Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
zamonaviy-ozbek-leksikografiyasi-va-terminologiyasi
Радиолокатор сўз.айн.ўзи ва ҳ.к.
11. Антоним сўз ёки терминлар мустақил тарзда берилган бўлса-да, лекин улар бир-бирига ҳавола қилинмайди. Мабодо бундай хавола антоним сўзлардан бирининг ёки ҳар иккисининг маъносини очишга, изоҳлашга 72 ёрдам берса, ундай ҳолатда улар бир-бирига ҳавола қилинган: микроскопик...; акси –макроскопик ва б. 12. Ўзбек илмий терминлогиясига мансуб бўлган қўшма ва мураккаб қмсқартма сўзларнинг таркибий қисмлари луғатда бош сўз тариқасида берилган: авиа-, авто-, агро-, гео-, гидро-, микро-, мото-, радио-, теле-, ультра-, фото- ва шу каби. 13. Луғатда келтирилган сўзларга ўрни билан физ., тех., мат., геол., астр., мед., фарм. сингари белгилар қўйилган. Таъкидлаш жоизки, м азкур луғатдан ўрин олган ва изоҳланган байналмилал сўз ёки терминларнинг муайян адади Мустақилликдан сўнг жамиятда юз берган туб ўзгаришлар оқибатида ўзбек тили сўз бойлигидан чиқиб кетди ёки улар мозийда аждодлар томонидан қўлланган лексик бирликлар билан алмаштирилди. Тарихда қўлланган терминлар изоҳига бағишлаб мамлакатимизда нисбатан катта ёки кичик ҳажмдаги луғатлар нашр қилинди. Шундай луғатлар сирасига Х.Ю.Бекмуҳамедовнинг “Тарих терминлари изоҳли луғати” (Педагогика олий ўқув юртларининг студентлари ва ўрта мактаб тарих ўқитувчилари учун. Тошкент: Ўқитувчи, 1978), М.Исмоилов, А.Шароповларниг “Тарих атамалари луғати”.Тошкент: Академнашр.2013, Ҳ.Дадабоевнинг “Тарихий ҳарбий терминлар луғати” (Тошкент. 2007) сингари асарларни киритиш ўзини оқлайди. Ҳуқуқшунослик доирасида ҳам луғатлар тузиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилганини таъкидлаймиз. Шу ўринда Ғ.Аҳмедов ва Ҳ.Бектемиров томонидан тузилган “Русча –ўзбекча юридик атамалар луғати”нинг “Адолат” нашриётида А.Саидов маъсул муҳаррирлиги остида 2002 йили эълон қилингани эътироф этиш мақсадга молик. Бинобарин, бу луғат тузилиши ва унда материалларнинг берилиши жиҳатидан аввалги луғатлардан фарқ қилади. Луғатга қонунлар, ҳуқуқшунослик, халқаро ҳуқуқ соҳасида, ҳуқуққа оид дарсликларда ҳамда иш юритишда ишлатиладиган терминлар ки ритилган. Бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтишда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий терминлар бир-бири билан боғланиб кетганлиги боис иқтисод ва ҳуқуққа оид чегарадош атамалар ҳам луғатдан ўрин олган. Луғатнинг афзалликларидан бири – унда термсинларнинг кирилл ёзувидан ташқари лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида ҳам берилишидир. Ушбу луғатни яратишда Ф.Бакировнинг “Юридик терминлар луғати” (Тошкент, 1959), “Юридик атамалар ва иборалар луғати” (Тошкент, 1993)дан фойдаланилган. Бу йўналишда сўнгги пайтларда эълон қилинган ишлардан бири сифатида З.Муқимов ва О.Турсуновалар томонидан тузилган ва Самарқандда 2007 йилда чоп этилган “Ўзбек давлатчилигида қўлланган тарихий-ҳуқуқий атамалар”ни келтириш мумкин. Луғат ўзбек давлатчилиги тарихининг турли даврларида, турли тилларда қўлланган терминлар, уларнинг этимологияси (қайси тилга хослиги), тил ва ҳуқуққа оид маънолари изоҳларини қамраб олган. Ўзбек луғатшунослигида тилшуносликка оид терминологик луғатлар яратиш борасида айрим ишлар қилинди. Чунончи, А.Ҳожиевнинг 73 “Тилшунослик терминларининг изоҳли луғати”да бугунги кунда тил соҳасида фаол қўлланаётган терминларнинг изоҳи берилган. Д.Худайберганованинг “Лингвокультурология терминларининг қисқача изоҳли луғати” (Тошкент, Тукрон замин зиё, 2015)да тилшуносликнинг янги соҳаларидан ҳисобланмиш лингвокультурологияга оид 100 га яқин терминлар изоҳини топган ва ҳ.к. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling