Ta’lim va taraqqiyot
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
Download 4.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Тўплам 4
Namangan davlat pedagogika instituti “Ta’lim va taraqqiyot” ilmiy-uslubiy jurnali
2023-yil 4-son. ISSN: 2992-9008. UDK: 37 73 таниқли мўйқалам соҳиблари Ў.Тансиқбоев, П.Бенков, З.Ковалавевская, Н.Кашина, В.Уфимсев, В.Кедринлар ижодида яққол кўзга ташланади. Улар ўзининг индивидуал иш услуби ва йўналишига эга бўлган ижодкорлар, бироқ тасвирий санъат мактабида шаклланган анъаналарнинг давомчиларидир. ―Педагогика олий таълим муассасалари бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларининг санъатшунослик соҳасига тайѐргарлик кўришида қуйидаги маҳоратли рассомларнинг ижодини ўрганиш алоҳида ўрин тутади: А.Абдуллаев, Л.Абдуллаев, Ш,Ҳасанова, Ч.Аҳмаров, М.Набиев, Р.Тимуров, С.Муҳамедов, А.Сиддиқий, А.Розиқов в.б‖. Ўзбек станокли ҳайкалтарошлик санъатининг ривожланиш босқичлари, Е.Алиев, Д.Рўзибоев, М.Мусабоев, А.Шоймуродов, А.Тоиров, Я.Шапиро, В.Дегтярев, К.Салоҳитдинов, Н.Бензеладзе, В.Клевансев, Р.Немировский, П.Иванов, Н.Иванов, Б.Лунев каби Ўзбекистонлик бир қатор халқ рассомларининг номлари билан боғлиқ. Республикамизда йилдан-йилга ҳайкалтарошлари сони ошиб бормоқда, уларнинг асарлари мармар, ѐғоч, маѐлика (керамикага ўхшаш, куйдирилган қумни силлиқлаш орқали тайѐрланадиган материал)дан фойдаланган холда тайѐрланган. Ушбу ижодкорлар томонидан замондошлар, меҳнат қаҳрамонлари, тарихий шахсларнинг кўплаб портретлари яратилган. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини санъатшунослик соҳасига тайѐрлаш ишида маҳобатли санъат асарларини ўрганиш ҳам улкан қизиқиш уйғотади. Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларини санъат соҳасига тайѐрлаш амалиѐтида, маҳобатли санъат тури, ҳайкалтарош-монумент усталари Ф.Гришенко, Н.Кримской, А.Бойматов, Е.Алиев, А.Раҳматуллаев, Г.Рябсев, И.Жабборов кабиларнинг ижодий фаолияти билан яқиндан танишиш орқали кўриб чиқилади. Станокли ва маҳобатли ҳайкалтарошлик асарлари бўйича ишланган расмли лавҳалар, тасвирий санъат тарихи, ҳайкалтарошлик соҳасини ўрганиш машғулотларида жуда қўл келади. Мамалакатимиз амалий-безак санъатининг маҳоратли усталари ижодий фаолиятини маъруза ва амалий машғулотларда ўрганиш, бўлажак тасвирий санъат ўқитувчиларида халқ амалий санъатининг турли-туман қирраларига нисбатан ўзига хос қизиқиш уйғотади. Айниқса нақш-безакли санъатининг илк устаси Анвар Илҳомовнинг ижодини ўрганиш алоҳида ўринни эгаллайди. Унинг ижоди такрорланмас ва ноѐб гўзалликка эга. А.Илҳомов томонидан бизни ўраб турган ташқи олам, нақшинкор кўринишда, ўзига хос мафтункор санъат орқали гавдаланади. Унинг ―Гўзал‖, ―8 қиррали нақшинкор стол‖, ―Шифтдаги нақшли чизмалр‖ асарлари ўзига хос кўриниши ва бетакрорлиги билан ажралиб туради. Касбий маҳорат даражасидаги амалий-безак санъатини кенг маънода ѐритиш учун, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling