53-модда. Таълим ташкилотларининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
Таълим ташкилотларининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш
давлат томонидан
кафолатланади.
Таълим ташкилотларининг педагог ходимларига қисқартирилган иш вақти
давомийлиги
белгиланади, ҳақ тўланадиган ҳар йилги узайтирилган таътил ва бошқа имтиёзлар ва кафолатлар
тақдим этилади.
Таълим ташкилотларининг педагог ва бошқа ходимларига
санитария-гигиенага оид,
эпидемияга қарши ҳамда профилактика чоралари билан амалга ошириладиган соғлиқни сақлаш
кафолатланади.
Таълим ташкилотлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд бўлган маблағлар
доирасида
мустақил равишда иш ҳақига, лавозим маошларига табақалаштирилган
устамалар белгилашга ва
меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда уни рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақли.
54-модда. Етим болаларни ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг
қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўқитиш ва уларнинг тўлиқ таъминоти
Етим болаларни ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум
бўлган болаларни ўқитиш ва уларнинг тўлиқ таъминоти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: