Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


МЕҲНАТ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТАЪЛИМИ ПРИНЦИПЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet4/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Dip1

МЕҲНАТ ВА ИШЛАБ ЧИКАРИШ ТАЪЛИМИ ПРИНЦИПЛАРИ


Меҳнат таълими принциплари тавсифномаси. Мактабда тарбия билан чамбарчас боглик булган таълим жараёнини ташкил этишга асос булган етакчи холда дидактик принциплар хисобланади.
Дидактик принциплар таълим жараёнини хамма томонларини уз ичига олади: мазмуни, методлари, ташкил этиш шакллари.
Дидактик принциплар хамма фанлар учун умумий хисобланади, аммо хар бир фан узига хос хусусиятларга эга булиб, дидактик принципларга уз таъсирини курсатади.
Дидактик принципларга таълимни тарбиявий характери, илмийлик, назариянинг амалиёт билан богликлиги, системалилик, курсатмалилик, онглилик ва активлилик киради.
Таълимнинг тарбиявий характери: Таълим жараёнида ўқувчиларни тарбиялаш содир булади. Бу умумий холда меҳнат тарбияси учун хам характерли. Меҳнат таълими ўқувчиларга меҳнат тарбияси бериш ва уларни меҳнатга психологик тайёрлаш учун ўқув режасига мажбурий фан сифатида киритилган.
Меҳнат таълими жараёнида ўқувчиларда ижобий муносабат таркиб топади ва бу ўқувчиларни топширикни катта масъулияти ва жуда катта иштиёк билан бажарилишида намоён булади.
Ўқувчилар унумли меҳнат натижасида, жисмоний меҳнат ижтимоий ахамияти буйича аклий меҳнатдан колишмаслигини тушуна бошлайдилар. Машгулотлар тугри ташкил килинса, ўқувчиларда коллективизм хисси мустахкамлашади, чунки бир бирлари билан ишлаб чикариш муносабатида буладилар.
Ўқувчиларда меҳнат коидалари (иш кийимларига караш, иш жойларини тартибга солиш, созланган асбоб билан ишлаш ва хоказо) тежамкорлик муносабатларини шакллантиради.
Илмийлик принципи.
Меҳнат таълими жараёнида ўқувчилар хар хил материалларга ишлов бериш, электр монтаж ишларини бажариш, механизмларни йигиш, разбор килиш ва бошкаларни урганадилар.
Шу билан бирга уларда маълум малака ва куникмалар таркиб топиб колмай балки урганилаётган меҳнат операцияларининг илмий асослари хакида тушунча хам хосил булади.
Билимларни илмийлик асосида олиб боришни талаб этади, чунончи ўқувчиларга хамма синфларда факат илмийлик асосланган. Амалда синалган билимларни беришни талаб этади.
Укитишда илмийлик принципи машгулотларда хозирги замон ишчи ва улчов асбоблари жихозидан фойдаланишни талаб этади.
Ўқувчилар янги материаллар, уларнинг хоссалари ва халк хужалигида кулланилиши билан танишадилар. Билимларни хар хил шаклда бериш мумкин, лекин катъий илмий асосланган, луттибозликсиз булиши керак. Оддий иш предметларни урганиши ва узи назорат кила олиши мумкин булсин. Мисол: ўқувчилар элементар технологик синашлар (эгиш, эговлаш ва хоказо) оркали металлар ва котишмаларнинг баъзи хоссалари билан танишадилар. Бу оддий синаш усули, лекин мазмуни буйича у илмий асосга таянади, чунки унда каттик жисмларни хоссаларини аниклашга харакат килинмокда. Буни ўқувчиларга тушунтира олинса, бу холда таълимда илмийлик принципига амал килинмокда деб хисоблаш мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling