Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Нидерландияда ижтимоий муносабатлар


Download 0.98 Mb.
bet291/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Нидерландияда ижтимоий муносабатлар. XVI асрдаги Нидерландия жамиятида каттагина буржуазия қатлами бор эди. Бунинг бир қисми эски цех буржуазияси, яна бир қисми—янги савдо ва мануфактура буржуазияси бўлиб, кейингиси кўпроқ Антверпен ва Амстердам шаҳарларида яшар эди. Буржуазия билан бир қаторда манфаатлари кўп жиҳатдан умумий бўлган дворянлар ривожланиб бормоқда эди. Нидерландия дворянлари ерни ижарага олиб, экин экувчи деҳқонлардан (чиншевиклардан) одатда пул рентаси олиб турардилар. XVI асрда Нидерландияда шахсий крепостнои ҳуқуқ ҳамма жойда йўқотилган эди деса бўлади. (Асосан Шарқий вилоятлар — Гельзерн ва Овериссель бундан мустаснодир). Дворянларнинг буржуалашган қисмининг вакиллари ботқоқ ерларни қуритиш учун анча маблағ сарф қилардилар, денгиз бўйидаги ерларни қуритиб қўлга киритиш мақсадида тўғонлар қуришда қатнашардилар, бозорга чиқариб сотиш учун чорвани (қорамол, қўй, эчки ва бошқаларни) кўпайтирардилар ва шундай қилиб, ёлланма меҳнатдан фойдаланувчи соҳибкорлар типидаги қишлоқ хўжайинларига айланардилар.
Фландрия, Брабант, Голландия деҳқонлари орасидан маҳаллий бозор билан боғланган ва камбағал деҳқонлар орасидаги батраклар меҳнатини эксплуатация қилувчи бадавлат элементлар ажралиб чиқарди; кўпинча деҳқонларнинг юқори табақалари жамоа чек ерларининг ва яйловларнинг катта қисмини ўз қўлларига тўплаб олардилар.
Франция билан чегарадош бўлган жануби-ғарбий вилоятлардаги помешчиклар жуда орқада қолган бўлиб, улар фақат феодал рентаси ҳисобидан тушган даромад ҳисобига кун кечирар эдилар. Германия билан чегарадош бўлган шимоли-шарқий вилоятлар ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин.
Нидерландия вилоятларининг иқтисодий жиҳатдан кўпроқ ривожланган шаҳарларида плебей элементлар кўп эди. Хонавайрон бўлган ҳунармандлар, ярмини, баъзан эса унинг кўпчилигини ташкил қилар эди. Шундай қилиб, XVI асрда Нидерландиянинг ижтимоий структураси феодал жамиятга хос бўлган хусусиятларни анча йўқотди ва майдонга келаётган капиталистик жамиятда буржуазия фақат иқтисодиёт соҳасидагина эмас, балки ижтимоий-сиёсий ҳаётда ҳам етакчилик рол ўйнади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   287   288   289   290   291   292   293   294   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling