Талаб ва таклиф назариялари. Бозор мувозанати. 1-§. Талаб ва унинг ўзгарувчанлиги. Талаб эластиклиги


Download 0.87 Mb.
bet5/14
Sana16.04.2023
Hajmi0.87 Mb.
#1358569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Talab va taklif nazariyasi. Bozor muvozanati

Талаб эластиклиги- дан реал Џаётда фойдаланиш
алаб эластиклиги даражасини аниќлаш иќтисодиёт учун муЏим аЏамиятга эга. Фирма (корхона), уй хўжалиги, давлат нархнинг ўзгариши ќандай оќибатга олиб келишини чамалаб, мувофиќ равишда чора-тадбирлар кўради.
Масалан, ишлаб чиќаришга янги техника, технологияни жорий ќилиш натижасида меЏнат унумдорлиги ўсиб, меЏнат омилига талаб камаяди. Айтайлик, ишлаб чиќаришни автоматлаштириш натижасида 300 ишчи ортиќча бўлиб ќолсин. Автоматлаштиришни ќўллаш натижасида харажатлар камайиши натижасида нархни пасайтириш имкони (туƒилади) вужудга келади. Агарда корхона маЏсулотига талаб эластик бўлса, нархни пасайиши талабни оширади. У Џолда корхонадаги ортиќча бўлиб ќолган 300 ишчи аввалгига ќараганда маЏсулот Џажмини кўпайтириш учун ишга жалб ќилинади. Агарда маЏсулотга талаб ноэластик бўлса, ишчилар ишдан бўшатилади ва ишсиз ќолади. Демак, уларни иш билан таъминлаш чорасини кўриш керак.
Маълумки, ќишлоќ хўжалик маЏсулотларига талаб ноэластик. Агарда ќишлоќ хўжалик маЏсулотлари Џаддан ташќари Џосил юќори бўлиши натижасида кўп етиштирилса, таклиф кўпайиб кетиб, нарх тушиб кетади. ДеЏќонларнинг даромадлари Џам пасайиб кетади. Демак, ќишлоќ хўжалигида у ёки бу турдаги маЏсулот ишлаб чиќаришни чеклаш керак.
Турли транспорт воситалари автобус, поезд, самолёт кабиларга билет нархи ўзгариши талабнинг эластиклик даражасига кўра даромадни кўпайтириши ёки уни йўќотишга олиб келади. Айтайлик, самолётга билетнинг ќимматлиги сабабли пассажирлар кам. Агар талаб эластик бўлса, билет нархини тушиши эвазига билетлар тўла сотилиши натижасида даромад кўпаяди.
Ћукумат ноэластик товарларга акциз солиќларини ошириб даромадларини кўпайтириши мумкин. Масалан, спиртли ичимликлар, тамаки маЏсулотларига талаб ноэластик бўлиб, аксиз солиќларини ошириш нархни ўсишига ќарамай талабни деярли камайтирмайди.
Агарда талаб эластик бўлса, аксинча акциз солиќларини ўсиши нархни ортишига ва талабни камайишига олиб келади. Натижада таклиф ќисќаради. Таклифга мувофиќ равишда давлат бюджетига тушадиган даромад Џам.
Айрим товарларга талаб маълум ваќт мобайнида ноэластик, маълум ваќт мобайнида эластик бўлиши мумкин. Сабаби шу товарларга ўринбосар товарлар ишлаб чиќарилиши мумкин.
Талаб эластиклиги даражасига талабни ўзгаришига у ёки бу товарнинг ќандай наф келтириши, унинг меъёрий нафлилиги катта таъсир кўрсатади.

Download 0.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling