли товуш ифодаланган: бойин 
ва ҳ.к. 
Бош сўз феъл бўлган тақдирда, туркий тиллар луғатларида мавжуд 
анъанага биноан кетига чизиқ (-) қўйилган: бела-, бура- ва ҳ.к. Агар талқин 
қилинаётган сўз кўп маъноли бўлса, асосан бош маъноси, зарур ўринларда 
икки маъноси берилган. Маъно тарифлари Ўзбек тилининг изоҳли луғатига 
суянган ҳолда келтирилган. Маъно таърифидан кейин айни шу маънони 
тасдиқловчи жумла келтирилади. Бу жумла курсив билан ёзилиб, унинг 
таркибидаги сўз-мисол ёйиб терилган. Шундай кейин этимологик талқин 
бошланади. Талқин қилинаётган сўз ҳозирги ўзбек тилида ҳам, қадимги 
туркий тилда ҳам туб бўлса, бундай сўз биринчи навбатда товуш таркиби
жиҳатидан юз берган ўзгаришлар кўрсатилган. Бкндай товуш ўзгаришлари 
таркибили сўзларда ҳам таъкидланган. 
Этимологик талқини берилаётган сўз маъно жиҳатидан ўзгарган бўлса, 
бундай маъно тараққиёти қандай маъно асосида рўй бергани изоҳланган. 
Ясама сўзлар талқин қилинган мақолаларда ясаш қандай маънодан амалга 
оширилгани кўрсатилган.
Этимологик талқин берилаётган сўзлар доирасидаги омонимлар рим 
рақалари қўйиб фарқланган: ўт -1, ўт-П, ўта-1, ўта-П сингари. 
Қўшимча ёрдамида ясалган сўздан кейин “ясалган”, грамматик шакл 
юзага келса “ҳосил қилинган” сўзлари ишлатилган. Асос била қўшимча 
орасига баробар(=) аломати қўйилган. Сўз қисмлари орасидаги муносабатни 
кўрсатишда қавслардан истифода этилган. Товуш жиҳатидан ўзгарган 
сўзларнинг олдинги ва кейинги шакллари ўтиш белгиси (>) ёрдамида 
берилган. Изоҳланаётган сўз, асос ва қўшимчалар қора кичик ҳарфларда 
келтирилган. Этимологик луғат хусусидаги фикрларни ундан келтирилган 
қуйидаги намуна билан якунлаймиз : АРИҚ “кичик оқин сув йўли”. Баҳорда 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling