Талабаларнинг мустақил иши
Мустақил ишнинг тузилиши ва таркиби
Download 103.55 Kb.
|
4. Мустақил таълим машғулотлари
Мустақил ишнинг тузилиши ва таркиби
Титул варақ биринчи варақ ҳисобланиб, у қуйидагиларни ўзида намоён этади: таълим муассасасининг номи; мустақил ишнинг мавзуси; муаллиф ҳақида маълумот; аҳоли пунктининг номланиши; иш бажарилган йил. Мавзудаги долзарб муаммолар тўғрисидаги фикрларни кетма-кет баён этиш мақсадида мавзунинг режаси тузилади. Ҳар бир мавзунинг режаси шу мавзуда ўрганилаётганмасалаларни батафсил ёритиб бериш керак. Ишнинг кириш қисми – бу мустақил ишнинг муқаддима қисми ҳисобланиб, қуйидаги унсурларни ўз ичига олиши лозим: танланган мавзунинг долзарблиги; ишнинг мақсади ва вазифалари; ишда ўрганиладиган объект тавсифи; мустақил ишда кўриладиган масалаларнинг умумий тавсифи. Ишнинг кириш қисмидан кейин келувчи бўлим мустақил ишнинг асосий моҳиятини очиб берувчи бўлим ҳисобланади. Ишнинг асосий қисми, одатда, иккита бобдан иборат бўлади. Мустақил ишнинг боблари унинг режасига мос бўлиши шарт. Ушбу бўлимда турли манбаалар орқали олинган барча материаллар тўлиқ ёритилиши керак. Биринчи, назарий бобда асосий тушунчалар, уларнинг мазмуни, таҳлил ёндашувлари, мавзунинг моҳиятига бўлган қарашлар шакллантирилади. Иккинчи, боб танланган мавзунинг таҳлилига бағишланади. Таҳлилнинг объекти бўлиб Ўзбекистоннинг кўчмас мулк иқтисодиёти ҳисобланади. Хулоса қисмида танланган мавзу ва танланган объект эксплуатациясидаги мавжуд назарий ва амалий камчиликларни бартараф қилиш йўллари ҳамда улар фаолиятини такомиллаштириш хусусиятлари ёритилади. Хулоса қисқа, аниқ, мазмунли ва равон ёзилиши керак. Мустақил иш устида ишлаш мавзу танлашдан бошланади (мавзулар мазкур услубий қўлланмада келтирилади). Талаба ўзи учун қизиқарли ва долзарб ҳисобланган мавзуни танлайди. Мустақил ишнинг танланган мавзуси ўқитувчи билан мувофиқлаштирилади ва ҳимоя муддати белгиланади. Курснинг мавзулари ва унинг саволлари “хорижий инвестиция” га оид дарслик, ўқув қўлланма ва маъруза матнларидан олиш мумкин. Фойдаланилган адабиётлар рўйхатида ишга тўғридан – тўғри алоқадор бўлган ва ҳақиқатдан фойдаланилган маълумотлар манбалари келтирилиши керак. Download 103.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling