Талабаларнинг мустақил иши


Мажбурий ва назоратли мустақил ишларнинг мақсади


Download 103.55 Kb.
bet2/6
Sana20.11.2023
Hajmi103.55 Kb.
#1787825
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4. Мустақил таълим машғулотлари

Мажбурий ва назоратли мустақил ишларнинг мақсади. “Хорижий инвестициялар” фани бўйича мажбурий ва назоратли мустақил ишларнинг мақсади талабаларда ҳисоб, назорат-аналитик, ташкилий, инновацион-тадқиқотчилик ва бошқа изланувчилик фаолиятларини шакллантиришдан иборат.
Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш лозим:

  • хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

  • хорижий инвестицияларни йўналтиришдаги таваккалчиликни баҳолаш бевосита ва портфель инвестицияларни жалб этиш ҳолатини таҳлил қилиш;

  • жадаллаштирилган амортизация ажратмаларини ҳисблаш усулидан фойдаланиш; хорижий инвестицияларни ижтимоий натижаларини баҳолаш ўз бўлажак касбининг моҳиятини ва ижтимоий аҳамиятини яхшироқ англаб етади;

  • ўз фаолиятини ташкил қилиш, профессионал вазифаларни бажаришнинг намунавий услублари ва усулларини ташкил қилиш маҳоратини шкаллантиради;

  • стандарт ва ностандарт ҳолатларда қарорлар қабул қилиш ва улар учун жавобгар бўлиш маҳоратини шкаллантиради;

  • касбий вазифаларни самарали бажариш учун керакли маълумотларни излаб топиш ва улардан фойдаланишни билади;

  • маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолаш маҳоратига эга бўлади.

“Хорижий инвестициялар” фанидан мустақил ишни бажариш натижасида талаба:

  • инвестиция жараёнининг асосий категориялари унинг моҳияти;

  • жаҳон бозорининг инвестиция жараёнига таъсирини аниқлаш;

  • хорижий инвестицияларни жалб қилиш тамойиллари;

  • асосий босқичлари, хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш;

  • инвестиция фаолиятини ахборот билан таъминлаш;

  • хорижий инвестицияларни жалб этиш механизми ва асосий йўналишлари;

  • хорижий инвестицияларни суғурталаш, лизинг ва франчайзинг;

  • хорижий инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш тўғрисида билимга эга бўлади.

Талабада:

  • -хорижий инвестицияларни иқтисодиётни ривожлантиришдаги аҳамиятини;

  • хорижий инвестицияларни жалб этишнинг назарий ва услубий асосларини;

  • хорижий инвестицияларни жалб этишнинг асосий тамойиллари ҳақида кўникма ва тушунчалар ҳосил бўлади.

  • хорижий инвестицияларнинг турларини; хорижий инвестицияларга доир Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини; Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсатини; хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг стратегик ва тактик усулларини билиши амалий кўникмага эга бўлади.




Download 103.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling