Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


МАКТАБЛАРАРО ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИКАРИШ КОМБИНАТИ ВА КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯСИНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet3/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Dip1

МАКТАБЛАРАРО ЎҚУВ ИШЛАБ ЧИКАРИШ КОМБИНАТИ ВА КАСБ-ХУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ВА ТАРБИЯСИНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ


Юкори синфлардаги таълим учун мустахкам моддий база керак. Уни ташкил этишнинг бир неча формалари: мактаб ва мактаблараро ўқув-ишлаб комбинатлари, хунар-техника коллежлари.


Мактаб ва мактаблараро устахоналар оталик ташкилотлари томонидан ташкил этилган.
Ўқув цехлари (участкалари) корхоналар кошида ташкил этилди, жихозланиш талаб даражасида булди, лекин ундаги ўқувчиларнинг фаолиятининг мазмуни ўқув дастури билан эмас, корхона ишлаб чикариш режаси билан белгиланди.
1964 йилдан бошлаб биринчи мактаблараро ўқув – ишлаб чикариш комбинатлари ташкил этила бошланди.
Уни бир канча афзаллиги мавжуд:

  1. УИК юкори синф ўқувчиларини меҳнат тайёргарлиги 10-15 та тур буйича амалга оширилади. Ўқувчилар кизикканини танлайди.

  2. Ўқувчиларни тула ва стабиль нагрузка билан таъминлайди.

  3. УИК моддий таъминлашни уз зиммаларига оладилар, моддий базаси яхши булади.

  4. Моддий база етук кадрлар ўқувчиларнинг унумли меҳнатини ташкил этишга объектив шароит яратади.

  5. Ишчи жихозлар, станоклардан унумли фойдаланилади.

  6. Ўқувчилар билан касб танлаш ишларини амалга оширишда яхши шароит яратади.

Натижада ўқув-ишлаб чикариш комбинатлари ташкил этила бошланди.
1974 йилда Узбекистонда ўқув-ишлаб комбинатлари ташкил этила бошланди.
УИК ларнинг статуси ва асосий вазифалари белгиланди.
Улар куйидагилардан иборат:
А) Ўқувчиларни меҳнат жараёнлари ва корхоналардаги ишчилар меҳнат мазмуни билан таништириш;
Б) Ўқувчиларни касбларни онгли танлаш учун уларни касбга йуллашни амалга ошириш;
В) Танлаб олинган касб буйича ўқувчиларга дастлабки меҳнат куникмалари ташкил этиш.

1975 йилдан УИК ларнинг низоми ишлаб чикилди. Унга асосан шахар ва туманларда комбинатлар ташкил килиш курсатилди. Шунга кура Наманган шахрида туртта ва хар бир туманда УИК лари ташкил этилди. Моддий база корхоналар томонидан яратилди. Халк таълими булими эса бевосита рахбарлик килди.


Янги узига хос миллий дастур кабул килинди. Унинг мохияти шундан иборатки таянч умумтаълим боскичини (9-синфни) тугатган ўқувчига узининг хохиш-ифодаси ва интилишига караб икки турдаги 3 йиллик урта махсус ўқув юртларида таълимни мажбурий-ихтиёрий давом эттириш имконияти яратилди.
Биринчи турдаги билим муассасаларини урта махсус билим юртлари академик лицей дейилиб, ўқувчиларни кизикишлари ва кобилиятлари хисобга олинган холда уларнинг жадал интелектуал ривожланиши чукурлаштирилган холда укитишни таъминлайди. Академик лицейларда ўқувчилар узлари танлаган йуналиш буйича билимларини ошириши ва муайян фанлар асосларини чукур, мукаммал узлаштириш имкониятига эга буладилар. Академик лицейлар асосан олий ўқув юртлари кошида ташкил этилади.
Иккинчи турдаги 3 йиллик ўқув юртлари эса урта махсус касб-хунар ўқув юртлари коллежларидир.
Ўқувчиларнинг касб-хунарига мойиллиги, лаёкатларини, билим ва куникмаларини чукур ривожлантириш, уларни танлаган йуналишлари буйича бир ёки бир неча замонавий касб эгаллаш имконини беради.
Улар олдинги хунар-техника билим юртларидан тубдан фарк килади.
Коллежлар жахон стандартлари талаби асосида, замонавий асбоб ускуналар билан жихозланади.
Бу ўқув масканида 10-12 касб буйича меҳнат тайёргарлиги олиб борилади. Хар бир ўқувчи 2-3 хунар олиш имкониятига эга булади. Уларга малакали инженер-педагоглар дарс берадилар.
Таълим бериш учун ўқувчиларни 20-25 тадан гурухларга бирлаштирилади. Назарий таълимни бутун гурух билан бир укитувчи олиб боради. Амалий машгулотларда гурух тенг иккига булинади. Ўқувчилар касб танлаш имкониятига эга буладилар. Коллежлар мустакил билим даргохи булиб, урта умумий таълим фанларидан хам етарли даражада билим беради.



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling