Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet299/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

1577—1578 йилларда жанубда ижтимоийкурашнинг кескинлашуви. Бироқ жанубий вилоятларнинг шимолий вилоятлар билан олиб борган муносабатида кўпгина зиддиятлар бор эди. Артуа ва Геннегау деган жанубиғарбий вилоятларда католицизмга ихлос қўйган ва испан қироли ҳокимиятини қайта тиклаш тарафдори бўлган кучли феодал дворянлар бор эди. Бу дворянлар Брюссель Бош штатларининг шимолдаги «исёнчилар» билан битишувидан аввал бошданоқ норози эдилар. Бир қанча шаҳарларда юқори табақа патрицийларни (савдогарларни) ҳокимиятдан сиқиб чиқарган демократик элементлар Фландрия, Брабант ва Артуанинг ўзида кучайгандан кейин дворянларнинг инқилобга душманлиги яна ҳам кучайди. 1577 йил кузда Брюсселда ташкил топган демократик «18 лар комитети» Гент, Ипр, Брюгге, Аррас ва бошқа шаҳарларда худди шунга ўхшаш комитетларнинг майдонга келиши учун ўрнак бўлди. Расмий жиҳатдан бу комитетлар испанларнинг ҳужум қилиш эҳтимолига қарши шаҳар истеҳкомлари қуриш ишлари устидан назорат қилиш учун деб таъсис этилган эди. Амалда эса комитетлар шаҳар бошқармаларининг ишларига аралашардилар, камбағалларнинг манфаатларини кўзда тутиб, солиқ ёиёсатини ўзгартиришга мажбур эдилар, контрреволюция ҳомийларини тутиб қамардилар ва ҳоказо.
Қомитетлар хоин Дон Хуанга қарши қатъий кураш олиб боришии талаб қилдилар, халқни ёппасига қуроллантиришни таклиф этдилар, ҳамда испанлар билан ҳар қандай келишувга қарши қатъий норозилик билдирдилар. Гент шаҳрииинг комитети айниқса ғайрат билан ҳаракат қилди. Бу ерда 1577 йил 28 октябрда шаҳар плебей элементларининг маҳаллий дворян аксилинқилобчиларга қарши қўзғолони рўй берди.
Демократиянинг фаол ҳаракатларига жавобан Геннегау, Артуа, шунингдек Фландрия ва Брабант дворянлари 1577 йил кузида инқилобга қарши ҳаракат бошладилар. Бу ҳаракатнинг шиори демократик ташкилотларни тугатиш ва Испания билан тезда сулҳ тузишдан иборат эди. Халқ орасида аксилинқилобчи дворянлар «норозилар» деган ғалати ном олдилар. аксилинқилобчилар жануби-ғарбий вилоятларда— Артуа ва Геннегауда кучлироқ эдилар. Улар бу ерда демократик ҳаракатни бостира олдилар. Фландрия ва Брабантда аксинча аксилинқилобчи кучлар мағлубиятга учради. Шаҳар демократик элементлари бу вилоятларда маҳаллий феодалларга қарши рўй бераётган деҳқонлар ҳаракатига қисман таяна олдилар. Фландрия билан Брабант деҳқонлари 1577 йилнинг кузи ва қишида ҳамда 1578 йилда кўп жойларда қўлларига қурол олиб «норозилар»га қарши чиқдилар, уларнинг қўрғонларини ва истеҳкомли уйларини штурм қилдилар, маҳаллий католик монастирларига ҳужум қилиб, уларни вайрон қилдилар. Бу вилоятларнинг деҳқонлари аниқ-равшан испан режимига қарши кайфиятда эдилар.
Вильгельм Оранский ва Бош штатлар «дипломатик», эҳтиёткорона ва келишувчилик тактикасини ўтказиб, аксилинқилобчи дворянлар орасидан чиққан «норозилар» билан ҳар қандай қилиб бўлса ҳам битимга келишга интилдилар. Иккинчи томондан, Вильгельм илгаригидек испанларга қарши курашда асосан ташқи кучларга умид боғлаб, бу даврда айниқса француз феодаллари ва уларнинг ёлланма қўшинларига ишонган эди. Француз феодаллари ва уларнинг ёлланма қўшинлари эса Нидерландияга шаҳзода Оранскийнинг иттифоқчилари сифатида келиб, аслида инқилобнинг испанлар устидан ғалаба қозонишига ёрдам бериш у ёқда турсин, балки Францияга энг яқин турган вилоятлардаги деҳқонларни (қисман шаҳарликларни ҳам) муттасил талаб ва уларга зўравонлик ўтказиб, аҳоли ўртасида инқилобни очиқдан-очиқ обрўсизлантирдилар. Бу эса оқибат натижада ана шу вилоятларда испанларга мойиллик кайфиятининг кучайишига ёрдам берди. Артуа ва Геннегау деҳқонлари «иттифоқчи» француз феодаллари улар учун испанларга нисбатан енгилроқ эмас, балки оғирроқ деган маънода сиёсий хулоса чиқардилар. Ана шундай мураккаб вазиятда 1579 йил бошларида жануби-ғарбдаги дворянлар ўз аксилинқилобий тўнтаришларини ясаб, очиқдан-очиқ абсолютистик Испания томонига ўта олдилар.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   295   296   297   298   299   300   301   302   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling