Талабаларнинг мустақил иши


Мустақил ишни расмийлаштириш талаблари


Download 103.55 Kb.
bet4/6
Sana20.11.2023
Hajmi103.55 Kb.
#1787825
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4. Мустақил таълим машғулотлари

Мустақил ишни расмийлаштириш талаблари
Мустақил иш тайёр бўлгач, талаба уни А4 формат (210х297мм ўлчам)даги оқ қоғозларга чап томондан 30мм, юқоридан 20мм, пастдан 25мм ва ўнг томондан 10мм жой ташлаб ўз қўли (дасхати) билан бир хил рангли ручка билан тушунарли, сифатли ҳолда ёзиши ёки Times New Roman 14 шрифт, 1,5 интервалда кафедрага топшириши лозим.
Мустақил ишда келтириладиган жадвал, график ва расмлар қатъий рақамланиши лозим.
Мустақил ишнинг ҳимояси учун сифатли тақдимот тайёрлаш талаб этилади.
Мустақил ишни ҳимоя қилиш ва топшириш тартиби
Кафедрада мустақил иш раҳбар ўқитувчи томонидан ўрганилиб, унда кўрсатилган камчиликларни бартараф қилинади ва ҳимояга тавсия этилади. Барча камчиликлар бартараф этилгандан сўнг талаба мустақил ишини алоҳида папкага унинг муқоваси (титул варағи) тикланган ҳолатда топшириши шарт.
Ҳар бир талабанинг мустақил ишини ҳимоя қилиш вақти ўқитувчи томонидан белгиланади.
Ҳимояда талабадан қуйидагилар талаб қилинади:

  • мустақил иш бўйича 15 минутлик маъруза ўқиш;

  • тайёрланган тақдимотни намойиш этиш;

  • саволларга жавоб бериш.

Маъруза вақтида мустақил иш матнини ўқиш тавсия қилинмайди, ҳимоя вақтида бажарилган тақдимотдан фойдаланилади.
Ҳимояда, талабанинг мустақил иши бўйича маърузасини тинглаб, савол-жавоблар билан унинг бали (баҳоси) аниқланади.
Мустақил ишни баҳолаш мезонлари
Мустақил ишни баҳолаш мезонлари қуйидагилардан иборат:

  • мустақил иш мазмунининг мавзуга мослиги;

  • жалб қилинган маълумот манбааларининг етарлилиги ва замонавийлиги;

  • хулосаларнинг асосланганлиги;

  • ишнинг мантиқийлиги;

  • материал баёнининг муаммолик изланувчанлик характери;

  • ишнинг мустақил ишни расмийлаштириш бўйича талабларга мувофиқлиги.





Download 103.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling