Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


Назариянинг амалиёт билан богликлиги принципи


Download 0.79 Mb.
bet5/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Dip1

Назариянинг амалиёт билан богликлиги принципи. Назария билан амалиёт инсон фаолиятининг ажралмас икки томони, назаридан амалиётда фойдаланиш, амалиётда эса купинча янги назарий кашфиётлар учун асос булиши хакидаги коидаларни ўқувчиларга тушунтириш ва таълим жараёнида ёритиб бериш лозим. бу жихатдан металларга станокларда ишлов беришнинг ривожланиш тарихи етарли мисол булади. Металларга ишлов беришнинг назарий асослари инсониятнинг куп асрлик амалий фаолияти ва илмий тадкикотларининг уюшмаси натижасида вужудга келди. Буларнинг хаммасига мутахассислар металларга кизикиш билан ишлов бериш жараёнини урганишдан, бу жараённинг мохиятини билишга утиши сабабли эришилди. Хар хил факторларни киркиш жараёнига таъсири урганилди. Тезлик ва куч билан киркиш шу тарика вужудга келди, махсус конструкциядаги асбоблар тайёрланди, хозирги юкори унумли станоклар яратилди.
Меҳнат таълими дарслари соф амалий ва соф назарий дарсларига булинмайди. Назарий материаллар айрим машгулотларга назарий машгулотларни урганишдан ўқувчиларнинг амалий фаолиятига утиш таъминланадиган килиб тасдикланади.
Хар хил материаллар хакидаги маълумотлар ўқувчилар бу материалларга ишлов беришни урганиб олишлари учун берилади. Шунингдек ўқувчилар назариянинг амалий фаолияти учун ахамиятини ва аксинча, узлаштирилган амалий тажриба оркали янги билимлар узлаштирилишини билиб оладилар.
Системалилик ва изчиллик принципи. Укитувчи меҳнат таълими жараёнида ўқув материалини ихтиёрий равишда эмас, балки маъсул коидаларга асосан баён килади.
Чунончи ёгоч ва металга ишлов беришга доир ўқув материалини тахлил килинса, баён килиш асосида ишлаб чикаришнинг технологий жараёни етишига ишонч хосил килинади. Масалан: металларга ишлов бериш операциялари: режалаш, тугрилаш, кайчи билан киркиш, букиш, арра билан киркиш, эговлаш, пармалаш, термик ишлов бериш, резба очиш тартибида урганилади. Бу ишлаб чикариш шароитида металларга слесарлик сули билан ишлов бериш тартибига тугри келади. Шу сабабли ўқувчилар факат слесарлик операцияларини бажариш малакасини эгаллаб колмай, слесарлик иши технологияси хакида хам билим оладилар.
Урта мактаб меҳнат таълимининг мазмунига назар ташласак, бунда маълум кетма-кетлик ва системалиликни кайд этиш мумкин. Бошлангич мактабларда ишлов бериш нисбатан осонрок ва турмушда тез-тез учраб турадиган материалларга ишлов бериш усуллари билан танишадилар. сИнфдан синфга утган сари ўқувчилар мураккаброк меҳнат куролларини ишлатишни, куп жисмоний куч сарфлаш хамда психик ривожланишнинг юксак даражада булишини талаб киладиган материаллардан деталлар тайёрлаш усулларини урганиб борадилар. Секин аста улар машина меҳнатига, олдин содда, кейин мураккаброк машиналарнинг курилишини урганишга жалб килинади.
Кул билан ишлов бериш усулидан хозирги замон унисерсал станокда ишлашга; ўқув панелларида электр монтаж килишдан электр таксимлаш счётлари ва приборларини, электр куч установка ва приборларини тиклаш ишида катнашишга утадилар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling