Кўргазмали-ҳаракат тафаккур тури-амалий тафаккурнинг бевосита идрок қилаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида ҳаракатлар ёрдами билан амалга ошириладиган фикрлаш тури, деб тавсифланади.
Кўргазмали-образли тафаккур тури конкрет тафаккурнинг бевосита идрок қилинаётган нарса ва ҳодисалар ҳақида фикрлашдан иборат бўлган тури.
Конкрет тафаккур-фикр юритилиши лозим бўлган нарса-ҳодисаларни идрок ёки тасаввур қилиш мумкин бўлган тафаккурдир. У ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилади
Яққол-предметли тафаккур-агар фикр юритиш объекти бевосита идрок қилинган тафаккур.
Яққол-образли тафаккур -фикр юритилаётган нарса ва ҳодисалар фақат тасаввур қилинган тафаккур.
Абстракт тафаккур нарсаларнинг моҳиятини акс эттирувчи ва сўзларда ифодаловчи тушунчаларга таяниб фикр юритишдир.
Назарий тафаккур-ҳодисаларни изоҳлашга, фараз қилишга қаратилган тафаккур. Умумлашган тафаккур- назарий тафаккурни олдиндан кўриш имкониятини яратадиган тафаккур.
Авторитар тафаккур муайян фикрни чин ёки ёлғонлигини объектив далиллар билан исботлаш ўрнига, инсон шахсининг ижобий ёки салбий сифатлари билангина чекланиб қолишдан иборат тафаккур тури.
Дискурсив тафаккур- психологияда бир-бирлари билан узвий равишда боғланган мулоҳаза юритишдан иборат тафаккур жараёнинига айтилади.
Ижодий тафаккур – мураккаб билиш фаолиятидан бири бўлиб, тадрижий равишда изчил ўзаро боғланган жараёнлардан ташкил топади, даставвал саволлар туғилади, вазифа аниқланади, масалани ечиш ва саволларга жавоб қидириш жараёни вужудга келади.
Реалистик тафаккур қуршаб олган атроф-муҳитни ўрганишга, акс эттиришга қаратилган фикр юритиш бўлиб, у мантиқий қонун ва қоидалар ёрдами билан воқеликни инъикос қилади.
Аутистик тафаккур инсоннинг ҳоҳиш ва истакларини амалга ошириш билан боғлиқ равишда содир бўлади.
Индивидуаллик ёки индивидуалистик тафаккур амалга оширилиши лозим бўлган тафаккур ҳаракатлари ўша шахснинг ўз тилакларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган фикр юритилишдан иборат тафаккурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |