Таълим муассасаларида бўлажак педагог кадрларни касбий компетентлигини ошириш
Download 26.62 Kb.
|
3 Safoyeva D.K.
Key words: competence, method, educational system, information, educational process, mobility, flexibility, facial expressions, movement.
КИРИШ Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишида Олий таълим муассасалари ҳам муҳим ўрин эгаллайди.Халқ хўжалигининг барча соҳаларига етук, малакали кадрлар тайёрламасдан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш мушкул. Бу ҳақда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида «Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида юксак маънавий-ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали миллий кадрлар тайёрлаш тизимини яратишдир»1-деб белгиланган. Бўлажак малакали педагог кадрлар тайёрлаш Республика таълим тизими ва турларининг асосий мақсади, пировард натижаси ҳисобланади.Айниқса Олий таълим муассаса (ОТМ) ларига катта масъулият юклайди.ОТМ да ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак касбий талаблар ва юксак маънавий-ахлоқий сифатларга жавоб берувчи малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратишдан иборат деб ўринли таъкидлаган. ОТМларида бўлажак педагог кадрларни юксак даражада касбий компитентликни шакллантириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга.Шунинг учун ҳам ОЎЮ таълим мазмунига алоҳида эътибор беришимиз даркор. Аммо бу мақсад ва вазифаларни самарали амалиётга тадбиқ этишда талайгина муаммолар мавжуд.ОТМларидаги бу муаммолар юқори малакали кадрлар тайёрлашга ёмон таъсир кўрсатмоқда. Албатта ОТМларида бўлажак юқори малакали мутахассисларнинг ихтисослик бўйича ўрганадиган фанлари асосий аҳамият касб этиб, бўлажак кадрларда касбий компитентликни шакллантириш таълим мазмуни билан узвий боғлиқ. ОЎЮлар замонавий кадрларни янгича меҳнат фаолиятини олиб борадиган малакали педагог кадрлар этиб тарбиялаб шакллантириш жараёни касбий компитентликни хосил қилиш билан боғлиқ. Ҳозирги замонавий миллий педагог кадрларга қуйидаги асосий талаблар қўйилмоқда: юқори даражадаги квалификация эга бўлиш ва профессионализим; ихтисосликка оид билим, кўникма, малакалар ва педагогик маҳоратга эга бўлиш; педагогик қобилият, истеъдод ва педагогик техника; профессионал мобиллик, эгилувчанлик; ўзгарувчан ҳаётий вазиятларда тезда мослашиш малакаси; мустақил ва танқидий фикирлаш; педагогик фаолият жараёнидаги зиддиятларни пайқаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш малакаси; замонавий педагогик ва ахборот технологияларни қўллай олиши; олинган билимларни қаерда, қай тарзда ишлата билиши қобилияти; янги ғоялар яратиш; ижодий тафаккурга эгалик; ахборотни олиш ва ундан тўғри фойдалана олиш малакаси ва бошқалар. Бўлажак педагог кадрларда касбий билимларни сингдириш учун ўқув муассасалари, энг аввало талабаларда назарий ва амалий ўқув жараёнида педагог кадрларнинг билимлари сифати қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: Талабаларга етарли илмий, назарий ва амалий билимлар, кўникмалар ҳамда малакалар миқдорини шакллантириш; Талабаларнинг фанлардан олган маълумотларининг кенглиги – яъни ҳар-хил фанлардан олинган билимларнинг англанганлиги ва бир-бири билан боғланганлиги; Тизимлилик – яъни билимларнинг кетма-кетлигини ташкил этиш, пағонама-поғона ўзлаштириш; Тезкорлик – талабаларда билимларни тезда, оператив тарзда муаян муаммоларни ҳал этишга йўналганлиги; Мобиллик, эгилувчанлик – талаба, бўлажак кадр ҳар хил вазиятда ўз билимларини мустақил ишлата билиши; Умумийлик – реал билимларни тушунчалар ёрдамида, умумий тарзда айта билиш малакаси ва ҳо.казо. Қобилият – махсус ва туғма қобилиятлар: билиш, тўғри муомала қилиш, кузатувчанлик, нутқ, ташкилотчилик, тушунтира олиш ва ҳо.казо. Педагогик техника бу – бўлажак кадрнинг педагогик маҳоратининг асосий қисмларидан бири бўлиб, у ўқитувчидан ўқувчилар билан муомала қилганда зарур сўз, гап оҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш, енг ўткир ва кутилмаган педагогик вазиятларда осойишталик ва аниқ фикр юритиш, таҳлил қилиш қобилиятини сақлаб қолиш имконини беради.Ҳақиқий педагогик таъсир кўрсатишда ўқитувчининг педагогик техника соҳасидаги барча малакалари бир пайтда яққол кўринади. Нутқ, имо-ишора, мимика ҳаракат билан бирга содир бўлади; Ҳозирги шароитда таълим жараёнида таълим олувчи талабалар ўзида касбий сифатларни шакллантириш учун доимий ўз устида мустақил иш юритиши, ўз имкониятларини мустақил тарзда ривожлантириш йўлларини излаб, шахсий фаоллилик кўрсатишт лозим. Бунинг учун энг оддий механизм – доно халқимизнинг «Устоз-шогирд» анъанаси орқали шакллантириш ҳам мақсадга мувофиқ. Талабаларда юқоридаги касбий элементларни шаклланишига эришилса уларда меҳнат фаолияти қуйидаги муваффақиятларга: Биринчидан, талаба ўзи учун керак бўлган, фаолиятни самарали бажаришга ёрдам берадиган малакаларни ривожлантиради. Иккинчидан, талаба мулоқат ва жамоавий ҳаракат малакаларига эга бўлади. Учинчидан, талаба ўзи учун керак, олдиндан кўра билиш, башоратлаштириш малакасига эга бўлади. Тўртинчидан, талабада фаол ҳаётий позиция ва меҳнатга юқори мотивлар шакилланади. Бешинчидан, ўқувчи-талабалар билан муомала қилганда зарур сўз, гап оҳанги, қараш, имо-ишорани тез ва аниқ топиш, энг ўткир ва кутилмаган педагогик вазиятларда осойишталик ва аниқ фикр юритиш, таҳлил қилиш қобилиятини шаклланади. Талабаларда педагогик-касбий сифатларни шакллантириш замирида уларда қуйидаги психологик кўникма ва малакалар шаклланади: Тафаккур (тафаккур операцияларини бажара олиш) шаклланади; Эмоционал-иродавий сифатлар –эмоциялар, иродавий актлар, уларни намоён этиш йўлларини ўрганади; Меҳнат жамоасига, одамларга, меҳнатга, ўзига нисбатан бўлган кечинмаларни тартибга олади; Билимлар, далиллар, қонуниятларга таянади; Тажрибаларга таяниб миллий мафкура асосида миллий кадр сиймоси гавдаланади; Миллий ахлоқ кўникма ва одатларини таркиб топтирган кадр сиймоси гавдаланади; Талабалар ва ўқувчиларнинг индивидуал хусусиятларни инобатга олиш, таълим жараёнида энг оптимал метод ва воситаларни танлайди ҳамда педагога хос услуб танлайди; Ижодий қобилиятларни ривож топишига эришади; Педагоглик касбига оид талабчанлик ҳамда тизимлиликни ўсишига; Талабалар ўз шахсий ва касбий установкаларини коррекциялаш методлари билан қуролланади. ХУЛОСА Хулоса тариқасида шуни таъкидлаш жоизки, юқоридаги билдирилган фикр-мулохазалардан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш керакки, бўлажак педагог кадрларда касбий сифатларни фақат аудитория машғулотлари билан чекланиб қолмасдан, уни бутун ўқув тарбиявий ва амалий ишлар жараёнида, профессор-ўқитувчилар шахсан ўрнак кўрсатган ҳолда доимий ривожлантириб бориш педагог-мураббийларнинг муҳим вазифаси ва бурчи бўлмоғи лозим. Download 26.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling