Таълим тизимининг кундан кунга ривожланиб, янгиланиб бориши ҳаётимизда юқори аҳамиятни эгаллаган бир кунда педагогларнинг касбий маҳорати ва имижига эътибор кучайиб бормоқда


Download 58 Kb.
bet2/2
Sana04.04.2023
Hajmi58 Kb.
#1329116
1   2
Bog'liq
ТАҚРИЗ

Низомий номидаги ТДПУ
Бошланғич таълим педагогикаси
кафедраси профессори в.б., педагогика
фанлари номзоди, доцент М.У.Деҳқонова


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ
ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ

Ҳимояга рухсат этаман”


Тармоқ маркази директори,
_________ проф. Н.А.Муслимов
“_____” ____________ 2023 йил
“Педагогик технология ва педагог маҳорати” йўналиши тингловчиси
Низомий номидаги ТДПУ Бошланғич таълим факультети
“Бошланғич таълим педагогикаси” кафедраси профессори в.б.
Салаева Муборак Сабуровнанинг

““Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим элементларидан самарали фойдаланиш имкониятлари”


МАВЗУСИДАГИ


БИТИРУВ ИШИ


Илмий раҳбар: п.ф.д., доц. М.Э.Мамаражабов
Тошкент -2023
Тошкент Давлат педагогика университети ҳузуридаги ОТМ ПКҚТ ва МО Тармоқ маркази “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши
тингловчиси Салаева Муборак Сабуровнанинг ““Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим элементларидан самарали фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги битирув ишига раҳбар
ХУЛОСАСИ

Жамоатчилик билан алоқалар жараёнида “Имиж” тушунчаси алоҳида ўрин тутади. Манбаларда қайд этилишича, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланган иқтисодчилар фаолиятида имиж яратиш зарурати пайдо бўлиб, XX аср 60-йилларида америкалик иқтисодчи Болдуинг “Имиж” сўзини муомалага киритган ва ишбилармонликда муваффақият қозонишда фойдали восита эканини исботлаб берган.


Ўзбекистон Миллий энциклопедияси 4-томи 129-бетида: “Имиж (инглизча image, лотинча imago – тимсол, кўриниш) – шахс, ҳодиса, нарсанинг оммалаштириш, реклама қилиш ва ҳ.к. мақсадларда одамларга ҳиссий-руҳий таъсир кўрсатишни кўзлаб шакллантириладиган қиёфаси; тарғиб қилиш воситаларидан бири”, деб таъриф берилади.
Бироқ янгидан вужудга келаётган сиёсатшунослик соҳаси вакиллари томонидан “Имиж” фавқулодда ҳодиса сифатида алоҳида эътиборга олинади. Жумладан, сиёсатшунослар - Никколо Макиавеллининг “Подшоҳ” ва Г.Лебоннинг “Социализм психологияси” асарларида бу тушунчанинг илмий-амалий аҳамияти асослаб берилган. Макиавелли, давлат кишиси (раҳбари) учун тегишли “юз, қиёфа” нақадар муҳимлигини асослаган бўлса, Лебон Имиж яратишни “шахсий жозиба” самараси ўлароқ сиёсий муваффақиятга эришиш воситаси сифатида таърифлайди.
Буюк санъаткор Ф.Шаляпин шундай ёзади: “ташқи қиёфа деганда фақат юз кўринишини, соч рангини ва шу кабиларнигина эмас, балки кишининг юриш, эшитиш, гапириш, кулиш, йиғлаш каби хислатларини ҳам тушунаман”. У ўз фикрида давом этиб: “агар кишининг ички олами яхши англаб етилса, унинг ташқи қиёфасини ҳам тўғри билиб олиш қийин эмас”, деб таъкидлайди.
Имиж яратишнинг психологик асоси ижтимоий ва сиёсий психологиянинг объекти ва предмети бўлибгина қолмасдан, балки ташқи тимсол ва қиёфани ижтимоий идрок қилиш, субъектив англаш жараёни қонунларига оид билимларни эгаллаган ҳолда, бу муаммони назарий-амалий жиҳатдан тадқиқ қилиш имконини берган.
Шу жиҳатдан, тингловчи Салаева Муборак Сабуровнанинг ““Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим элементларидан самарали фойдаланиш имкониятлари” мавзусида бажарган битирув иши аҳамиятли ҳисобланади.
Битирув ишини тайёрлашда Салаева Муборак Сабуровнанинг ““Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим элементларидан самарали фойдаланиш имкониятлари” мавзусида бажарган битирув ишини муаммоли таълим технологияларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш мақсади кўзланган. Иш умумий мазмунида ана шу мақсадга эришишга алоҳида эътибор қаратилган. Мавзуга оид мундарижа кетма-кетлик асосида режалаштирилган. Битирув ишининг таркибида ёритилган барча масалалар ягона мақсаднинг амалга оширишни таъминлашга йўналтирилган.
Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тингловчи Салаева Муборак Сабуровнанинг ““Шахс фаолиятида имижнинг ўрни” модулини ўқитишда муаммоли таълим элементларидан самарали фойдаланиш имкониятлари” мавзусидаги битирув ишини ҳимояга тавсия этаман.
Раҳбар п.ф.д., доц. М.Э.Мамаражабов


Download 58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling