Талабаларни меҳнат ва касб танлашга тайёрлашда ахборот технологиялари роли


МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ИНСТРУКТАЖ, МАШК, ЎҚУВ КУЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ВА ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet10/20
Sana01.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1239682
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20
Bog'liq
Dip1

МЕҲНАТ ТАЪЛИМИДА ИНСТРУКТАЖ, МАШК, ЎҚУВ КУЛЛАНМАЛАРИ БИЛАН ИШЛАШ ВА ЛАБОРАТОРИЯ ИШЛАРИ




Инструктаж. Инструктаж дейилганда меҳнат фаолияти усулларининг тушунтириш ва курсатиш англанади. Бу усуллар шу фаолиятларини тугри ва хавфсиз бажариш буйича тасаввур хосил килишга ва ўқувчиларнинг амалий фаолиятларини тугри йуналтиришга каратилади.
Инструктаж дарснинг бир кисми (элементи)дир. Инструктаж жараёнида бир нечта таълим методларидан фойдаланилади. Бундай методлар меҳнат усулларини намойиш килиш ва уларни бажариш коидаларини тушунтириш; техник масалаларни куйиш ўқувчилар укитувчи топширигини кай даражада тушунганликларини аниклайдиган сухбат; бунда методлар узаро чамбарчас бирикади, унинг комбинацияси система хосил килади. Инструктажга куйидаги талаблар куйилади.

  1. Инструктаж жараёнида таълимнинг хилма-хил метод ва усулларидан унумли фойдаланиш;

  2. Инструктаж мазмунини укитувчи томонидан аниклаш. Агар укитувчининг ўқувчилар олдига куйган топшириги уларга тушунарли булмаса, ўқувчилар уни бажариш шароитини купинча бузадилар, чунки улар бу нимага олиб боришини билмайдилар. Шунинг учун укитувчининг хар бир талаби асосланиши керак.

  3. Инструктажнинг тулалиги ва инструктажни кисмларга ажратиш. Меҳнат топшириги кийинлиги ва у кайси санада бажарилаётганлигига караб инструктаж бутун ёки ишнинг боришига караб кисмларга ажратиб бориш лозим.

  4. Инструктаж ёрдамида ўқувчилар уз фаолиятини назорат кила олсинлар. Бу талабни бажармай, ўқувчиларнинг мустакиллигига эришиб булмайди. Мустакиллик эса ўқувчиларда амалий меҳнат ва куникма, малакаларини хосил килишда мухим ахамиятга эга.

Инструктаж уч хил булади: кириш, жорий, якуний.
Янги операциясини урганиш буйича кириш инструктажи булади. Меҳнат усулларини нормал ва секинлаштирилган холда бажариш коидаларини намойиш килиш; уз-узини назорат килиш белгиларини; аник меҳнат вазифасини куйишни уз ичига олади.
Кириш инструктажидан ўқувчилар операциянинг айрим кисмларини: асбобни ушлаш, иш холатида туриш, суръатни эгаллаш ва хоказоларни урганиш билан боглик харакатларни бажаришга харакат киладилар. Хар бир урганилаётган элемент олдингисини урнини олмай, балки унга кушилиб бориши, бир-бирига богланиши, ягона занжир хосил килиши зарур булади.
Меҳнат усулларини бажаршдаги хатоларни тузатиш буйича жорий инструктаж олиб борилади. Бунда ўқувчилар ишни тухтатиб, хатога йул куйган ўқувчиларнинг ишига эътибор бериб, унда нотугри ишлаганлигининг сабабини текшириб боришни талаб килади. Шу асосда хамма ўқувчилар билан сухбат утказилади. Сунг укитувчи хулоса килиб тугри усулларни курсатиши, хатога йул куйган ўқувчининг усулларни хотирада тиклаши, шунда ишни давом эттиришга рухсат беришдан иборат булади.
Якунловчи инструктаж сифатли бажарилган ва брак килинган буюмларни намойиш килиш, ўқувчилар ишининг умумий характеристикасини, ўқувчилар йул куйган хатолар тахлилини, ўқувчилар ишини бахолашни уз ичига олади.
Машклар. Меҳнат таълими жараёнида хар бир янги операцияни киска муддатли машкдан бошлаш максадга мувофик булади. Бу машкларни шартли равишда таълимий машклар дейилади. Амалий машкларни бажариш жараёнида ўқувчилар хар хил буюмлар тайёрлайдилар, меҳнат усулида ва харакатларини бахолаш буйича машк килишни давом эттирадилар. Шу уринни ташкил килишга, сабабли созлаш, дастлабки меҳнат усуллари ва харакатларини узлаштиришга куникма ва малакаларни такомиллаштиришга доир машклар бир-биридан кура фарк килади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling