Таълим жараёнида фанлараро алоқадорликни амалга ошириш. Термиз мухандислик-технология институти п ф. д.Ў. Н. Султонова


Маълумотларни йиғиш учун асбобларни яратиш тартиби


Download 38.29 Kb.
bet3/6
Sana01.04.2023
Hajmi38.29 Kb.
#1315791
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ФАНЛАРАРО АЛОҚАДОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ (3)

5.3Маълумотларни йиғиш учун асбобларни яратиш тартиби.Маълумотларни тўплаш учун фойдаланилган восита тадқиқотчилар томонидан А асосида ишлаб чиқилган сўровнома эди .4-балли ўзгартирилган ЛИКЕРТшкаласи:SA= қатиан розиман(4),А=розиман(3),D=рози эмасман(2), SD=мутлоқо қўшилмайман (1)Адан D гача бўлган 4 та бўлимнинг сўровномаси.А бўлими сўралган фанлараро боғланиш ҳақида маълумот ва асосий амалий машқларни тушинишга ёрдам берадими.B бўлимда Бўлажак муҳандисни касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришда интегратив ёндашув, педагогик назарий ва амалий билимларни интеграциялаш, умумкасбий, умумтаълим ва касбий фанлар интеграцияси, касбий фаолиятга тайёргарлик жараёнида интегратив ёндашувдан фойдаланиш, бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёргарлигини такомиллаштиришда фан, таълим ва ишлаб чиқаришда интегратив ёндашувдан фойдаланиш негизида касбий фаолиятга тайёрлаш моделини ишлаб чиқиш, педагогик интегратив ёндашув асосида модул таълим технологияси ва унинг имкониятларини ҳисобга олиб муҳандислик таълими назарияси ва амалиётида долзарб масалалардан бири сифатида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини маълумот сўралди.S бўлими иштирочиларидан бу мавзу иш жараёнида ёрдам бериш сўралди D бўлими иштирокчиларидан фикр мулоҳаза сўралди. Фанлар алоқадорлиги тадқиқоти иш жараёнида амалий тажриба ўрнини босиши мумкин.
5.3.Маълумотларни таҳлил қилиш тартиби.Интегратив ишлаб чиқариш таълим тизимини қўллаш ўтган асрнинг йигирманчи йиллари ўқитувчилари у ўзида ўрганилаётган материалларни ташкил этишнинг энг яхши шаклини тақдим этади, билим алоҳида тармоқлари ўртасидаги диалектик алоқалар ўрнатиш имконини беради, деб ҳисоблаганлар. Интеграция энг оддий шаклларидан бири интеграциялашган ўқув машғулотлари – маърузалар, семинарлар, амалий ва лаборатория машғулотлари ҳисобланади. Шу сабабли бўлажак мутахассисларни ишлаб чиқариш фаолиятига тайёргарлигини такомиллаштириш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинди. Ҳозирги глобаллашув жараёнида замон талабларига жавоб берадиган малакали муҳандислар тайёргарлигини такомиллаштириш таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг асосийларидан бири бўлмоқда. Таълим тизимида фанлараро боғланишни таъминлашга йўналтирилган тажриба синов ишларини ташкил этишда илмий-методик қўлланмалар, методик дастурий воситалар, шунингдек, ўқитишнинг янги технологияларини ишлаб чиқиш ва шулар заминида фундаментал ва амалий педагогик-психологик тадқиқотлар.
Таълим жараёнида фанлараро алоқадорликнинг мазмун ва моҳияти узоқ йиллар давомида олимлар томонидан муаммо сифатида ўрганилиб келинмоқда.Бу жараён ўз ичига фалсафий, психологик ва педагогик ёндашувларни мужассамлайди.Айтиш жоизки Турли фанларни ўқитишда тўғри нисбатларни ўрнатиш фанлараро алоқадорликка киритилиши мумкин бўлган фаолият турларини ўзлаштириш учун зарурдир. Турларини шакллантиришда ҳаракатларнинг умумий йўналтирилган маҳсулдор ўрни аниқланган. А.В.Усованинг фикрича, фанлараро алоқадорликнинг ўқувчилар тарбияси ва умумий ривожланишига таъсири ўқитишдаги усуллар ва услубларнинг ички мантиқий тузилмасини такомиллаштириш билан амалга оширилади. Натижада, «фанлараро алоқадорлик» тушунчаси ўз ичига дидактикада ўқувчилар фаолиятининг билимлар, маҳорат, кўникма, компетентлик, шунингдек, билимларни беришдаги шакллар, усуллар, воситалар услублар орасидаги ўзаро алоқаларни қамраб олади. Умумий тушунчали масалаларни ҳал қилишга йўналтирилган ҳаракатга кела туриб, билимлар сезиларли равишда қайта ўзгаради. Шундан келиб чиқиб, билимларни ўзлаштириш самарадорлиги уларни ўрганиш бўйича фаолият хусусиятига боғлиқ бўлади. Фанлараро алоқадорлик муаммосининг кўп жиҳатлилиги ва унинг мазмунига қарашларнинг турлилиги бир қатор мезонлар асосида уни таснифлашни келтириб чиқарди. Вақт мезони бўйича дастлабки, ҳамкорликдаги ва сўнгги алоқадорликлар ажратилиб, уларнинг амалга оширилиши билимларни тизимлаштиришга ёрдам беради, бошқа фанлар бўйича ўтилган билимлар асосида таянч билимларни таъминлайди, ўқитиш истиқболини белгилашга ёрдам беради. Кўрсатилган тадқиқотлар асосида В.Н.Максимова уч тизимдаги фанлараро алоқадорликнинг таснифланишини таклиф қилди:
ўқув материали мазмунининг ахборот тузилмаси;
ўқиш-билиш фаолияти тузилмаси;
ўқитиш жараёнининг ташкилий-услубий элементлари.

Download 38.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling