Таълим жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш. Термиз мухандислик-технология институти п ф. д.Ў. Н. Султонова


Download 38.29 Kb.
bet4/6
Sana01.04.2023
Hajmi38.29 Kb.
#1315791
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ (3)

назарий алоқадорлик (маълум бир фан соҳасига мансуб бўлган илмий тушунчалар тизими бўлиб, уларда далиллар, қонунлар, постулатлар, оқибатлар, амалий қоидалар акс этади).
Фанлараро операцион-фаолиятли алоқадорликлар: – билишга оид алоқадорлик (билимларни олиш усули бўйича) умумлашган билим маҳоратини шакллантиради (фикрлаш, назарий, ижодий, мустақил билим олиш);
амалий алоқадорлик (билимларни қўллаш усули бўйича) ўқувчиларда билиш-амалий маҳорат ҳосил бўлишига ёрдам беради (ҳисоблаш-ўлчаш, график, тажрибавий, тасвирий ва бошқа).
Фанлараро ташкилий-услубий алоқадорликлар:
репродуктив, излаш, ижодий алоқадорлик (билимларни ўзлаштириш усули бўйича); – курслараро, ички циклли, цикллараро алоқадорлик (амалга ошириш кенглиги бўйича);
изчил, ҳамкорликдаги, истиқболли алоқадорлик (амалга ошириш вақти бўйича);
бир томонлама, икки томонлама, кўп томонлама фанлараро алоқадорлик (фанларнинг ўзаро алоқаси усули бўйича);
эпизодик, тизимли фанлараро алоқадорлик (амалга оширишнинг доимийлиги бўйича);
дарс бўйича, мавзуий ва шу каби фанлараро алоқадорлик (ўқув жараёнини ташкил этиш даражаси бўйича);
индивидуал, гуруҳли ва жамоавий алоқадорлик (ўқитиш жараёнида ўқувчи ва ўқитувчи фаолиятини ташкил этиш шаклари бўйича). В.Н.Максимова ўз асарларида фанлараро алоқадорликларнинг муҳим жиҳатларини ёритади. Фанлараро алоқадорликларни амалга ошириш услубиятини ишлаб чиқишда биз унга таянамиз. Ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш унинг боришига маълум бир таъсирни кўрсатади. Шунга кўра, бошланғич босқичда янги материал билан танишишга тайёрланишда улар ўқувчиларни нотаниш нарсани фаол қабул қилишга тайёрлашга, маълумдан номаълумга ўтишда алоқадорликни таъминлашга ёрдам беради. Ўзаро боғланган билимларга асосланган савол ва машқлардан фойдаланиш йўли билан рўёбга чиқарилади.
Янги мавзу ўтиш жараёнида унинг турли фанлардан олинган билимлар билан таққосланиши, таҳлил қилиниши, аниқланиши, бойитилиши натижасида , янги мавзунинг билимлар тизимига киритилиши таъминланади ва билимларни ўзлаштиришнинг кейинги босқичида – тушуниб етиш ва мустаҳкамлашда фанлараро алоқадорликлар ўзининг фаоллаштирувчи вазифасини бажариш учун хизмат қилади. Бундан ташқари, фанлараро алоқадорликлар мавзуни мустаҳкамлаш усулларини ҳар хил ҳолга келтириш ва топшириқларнинг вариативлигини оширишга имкон беради. Шунга кўра, такрорлаш умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлади. Ўқувчилар томонидан энг муҳим далиллар, шунингдек, улар орасидаги мавжуд қонуний алоқалар ва муносабатлар, уларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиш йўллари ишлаб чиқилади. Такрорлаш жараёнини шундай ташкил этиш мустаҳкам, тизимли ва онгли ўзлаштиришни таъминлаш вазифасини бажаришга ёрдам беради. Муаллифлар томонидан умумлаштирувчи такрорлаш жараёнида фанлараро алоқадорликларни рўёбга чиқариш кўриб чиқилаётган объектлар ва ҳодисаларда энг муҳим томонларни ажратиб кўрсатиш, кам аҳамиятга эгаларини аниқлаб олишга ва иккинчи даражали белгиларни ўзгартириш маҳоратини шакллантиришга ёрдам бериши кўрсатилади. Бундан ҳам кам бўлмаган аҳамиятга фанлараро алоқадорликлар ўқувчиларнинг бир мавзуга кўп марталаб мурожаат қилишларида ортиқча зўриқишларининг олдини олиш, ўқитиш жараёнини оптималлаштириш, ўқитишнинг ташкилий шаклларидан, хусусан, асосий шакл сифатида дарсдан фойдаланиш натижавийлигини оширишга эгадир. Ўқитиш жараёнида фанлараро алоқадорликларни рўёбга чиқариш унга нафақат қўшимча имкониятларни беради, балки бир қатор талабларни ҳам қўяди. Шунга биноан, ўз ичига турдош фанлар масалаларини олган дарс муаммосини мажмуавий қўйиш, шунингдек, дарснинг мос ҳолдаги мазмунини ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолади. Бунга қуйидаги масалани кўрсатиш мақсадга мувофиқдир.
Билимларда турли ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланиш янги ҳаракатчан ва интеграциялашган билим ҳамда маҳоратларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ўз навбатида, уларнинг шаклланиши ўқувчиларда янги даражадаги амалий ва назарий масалаларни ечиш имкониятларини алоқадорликни ўзлаштириш натижасида шаклланган) ёки янги умумлашган маҳорат (турли фанларда қўланиладиган ўқув-билиш фаолияти усуллари орасидаги алоқадорликларни ўзлаштириш натижасида шаклланган) шаклланади. Ўқув жараёнида фанларни ўзаро мувофиқлаштириш ўқувчиларнинг билиш фаолияти фаоллашиши ва ривожланиши, ўқув жараёнини оптималлаштиришга ёрдам беради. Ўқув жараёнида фанлараро алоқадорликларни самарали рўёбга чиқариш учун уларнинг асосида ётувчи психологик қонуниятларни ҳисобга олиш зарур. Фанлараро алоқадорликнинг ўрнатилиши психик функцияларнинг тизимлилиги ҳақидаги физиологик ва психологик маълумотларга асосланади. Турли фанларни ўрганишда ҳар сафар янги шароитларда борадиган ва турли хил қўзғовчилар билан рўй берадиган кўп марталик қайтаришлар фанлараро ассоциацияларнинг пайдо бўлиши асоси саналади.

Download 38.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling