Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


II. АСОСИЙ БУЛИМ УМУМИЙ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ МЕҲНАТ ТАЪЛИМИНИНГ МАЗМУНИ


Download 0.79 Mb.
bet2/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Dip1

II. АСОСИЙ БУЛИМ

УМУМИЙ ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДАГИ МЕҲНАТ ТАЪЛИМИНИНГ МАЗМУНИ


Меҳнат таълими укитувчини тайёрлаш жараёнида катор дидактик вазифалар хал килинади. Буларнинг энг мухимларидан бири мактабдаги меҳнат таълими вазифаларини, мактаб дастурларини мазмунини, уларнинг ғоялари ва ташкилий принципларини очиб беришдан иборат, чунки мактабдаги меҳнат таълимининг вазифаси ҳам, мактаб дастурининг мазмуни ҳам ўзгариб туради.


Фан - техника революциясининг ривожи, бозор иктисоди шароити буни такозо килади.
Меҳнат таълимнинг вазифалари билан мазмуни мураккаб дидактик богликликда булади. Меҳнат таълимининг вазифалари турли даражада куйилади ва хал килинади.
Биринчи (олий) даражада меҳнат таълими мактаб системасининг элементи сифатида, яъни умуммактаб вазифаларини бажариш воситалари сифатида қаралади.
Умуммактаб вазифасига ўқувчиларга одамийлик, комил инсонийлик фазилатларини шакллантириш киради. Бу вазифани бажариш учун жамоатчилик ўқув предметларини вазифаси хисобланади.
Таълимни унумли меҳнат билан қўйиш, политехник таълим, меҳнат тарбияси, ўқувчиларни касбга йуллаш каби вазифалар кўпчилик ўқув фанлари меҳнат таълими билан биргаликда ҳал килинади. Бу вазифаларни ҳал қилишда меҳнат таълими мухим рол уйнайди.
Иккинчи даражали вазифаларга меҳнат таълим доирасида ҳал қилинадиган вазифалар булиб, умуммактаб таркибига киради, лекин узига хос воситалар билан амалга оширилади. Масалан: техник ижодиётини ривожлантириш, тажриба ишларида катнашиш, мактаб шароитида асосан меҳнат таълими жараёнида ва шу таълим асосида ташкил қилинган синфдан ташкари ишда содир булади. Материалларга ишлов бериш машиналарига хизмат курсатиш ва хоказоларга доир амалий билим ва малакаларни шаклланиши ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин. Устахоналардаги машгулотлар меҳнат қобилиятини оширади. Бунга қўшимча материалларга ишлов бериш мавзусида талабаларга ахборот технологияларида фойдаланиб http://www.1995.ru/rezka.htm сайти маълумотлари билан мустақил танишиш топширилади. Айнан шу сайт орқали талаба ўқитувчи берган маълумотлардан ташқари металларни лазерли кесиш, лазерли гравировка, металларни қайта ишлаш ва бошқа маълумотлар билан танишади[2]. Меҳнат таълими жараёнида жисмоний фаолият аклий фаолият билан омухталашади. Буюмларни конструкциялаш жараёнида эса ўқувчиларни кобилиятлари аклий ривожланишга имконият беради.
Меҳнат таълимининг ғоявий-сиёсий, аҳлоқ тарбия учун аҳамияти катта. Ижтимоий-фойдали нарсалар яратиб, унумли меҳнатда қатнашиб, ўқувчилар узларини ишлаб чикариш катнашчилари деб хисоблайдилар.
Мулкка нисбатан онгли муносабат бошланади, меҳнат кишиларни хурмат килиш, улардан намуна олишга харакат киладилар.
Меҳнат таълими жараёнида эстетик тарбия учун шароитлар яратади. Агар ўқувчилар чиройли буюмлар ясашса, жамиятга фойда келтирганларидан маънавий қониқ ҳосил киладилар ва эстетик завқ ҳам оладилар.[4]
Меҳнат таълимининг мазмуни «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни белгиланган вазифаларга кура белгиланади. Лекин факатгина биринчи даражали вазифаларни эътиборга олибгина ўқув дастури мазмунини белгилаб булмайди, унга хос хусусиятлар ҳам ҳисобга олинади. Масалан: таълимни унумли меҳнат билан бирга қўшишни таъминлаш зарурлигини мактабдаги ўқитиш мазмунига, жумладан меҳнат таълими мазмунига катор талаблар куяди:
1.Ўқувчиларни амалий фаолияти имкониятга караб унимли меҳнатни уз ичига олиш керак.
2.Ўқувчиларни унумли меҳнат уларнинг ўқув фаолиятига таркибига қўшилиб кетиши керак.
3.Унумли меҳнат мазмунини болаларнинг ёш имкониятлари, меҳнат таълими вазифалари, ишлаб чикариш мухитини характери хисобга олиниши керак.
4.Мактаб таълими ишлаб чикариш малакасини бериш билан шугулланиши керак.
Меҳнат таълими мазмунини белгилашда таълимни унумли меҳнат билан кушиб олиб бориш, политехник таълим вазифалари катор талаблар куйиши мумкин:
1) Хамма ўқувчилар хозирги замон ишлаб чикариш асослари ҳақида бир хил ҳажмдаги билим олишлари керак.
2) Ўқув материали энг куп булган техника ва технология объектларидан иборат булиши лозим.
3) Ўқув материалида таълим жараёнида ишлаб чикаришнинг аралаш сохалари буйича узлаштирилган билим ва малакаларни кўчириш учун зарур шароит булиши.
Меҳнат таълимини мазмуни куйидагича:
Куйидаги синфларда ўқувчилар учта асосий булимдан: ишлов бериш технологияси элементлари; моделлаштириш; усимликларни устириш ва хайвонларни хаёти билан таништиришдан иборат дастурда ўқитилади.
Технологияда кенг таркалган материаллар, когоз, картон, газлама, ип ва калава, табиий материаллар (мевалар, илдизлар, йусинлар), ёгоч, юмшок сим, тунука ва хоказолар.
(Конструкторлар). Моделлаштириш болаларни курилиш, техника ва электротехник, конструкторлар билан ишлашни назарда тутади.
Усимликларни устириш ва хайвонларни хаётлари билан танишганларидан сунг, уларни устириш, бокиш (куён, товук, урдак, гоз, бузок) хусусиятлари ва уларни парвариш килиш коидаларини билиб оладилар. Амалий машгулотга ўқув вактини 80-85 % ажратилади. 5-8 синфларда меҳнат таълими дастури туртта амалга оширилади. Унда ўқувчиларни жинси (киз, угил болалар), мактабни ишлаб чикариш мухити (саноат, кишлок хужалиги) хисобга олинади.
Шахарда уғил болалар техник меҳнат билан қишлок мактабларида техника ва қишлоқ хужалик меҳнати билан шугулланадилар. Кизлар эса хизмат курсатиш меҳнати ва кишлок хужалик меҳнати билан шугулланадилар. Шахар мактабларида хам 0,5 га ва ундан купрок ўқув-тажриба участкаси булса кишлок хужалик меҳнати утилади, унда бахорги ва кузги ишларга 18 соат вакт ажратилади.
Техник меҳнат: ёгочга ишлов бериш, металларга ишлов бериш, машинашунослик, электротехника ишлари, махсус ишлар, ижтимоий фойдали ишлар, унумли меҳнат, экскурцияларни булимини уз ичига олади.
Ёгоч ва металларига ишлов бериш асосан слецарлик ва дурадгорлик операцияларидан, шунингдек пармалаш, токарлик, фрезерлаш станокларида ишлашдан иборат булади.
Машинасозлик элементлари метал киркиш ва ёгочга ишлов бериш станоклари асосида ургатилади. Электротехника ишлари деталлари ва ёгоч металлга ишлов бериш мавзуларини утишда тайёрланган буюмларни йигиш ва электрлаштиришни кузда тутади.
Махсуслаштирилган ишлар икки вариантга берилган. Биринчисида хар-хил буюмлар металл материалларидан, ёгочдан, пластмассадан тайёрланади. Иккинчисида эса ўқувчилар амалий техника санъати элементлари зарб килиш, ёгочга накш бериш (ёгочни уйиб ишлаш), ёгочга мозаика тушириш билан таништириш.
«Ижтимоий фойдали, унумли меҳнат» мавзуларида ўқувчилардан корхоналарнинг, болалар богчаларининг буюртмалари буйича хусусий эхтиёжлар учун моддий бойликлар яратиш билан шугулланишлари керак.
Хизмат курсатиш меҳнати: озука моллари билан ишлаш; машинасозлик элементлари; ижтимоий фойдали меҳнат, унумли меҳнат булимларидан иборат булади.
Озука махсулотлари билан ишлаш бутербротлар ва иссик ичимликлар, макарон, ёрма махсулотлариданг, сут ва сут махсулотларидан ширин таомлар тайёрлашни; сабзовотли, балик ва гуштли таом тайёрлаш; хамир таомлар тайёрлаш; озик-овкат махсулотларини консервалашни олади.
Газлама билан ишлаш кул, оёк ва электр тикув машиналарида ишлашни; пахта ва каноп; жун ва ипак; сунъий ва синтетик газламалар ишлашни, моделлаштириш элементлари билан бичиклар тайёрлашни, елкали кийимларни бичиш-тикишни уз ичига олади.
Машинасозлик элементлари тикув машинаси базасида, электротехника элементлари эса турмушда ишлатиладиган электр прибор вазифасида урганилади.
Кишлок хужалиги меҳнати факат кишлок хужалиги ишларини яъни хосилни етиштириш ва териш ишларини, ўқувчиларни кишлок хужалик машиналари билан таништиришни уз ичига олади.
Кишлок хужалик ишлари кузги ва бахорги, шунингдек ёзда унумли меҳнат шаклида бажарилади. Бунга тупрокни тайёрлаш ва ишлов бериш, усимликларни утказиш ва экиш, уларни парвариш килиш, хосилни йигиш ва хисобга олиш, хайвонларни парвариш килишни уз ичига олади.
Кишлок хужалиги машиналари – трактор ва комбайн, пахта териш машинасининг умумий тузилиши, шунингдек тупрокка ишлов берувчи, тупрокни угитловчи, экиш ва утказиш машиналари, усимликларни парваришлаш ва хосилни йигиш машиналари билан танишадилар. Урта синфларда хам ўқувчилар амалий машгулот фаолият билан шугулланадилар.
Юкори синфларда Х-Х11 меҳнат таълими куп профилли булади. мАктаб атрофидаги ишлаб чикариш истикболига караб 10-15 та профил (йуналиш) буйича таълим берилади.
Юкори синфларда меҳнат таълими назарий ва амалий кисмларга булинади, амалий кисмларга 75 % га вакт берилади. Амалий машгулотлари хам ўқув ишлаб чикариш практикаси (амалиёти) хам назарда тутилади.
Хар бир касб уз меҳнат куроллари, иш усулларига эга. Бу ўқув мавзуларининг мазмунида уз аксини топади.шу билан бирга хамма дастурларда бир нечта бир хил мавзулар киртилган («Экономика асослари», «Меҳнат ва ишлаб чикаришни ташкил килиш», «Табиат ва атроф-мухитни мухофаза килиш») сингари бир хил масалаларга доир мавзулар киритилган, лекин халк хужалигини турли тармоклари мисолида тахлил килинади.
Юкори синфларда бир ихтисосни ургатишга асосланган. Мактабни битирганда 1-2 содда оммавий касблар буйича таъриф-разряд берилади.
Меҳнат таълимининг турли боскичларида машгулотларни турли укитувчилар олиб боради. Шунинг учун бошлангич, урта ва юкори боскичларидаги укитишда изчилликни таъминлаш масалалари вужудга келади. Уни таъминлаш учун эса меҳнат таълимини бутун боскичида бир хил масалаларни хал килишга тугри келади.
Меҳнат таълими синфлардаги факультетив машгулотлар билан тулдирилади, яъни кушимча соат ажратиб берилади.
Таълимни унумли меҳнат билан кушиб олиб бориш куйи синфлардан тортиб юкори синфларгача амалга оширилади.
Дастурда хар бир мавзу буйича тугалланган буюм тайёрлаш, ип махсулот яратиш кузда тутилган (симдан, тунукадан буюм ясаш, ёгоч материалидан анжомлар яратиш, бутербротлар тайёрлаш, ип ва каноп газламалар билан ишлаш, илдиз мевалари уругларини экиш ва хоказо.).
Юкори синфларда унумли меҳнат норма булиб колади, чунки бусиз ўқувчиларга аник ишлаб чикариш касбларини ургатиш мумкин эмас.
Шундай килиб дастурда таълимни унумли меҳнат билан кушиб олиб бориш етарли даражада уз аксини топган деган хисобга келиш мумкин.
Шунингдек дастурларга политехник теълим хам сингиб кетган. Меҳнат дарсларида болалар амалий ишлари билан куп шугулланади. Турли ишларни бажаришда улар билан ишлаш усулларини урганадилар. Шу билан бирга ишлов бериладиган материалларни хоссалари билан танишадилар, уларни таккослайдилар, хозирги замон техникаси, технологияси ва ишлаб чикаришни ташкил этиш буйича билимга эга буладилар. Буларни хаммаси ўқувчиларда политехник таълимни амалга ошириш кузда тутилган. Дастурлар турли вариантларда булишига карамай хамма ўқувчилар хозирги замон ишлаб чикариш асослари хакида деярли бир хил хажмда билим оладилар.
Угил ва киз болалар учун машинасозлик ва электротехника буйича бир хил хажмдаги материаллар назарга тутилган.
Ўқув дастурида меҳнат тарбиясига катта ахамият берилган, чунки бу тарбиянинг асосий шартларидан бири ўқувчилар фаолиятининг умумий характерда булишидир.
Бундан ташкари ўқувчиларда меҳнат маданиятли, меҳнат активлигини, ташаббускорликни. Меҳнатга ижобий муносабат, жамоатчилик рухида тарбиялашга хизмат килади.
Меҳнат таълимининг мухим вазифаси бошка ўқув фанлари билан боглашдир.
Масалан: «Тирнокни бириктириш иш билан буюм тайёрлаш» темасида (6-синф техник меҳнат) шундай ёзилган: «Предметлараро алока. Геометрия, 6-синф (нуктадан тугри чизикка булган масофа, айланса уринма ясаш)» деб дастурда курсатиб куйилган.
Ўқувчиларни ижодий меҳнатга жалб килиш масаласига хам дастурда катта эътибор берилган. Кишлок хужалик меҳнатида тажриба утказиш, техник ва хизмат курсатиш меҳнатида буюмларни конструкциялаш ва уларни ясаш технологиясига жалб килишга каратилган.
Дастурда юкоридаги масалаларни хал килишда меҳнат таълими укитувчи танлаган методикасига боглик.
Давлат Таълим Стандарти буйича меҳнат таълим йуналишлари мактаб атрофидаги корхона, ташкилот ва касб-хунар кенг таркалган сохалар, касбга мувофик танлаб олинади. Шунга кура хар бир мактабда меҳнат таълимининг куйидаги йуналишлари асос килиб олиниши мумкин:
Ёгоч ва унга ишлов бериш технологияси;
Металл ва унга ишлов бериш технологияси;
Газламага ишлов бериш технологияси;
Пазандачилик асослари;
Кишлок хужалик асослари ва бошкалар.
5-7 синфларда ушбу йуналишлардан айримлари танланади ва 8-9 синфларда шу танланган йуналишларга мувофик холда ишлаб чикариш асослари ва касбга йуналтириш курси укитилади.
Ушбу йуналишларнинг бир бири юзасидан куйидаги буюмлар буйича узаро уйгунлаштирилган назарий билимлар берилади ва куникмалари шакллантирилади.

  1. Материалшунослик асослари.

  2. Асбоб ускуналар хакида маълумот ва ишлатиш усуллари.

  3. Машина, механзм, тсаноклар ва мосламаларнинг умумий тузилиши ва ишлатиш асослари.

  4. Махсулотлар ишлаб чикариш технологияси.

  5. Халк хунармандчилиги касблари буйича умумий маълумотлар бериш ва турдош 3 та касб йуналиши буйича касбга тайёргарликни амалга ошириш.

Бундан ташкари хар бир асосий йуналиш буйича уз рузгор маданияти ва унга тегишли таъмирлаш ишларини бжариш куникмалари шакллантириб борилади.
Хар бир йуналиш буйича ишлатиладиган электротехника воситалари, уларни тугри фойдаланиш хамда таъмирлаш асослари ургатилади.
Хар бир асосий йуналиш буйича компьютер техникасидан масалалари юзасидан дастлабки маълумотлар бериш кузда тутилади.
Хар бир дарс мазмунига боглик холда иктисодий, хукукий ва экологик билимлар хамда хавфсизлик техникаси коидалари узаро уйгунлаштирилган холда урганиб борилади.
5-7 синфда меҳнат йуналишининг хаммаси учун уйгунлаштирилган бадиий меҳнат технологияси ва машина элементлари машгулотлари утказилади. Меҳнат таълими дарсларида ўқувчиларда касблар турларига оид билим, куникма ва малакалар мактаб жойлашган худуддаги имконият ва эхтиёжларини хисобга олган холда танланадиган касблар асосида шакллантирилади.
Кишлок хужалиги меҳнат таълими заминида машгулотлар-нинг мазмуни асосан халк хунармандчилиги касблари ва ёш фермерлик йуналишида олиб борилиши максадга мувофик.
Йирик саноат ишлаб чикариши ривожланган худудлардаги мактабларда меҳнат таълими дарсларида укучиларни шу саноат сохаларига оид замонавий касбларга йуналтириш имкониятлари яратилиши лозим.
Халк хунармандчилигининг айрим нодир касбларини урганиш учун уста-шогирд ёки ота-угил, она-киз шаклларидан фойдаланилади. Бундай машгулотларни тегишли халк усталари билан мактаб уртасида тузиладиган шартномалар асосида ташкил килинади.
Меҳнат таълимининг барча йуналишлари буйича амалий машгулотлар 5-6 синфларда 6 кундан, жаъми 24 соат, 7 синфда 10 кун, жаъми 40 соат ва 8 синфда 16 кун, жаъми 96 соат режалаштирилган булиб, улар ўқув йилининг ёзги, бахорги ва кишки амалий машгулотлар даврида укитувчининг танлаши асосида утказилади. Кишлок хужалиги асослари йуналиши буйича амалий машгулотлар ўқув йилининг тегишли мавсумларида утказилади. Амалий машгулотларни максади – ўқувчиларга урганилаётган билим, куникма ва малакаларни бевосита ижтимоий, фойдали ва унумли ишлаб чикариш меҳнати жараёнида (устахонада, фермеда, корхонада, ташкилот, муассаса, жамоа хужалиги экинзорларида ёки хунарманд уста хузурида) мустахкамлашни бозор муносабатлари коидалари асосида ташкил килишдан иборат.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling