Таълим жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш. Термиз мухандислик-технология институти п ф. д.Ў. Н. Султонова
Download 38.29 Kb.
|
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ (3)
Фанлараро ассоциатив алоқаларга тушунчаларни шакллантириш жараёнида етакчи ўрин тегишлидир. Бунинг устига, ўрганилаётган тушунчалар орасида алоқалар қанчалик ҳар хил бўлса, улар шунчалик чуқур тушунилади ва мустаҳкам ўрганилади. Шундан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ассоциатив фикрлаш фаолиятини рағбатлантирадиган ўқитиш усулларидан фойдаланиш зарурати мавжуддир. Натижада ўқувчилар тушунчаларнинг кенг доирасидан фойдалана бошлайдилар, бунда уларни турли фанларни ўқитишда қўллайдилар.
Тадқиқотлар натижалари шундан дарак берадики, ўқитиш жараёнидаги ўзаро алоқалар таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларнинг юзага чиқарилишида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Билимларни ўзлаштиришнинг мазкур қоидаларни қўллаш билан мажбурий уйғунлаштирилиши уларнинг бир хулосаси ҳисобланади. Билимларни ўзлаштириш ва қўллаш ягона жараённинг икки қирраси саналади. Реал амалий масалаларни ечиш учун билимлардан фойдаланиш ўқувчилардан ўқув фанларининг бир қанчасидан тегишли мавзуларни танлаб олишни талаб қилади. Ҳар бир ўқув фани мазмунига кирувчи тушунчалар ўз ичига бир қатор фанларга мансуб бўлган тушунчаларни олади. Улар ўз ҳолича фанлараро ассоциациялар манбаи бўлиб ҳисобланади. Мазкур ғояни юзага чиқаришдаги алоҳида ўрин ўқитувчига ажратилади, чунки у томондан фанлараро алоқадорликнинг тўғри қурилиши энг тўлиқ, тўғри тасаввурларнинг шаклланишига олиб келади. Б.Г.Ананьевнинг фикрича, фанлараро алоқадорликлар бир бутун тизимли билимлар шаклланишининг мажбурий шарти ҳисобланади1. Мавжуд билимларни фаолиятнинг турли шароитларига ўтказа олиш қобилиятининг ривожланиши фанлараро алоқадорликларни ўрнатиш муаммосини ҳал қилишнинг муҳим вазифаларидан бири саналади. Уларнинг амалга оширилиши, П.Г.Кулагин фикрича, олдиндан акс эттириш-тасвирлашни ривожлантириш имкониятини яратади. Билимларни ўтказишнинг шаклланган маҳорати онгда янги объектнинг баъзи бир хоссаларини пайқашга имкон беради2. Бир ўқув фанидан бошқасини ўрганиш жараёнига олинган билим ва маҳоратни ўтказа олиш усулини эгаллаш ўқувчиларнинг таҳлилий-синтетик фаолиятига катта даражадаги мақсадга йўналтирилганликни киритади, фаоллик ва мустақилликни оширади, ҳаётийамалий масалаларни самарали ҳал қилиш усуллари ва мантиғини ўзлаштиришга ёрдам беради. Б.Г.Ананьев раҳбарлиги остида бир қатор олимлар томонидан ўтказилган тадқиқотда фанлараро алоқадорликлар ва улардан ўқув жараёнида фойдаланиш ўқувчиларнинг билиш фаолиятини жадаллаштириш ва тушунча ҳамда тасаввурларнинг шаклланиши психологик қонуниятларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш йўлларидан бири сифатида қаралади1. Илм-фаннинг турли соҳаларидан билимларни жалб қилиш ўрганилаётган предмет ҳақидаги тасаввурларнинг тўлиқлиги, унинг хоссалари ва тизимлилик асосида ўзаро алоқаларини бир бутун қилиб акс эттиришни таъминлайди. Шундай қилиб, фанлараро алоқадорлик муаммоси мураккаб педагогик ҳодиса бўлиб, у ўқитиш жараёнида таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи функцияларнинг ягоналиги ҳамда ўзаро алоқадорлигини акс эттиради. Унинг ўқув жараёнида амалга оширилиши мажмуавий хусусиятга эгадир. Шуни ҳисобга олиб, бизнинг тадқиқотларимизда умумкасбий ва мутахассислик фанларининг фанлараро алоқадорлиги бу фанларни ўрганишда ўқитишнинг мазмунини саралаб олиш усул, шакл ва воситаларини танлаб олишда мажмуавий ёндашувни талаб қилади. Ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга оширишнинг психологик-педагогик асослари ўқитишнинг илмийлигини таъминлаш, ўқувчиларнинг билишга оид фаолиятини сезиларли равишда кучайтириш, уларнинг билим сифатини оширишга ёрдам берувчи ва фикрлашнинг замонавий усулини самарали ривожлантиришга ҳамда илмий дунёқарашни шакллантиришга имкон берувчи дидактик тамойил сифатида намоён бўлиши ҳақидаги нуқтаи-назарни қўллаб-қувватлаймиз. Download 38.29 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling