Тажриба (10 нафар, 11,24 фоиз) ва назорат
Download 14.41 Kb.
|
Документ Microsoft Word
Тажриба (10 нафар, 11,24 фоиз) ва назорат (9 нафар, 10,2 фоиз) ташкилотчилик компетенциясининг оптимал даражаси қайд этилди. Ушбу респондентлар гуруҳида ташкилотчилик компетенциясида муҳим аҳамиятга эга бўлган йўналганлик, эркин муносабатнинг шаклланганлиги, низо ва танкидга барқарорлик, мулоқотчанлик, коммуникативлик, эмоционал барқарорлик, иродавий сифатларнинг ривожланганлиги, ўзига ишончнинг эдекватлиги, рефлексивлик, ташкилотчилик каби шахс сифатларининг ривожланганлиги юқори даражада эканлиги қайд этилди. Педагогик фаолиятлар соҳасидаги педагогик позицияси асосланган, методология, назария, методика, педагогик жараёнлар амалиёти соҳаларида катта ҳажмдаги билимларга эга, билимлар тизимли, барқарор, олинган билимларнинг реал педагогик фаолиятда қўллаш имконияти яққол кўриниб туради. Жамоа бўлиб ишлай олиш, қарорлар қабул қилишда қатнашиш, ўз фикрини бошкаларга тушунарли қилиб айта олиш, маълумотларни эътирозсиз қабул килиш, ҳиссиётларини мулоқотда назорат этиш, баҳс-мунозараларда хулқ - атвор усулларининг барчасидан фойдалана олиш кузатилади. Бошқаларнинг фикрига нисбатан юқори даражада чидам билан муносабатда бўла олади, компромисс. Ўзини -ўзи баҳолашнинг юқори даражаси ва адекватлигига эга, ўз қадами ва ўзаро фаолият субъектлари ҳаракатларини таҳлил қила олади. Педагогик фаолиятдаги ўзаро педагогик ҳаракатлар натижаларини конструкциялаш, амалга ошириш, баҳолашга нисбатан ижодий ёндашув амалга оширилади. Қуйидаги жадвалда ташкилотчилик компетенцияси компонентларининг тажриба ва назорат гуруҳидаги синалувчилар сонига кўра нисбатини келтириб ўтамиз (1.2.6- жадвал) (1.3.4-жадвал) 1.2.6- жадвал Download 14.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling