Таълим жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш. Термиз мухандислик-технология институти п ф. д.Ў. Н. Султонова
Download 38.29 Kb.
|
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.Аннотация
- 2.Калит сўзлар
- 2.0.Муаммони бажарилиши
- 3.0 Ўқитишнинг мақсади
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ. Термиз мухандислик-технология институти п.ф.д.Ў.Н.Султонова Катта ўқитувчилар Б.Сакиева,М.Бабаева. 1.Аннотация: Ушбу мақолада таълим жараёнини фанлараро алоқадорлик асосида ташкил этиш технологияси, психологик-педагогик ҳолатларни замон талаблари асосида таҳлил этиш ва уларга тизимли ёндашиш масалалари муаммо сифатида ёритилган. 2.Калит сўзлар: оптималлаштириш, ассоциатив, объектив, мутахассислик, фанлараро алоқадорлик, психологик-педагогик ёндашиш, ҳамкорлик, индивидуал. 1.0 Кириш . Таълим жараёнини фанлараро алоқадорлик асосида ташкил этиш технологияси, психологик-педагогик ҳолатларни замон талаблари асосида таҳлил этиш ва уларга тизимли ёндашиш масалалари ҳозирги куннинг долзарб мавзуси ҳисобланиб фанларни ўқитишда тушунча ва қонуниятларнинг келиб чиқишида аниқ ,табиий ,гуманитар,рақамли иқтисодиёт шароитида муҳим аҳамият касб этади 2.0.Муаммони бажарилиши.Таълим жараёнида фанлараро алоқадорликнинг мазмун ва моҳияти узоқ йиллар давомида олимлар томонидан муаммо сифатида ўрганилиб келинмоқда.Бу жараён ўз ичига фалсафий, психологик ва педагогик ёндашувларни мужассамлайди. Фанлараро алоқадорлик муаммоси – таълим фанларни алоҳида ўқитиш жорий этилиши билан юзага келган анча узоқ тарихга эга муаммодир. Бу муаммо ўтмишдаги Я.А.Коменский, Ж.Локк, И.Г.Песталоцци ва бошқа машҳур педагогларнинг ишларида ўз аксини топган . Фанлараро алоқадорлик муаммоси энг долзарб муаммолардан бири сифатида педагоглар, психологлар, дидактлар ва услубчиларнинг ишларида муҳим ўринни эгаллади. Дастлабки қарашлар натижасида «Фанлараро алоқадорлик» турдош фанларда ўқитишнинг мазмуни ҳисобланувчи таянч тушунчалар, қонунлар, назариялар ва энг муҳим кўникмалар ажратиб кўрсатилди. Бу вақтда фанлараро алоқадорлик муаммоси кенг муҳокамага қўйилиб муаммонинг етакчи назарий-услубий асослари олға сурилди, унинг психологик-педагогик, методик тамоиллари тадқиқ қилиниш йўллари белгиланди. 3.0 Ўқитишнинг мақсади.Фанлараро алоқадорлик мустақил дидактик тамойилдир. Педагогик тадқиқотларда фанлараро алоқадорликнинг мазмуни, унинг компонентлари орасидаги тузилмавий нисбатлар, таълим жараёнида уларнинг мухим жиҳатлари ёритилади. Фанлараро алоқадорликни амалга оширишни қуйидагича талқин этиш мақсадга мувофиқдир: Турли фанлардаги мавзулар такрорланишини бартараф этилиши; Умумий тушунчали масалаларни алоҳида ўрганиш вақтини келиштириш имконияти; Умумий тушунчаларни таърифлаш-тавсифлашда ўхшашлик ва улар ҳақидаги тушунчаларнинг бир-бирга зид эмаслиги; Турли фан ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларининг биргаликдаги фаолияти; Турли ўқув фанлари бўйича олинган умумий тушунчалардан дарс жараёнида ўзаро фойдаланиш; лар орқали талқин этиш мумкин. 4.0.Саволлар.1.Нима учун фанлар алоқадорлигидан фойдаланиш зарур. 2.Табиий ва аниқ фанлар боғланишини қандай талқин қилиш мумкин. 3.Горизонтал ва вертикал боғланишлар нима. Download 38.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling