Таълим жараёнига замонавий технологик ёндашув зарур омил
Download 285.4 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-zharayoniga-zamonaviy-tehnologik-yondashuv-zarur-omil-sifatida
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. Таълимнинг узлуксизлиги тамой- или.
- 7. Фаолиятли ёндашув тамойили
ўқитиш тамойили. Ушбу тамойил қуйидаги
икки жиҳатни ёритишга хизмат қилади: 1) таълим муассасаларининг ҳар бир ўқитувчиси ўз фани соҳасига ўқувчи-талабаларни жалб қилган ҳолда тадқиқотларни олиб бориши лозим: 2) ўқитувчи таълим технологиясини ишлаб чиқади, уни амалиётда синаб кўради, кузатади ва тузатишлар киритади, яъни у таъ- лим жараёнини тадқиқ этади. Ўқитиш жараёнининг мазкур икки жиҳати муҳим аҳамиятга эга бўлиб, у ўқитувчининг касбий ҳамда педагогик маҳоратини оши- риб боришга ва ўқувчи-талабаларни бўлажак мутахассислик фаолиятига пухта тайёрлаш учун замин яратади. 6. Таълимнинг узлуксизлиги тамой- или. Мазкур тамойил ўқувчиларнинг касбий сифатларга эга бўлишлари, мавжуд сифатлар- нинг ҳаётий фаолият давомида такомилла- шиб боришини назарда тутади. Шахсга унинг бутун умри учун асқотиши мумкин бўлган билимларни бериш мумкин эмас, зеро, мав- жуд билимлар ҳар беш-ўн йил мобайнида ўзгариб, мазмунан бойиб боради. Демак, мазкур тамойил ўқитувчининг ўз фаолиятида мустақил таълимни ташкил этишга эътибор бериши, педагог етакчилигини таъминлаган таълимдан ўқувчи-талабаларнинг мустақил билим олишлари учун шарт-шароитлар яра- тиб беришни ифодалайди. 7. Фаолиятли ёндашув тамойили наза- рия ва амалиётнинг дидактик боғлиқлигига асосланади. Дидактика назариясида билим тушунчаси қуйидаги икки хил маънода изоҳланади: a) ўқувчи-талабалар ўзлаштириши лозим бўлган билимлар; b) улар томонидан ўзлаштирилиб, ама- лий фаолият жараёнида қўлланиладиган, шахсий тажрибага айланган билимлар. Билимлар фаолият юритиш жараёнида- гина мустаҳкамланади, шу сабабли ўқувчи- талабаларда назарий билимларни амалда қўллай олиш иқтидорини тарбиялаш лозим. Амалиётда татбиқига эга бўлмаган билимлар тез орада унутилиб юборилади. Шундай қилиб, педагогик технологиялар- нинг асосий тамойиллари, яъни, дастлабки қоидалари ана шулардан иборат. Уларга амал қилган ҳолда педагогик фаолиятни ташкил этиш ўқитувчининг педагогик маҳоратининг ошиб бориши, ўқувчи-талабаларнинг ақлий ва ахлоқий сифатларни эгаллашлари, шунинг- дек, уларда шахсий тажрибаларнинг ҳосил бўлишига замин яратади. Хулоса ўрнида шуни айтиш жоизки, педа- гогик технологияларни таълим жараёнига жорий қилиш, айниқса хорижий давлатлар- даги педагогик технологиялар тажрибала- ридан фойдаланган ҳолда тизимлаштирил- ган таълим жараёнининг замонавий педаго- гик технология тизимини вужудга келтириш борасидаги амалга ошириладиган ишларни умумлаштириш ва ҳаётда қўллаш учун қуйидаги тадбирларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир: 1. Таълим жараёни иштирокчи- лари – ўқитувчи (педагог) ва ўқувчи - талаба- лар ўртасида: ўқув режасини ишлаб чиқиш, 44 ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ / ПЕДАГОГИЧЕСКИЕ ТЕХНОЛОГИИ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling