Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


МЕҲНАТ ДАРСЛАРИДА ПРОБЛЕМАЛИ ТАЪЛИМ АСОСЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet13/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Dip1

МЕҲНАТ ДАРСЛАРИДА ПРОБЛЕМАЛИ ТАЪЛИМ АСОСЛАРИ


Хозирги педагогик ва психологик тадкикотлар инсоннинг ижодий тафаккури, ижодий кобилиятлари, ижодий фаолияти шароитидагина ривожланиши мумкинлигини курсатмокда. Мавжуд тушунтириш иллюстрациясини укитиш ана шу шароитларга етарлича жавоб бермайди.


Меҳнат таълими методикаларида ишларнинг хар хил турлари ва уларнинг бажаришнинг конкрет усуллари батафсил ёритилган. Ўқувчилар тайёр чизма, намунага караб буюм тайёрлаганлар. Бу системага айланиб колган.
Дарс катъий кетма-кетликда олиб борилади: утилган материални кайтариш янги дарсни килиш, амалий иш буйича мукаммал инструктаж бериш, буюмни операциялар буйича тайёрлашни ишлаб чикиш.
Проблемалилик атрофидаги предметларни, ходисаларни ва жараёнларни урганиш давомида пайдо буладиган зиддиятлардан тузилади. Олим, кашфиётчи бу зиддиятларни чукур билимларга, тажрибаларга, интуицияга асосланиб топади.
Аникланган зиддиятларни бартараф этиш билан боглик маълум психологик холат вужудга келади. Бундай холатни прроблемали вазият дейилади. Шундай фикр, проблема пайдо буладики, олим уни хал килиб янги конуниятлар кашф килади.
Мактабда эса проблемалиликдан фойдаланиш билиш процесслари билан таълимнинг якинлашувини билдиради. Бунда ўқувчиларнинг ёши хисобга олинади. Ўқувчилар ўқув материалларидан зиддиятларни мустакил топа олмайдилар. Уларга шу зиддиятлар билан боглик назарий ва амалий кийинчиликларни келтириб чикарадиган топширикларни берилади. Буларни проблемали топширик дейилади.
Бунда таълим куйидагича ташкил этилади: проблемали топширикни куйиш, уни хал килиш, олинган натижаларни текшириш ва нихоят уларни умулаштириш, системалаштириш ва мустахкамлаш.
Демак, хамма нарса проблемали топширикдан бошланади. Проблемали топширик, савол, масала ёки амалий иш шаклида булиши мумкин.
Проблемали масала, проблемали саволлар масаласидаги маълумотлар сонлардан фойдаланиб кенгрок берилади ва ечиш мантикий мулохазалар йули билангина эмас, балки тегишли хисоблаш ва кенгрок исботлаш билан амалга оширилади. Масалан: укитувчи кавшарлагич учун комбинацияланган таглик тайёрлашни проблемали масала ечишдан бошлайди. Бунда буюм материалини микдори ва загатовкани тугри жойлаштириш керак булади. Ўқувчилар буюмни улчамларини олади, конифоль кутичаси тайёрлаш учун канча материал кетишини хисоблайди. Мавжуд ва керакли материал микдорлари таккосланиб, материал етиши учун кандай режалаш проблемаси пайдо булади. Укитувчи ўқувчига хар хил материал беради. Буюм учун етмайдиган загатовкалар хам бор. Конструкцияни материалга караб узгартириш ва буюмни куйиладиган техник талабларни бузмаслик кераклигини айтади.
Амалий топширикларда хам проблемали укитишни жорий этиш мумкин. Роликани у ўқувчиларга 45 * бурчак остида тирнокка бириктиришни куяди. Хар кайси бурчакда планкалар тиркишсиз бирлаштириш зарур уни бажаради. Бу планкалардан рамка йикканда тиркишлар хосил булади. Уни жилвирлаб тозалайди, лекин иш ёмонлашади. Бу ишгача номаълум янги харакат бирикмаларни тилиш ёрдамида ёпиштириш зарурияти вужудга келади.
Проблемали вазият проблемали таълимни энг мухим моментидир.
Меҳнат дарсларида 9 типдаги проблемали вазиятларни вужудга келтириш мумкин:
1.Ўқувчиларда мавжуд булган билимлар системаси билан янги билимлар орасидаги номувофиклардан чикиб келадиган проблемали вазиятдир. Бу узлаштирилган билимлар билан янги фактлар ёки илмий билимлар ва улардан олдинги хаётий, амалий билимлар орасидаги номувофиклик натижасида пайдо булади.
Масалан: 6 синф ўқувчилари тажрибасидан маълумки моторли кайикни суда юриши, самолётнинг хавода учиши вилтнинг айланиши билан содир булади.
Билимни тулдириш учун резина двигателли кайик моделини тайёрлашдан олдин, унинг атака бурчаги ноль булган винт билан ишлашни намойиш килинади.
2.Конкрет усулда назарий жихатдан маълум булган энг мувофик харакат усулини танлаш проблемаси пайдо булади. Бундай масала киркиш режимини танлашда, жихозни носозлигини аниклашда пайдо булади.
Масалан: рандалашда ранда ёгоч катламларини узиб олаётганини пайкайди. Лекин унга сабаб кайси бири эканини билмайди, проблема содир булади.
3.Мутлако янги шароитда мавжуд билимлар ва харакат усулларидан фойдаланиш заруриятидан келиб чиккан проблемалар.
Масалан: ўқувчилар исталган асбоб асосини пона ташкил килишини билгандан сунг укитувчи уларга ранда ва шерхебл ранда тиги орасидаги фаркни топишдек проблема.
4.Ўқув проблемаси хал килишнинг назарий мумкин булган йули билан амалга ошириб булмаслик орасидаги номувофикликдан келиб чиккан проблема. Бу ишлаб чикаришга оид саволлар тарзида «нега» деган савол.
Масалан: тасмали узатмани узатиш 5 дан куп кисм тайёрлаш тавсия этилмайди ва хоказо.
5.Конкрет объект (технологик) билан унинг тасвири орасидаги номувофикликдан келиб чиккан проблема. Меҳнат таълимида фойдаланганда техник расм, чизма – кинематик символлар ёрдамида тасвирланади, унда мухим булмаган элементларни тушириб колдирилади, натижада амалга мос келмайди, проблемали вазият содир булади.
6.Харакатнинг хаёлий образи билан амалий харакат орасидаги номувофикликни акс эттирувчи проблемали вазиятлар. Ўқувчилар янги амалий харакатни бажаришдан олдин унинг образини яратишлари керак. Куп холларда ўқувчининг янги харакатни бажариши унинг тавсифи билан бир хил булмайди.
7.Олдинги тажрибани «Психологик тусиклари»ни бартараф килиш билан боглик проблемали вазиятлар. Мавжуд тажрибалар янги билимларни узлаштириш процессида ижобий ва салбий таъсир курсатиши мумкин.
Узлаштирилган билим ва малакаларни саклаш билан уларни такомиллаштириш, янгилаш орасидаги кураш боради ва проблемали вазият манбаига айланади.
Конструкциялашда, моделлаштиришда, технологик процессларни ташкил этишда, ўқувчилар маълум конструкциялар, моделлар, типовой процесслардан узоклашиш кийин булади. Янги ечимларни топишда проблема характеридаги кийинчиликка дуч келадилар.
8.Карама-карши фикрлар вужудга келишининг натижасидаги проблемали вазиятлар.
Конструкциялаш ва технологик процессларни ташкил этишда бир нарса хакида: «Мумкин-мумкинэмас», «Рационал-норационал», «Ижобий-салбий» кабилидаги зиддиятли фикрлар айтилади. Уларданкайси бири тугрилигини исботлаш вазифаси проблемали характерга эга булади.
Проблемали вазиятлар хосил килишнинг хар хил усуллари мавжуд. Булар ўқувчилар урганаётган предметлар, ходисалар орасидаги номувофикликни очишга ундаш, бартараф килиш учун янги билим, меҳнат малакалари зарур буладиган амалий характердаги кийинчиликлардан, тушунчага, шахсий тажрибага зид фактларни танлаш вазиятларидан ва бошкалар.
Топширикни проблемали вазият таъсирида идрок килиш натижасида ўқувчилар ўқув проблемаси хосил булади. У аввал фикр тарикасида вужудга келади, кейин эса савол шаклида ифодаланади. Проблемали сузлар билан ифодаланиши ўқув проблемасини таърифлаш дейилади.
Укитувчи ўқувчиларнинг проблемали вазиятдаги холатларини хис этиши керак. Проблемали таълимнинг муваффакияти куп жихатдан проблемани куриш ва ифодалашни кандайлигига боглик.
«Москвич» автомобилининг двигатели 70 от кучи, ДТ-54 трактори двигатели 50 от кучига тенг. Бир хил плуг минса трактор тортади.
Савол куйидагича булади: Двигателнинг куввати билан машинанинг тортиш кучи орасидаги богланишни аникланг ?»
Демак укитувчи ўқувчилар олдига проблематик масалани куйиши лозим. Проблемани ечишда проблемали таълимнинг даражаси, номустакил, ярим мустакил, мустакил ва ижодий активликка ажратиш керак.
Биринчи даражаси – номустакиллик-активлик проблемаси. Укитувчи ўқувчиларни проблемага олиб киради, уни ифодалайди, ишлаш учун фактли материал танлайди, ўқув проблемаларини хал килиш методларини курсатади ва уларни иштирокида хал килади.
Учинчи даража – ярим мустакил активлик. Укитувчи проблемали вазиятни вужудга келтиради, ўқувчилар ўқув проблемасини ифодалашга ёрдам беради. Ўқувчилар уни хал килиш методини мустакил топиши ва укитувчи билан хулоса чикаради.
Туртинчи даража – ижодий активлик. Укитувчи ўқув материалини ёки меҳнат топширигини мазмунини баён килиш билан проблемали вазиятни хосил килиш учун шароит яратади. Бунда ўқувчилар ўқув проблемасини мустакил ифодалайдилар. Укитувчининг йуналтирувчи саволлари уларга фактлар ва исботлардаги зиддиятларни топишга ва ўқув материалининг мантикига мос келадиган жавоб чикаришга ёрдам беради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling