Таълим тўҒрисида


-модда. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларни


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/32
Sana04.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1077269
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32
Bog'liq
ta\'lim

55-модда. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларни 
(шахсларни) ўқитиш ҳамда тарбиялаш 
Давлат жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болаларнинг 
(шахсларнинг) давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта, ўрта махсус, 
профессионал таълим муассасаларида инклюзив шаклда бепул умумий ўрта, ўрта махсус, 
профессионал ва мактабдан ташқари таълим олишини таъминлайди. 
Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт 
даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган 
таълим муассасалари ташкил этилади. Таълим олувчиларни ушбу таълим муассасаларига юбориш ва 
улардан четлатиш ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг розилиги билан тиббий-
психологик-педагогик комиссиянинг хулосасига биноан амалга оширилади. 
Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олувчилар давлат таъминотида 
бўлади. 
56-модда. Ижтимоий реабилитацияга муҳтож бўлган болаларни (шахсларни) ўқитиш 
ва тарбиялаш 
Алоҳида шароитларда ўқитиш ва тарбияланишга муҳтож бўлган болалар (шахслар) учун 
уларнинг таълим олишини, касбий тайёргарлигини ва ижтимоий реабилитация қилинишини 
таъминлайдиган ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ташкил этилади. 
Озодликдан маҳрум қилиш тарзида жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган 
болаларнинг (шахсларнинг) таълим олиши, тарбияланиши ва мустақил таълим олиши учун 
шароитлар яратилади. 
8-боб. Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш, таълим ташкилотларини 
аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш. Хорижий давлатда олинган таълим 
тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш, таълим соҳасидаги ҳужжатларга апостиль қўйиш 
57-модда. Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш 
Нодавлат таълим ташкилотларининг фаолиятини лицензиялаш «Фаолиятнинг айрим 
турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. 
Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб 
туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Таълим инспекцияси 
томонидан амалга оширилади. 
Лицензиялар номуайян муддатга, таълимнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling