Талаба ишлаши мумкинми?
Талаба бир нечта жойда ишласа бўладими?
Download 19.43 Kb.
|
ОТМ талабалрни ишлаши мумкинми
- Bu sahifa navigatsiya:
- Талабалик даври меҳнат стажига кирадими
- Талабани синов билан ишга олиш тўғрими
Талаба бир нечта жойда ишласа бўладими?
Юқорида таъкидлаб ўтилган меҳнат қонунчилигидаги талабларга риоя қилган ҳолда талаба ўқишдан бўш вақти асосий иш жойидан ташқари, бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ҳам ишлаши мумкин. Бунинг учун эса ўриндошлик асосида ишга кираётган жойга асосий иш жойидан маълумотнома тақдим қилинади. Диққат! Агар талаба ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланади. Талабалик даври меҳнат стажига кирадими? «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг (https://lex.uz/docs/112314#127095) 37-моддаcида иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари санаб ўтилган. Мазкур қонуннинг «е» бандига кўра, олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан, чет элда ўқиш умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади. Яъни ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига ( эркаклар учун – 60, аёллар учун – 55 ёш) қадар камида 7 йил иш стажига эга бўлсангиз, шундагина олий таълим муассасаларида ўқиган даврингиз иш стажига қўшиб ҳисобланади. Ногирон бўлиб қолган шахслар стажига эса кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади. Талабани синов билан ишга олиш тўғрими? Меҳнат кодексининг 84-модасига кўра, ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар, корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилари ишга қабул қилинганда, шунингдек ходимлар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди. Агар юқоридаги талабларга тушмасангиз, сизга дастлабки синов қўлланилиши мумкин. Диққат! Аксарият ишга кирмоқчи бўлган талабалар (бакалавр, магистрлар) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар ҳисобланишади ҳамда уларга дастлабки синов қўлланилмайди. Download 19.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling