Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet296/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

3-масала. Гёзларнинг чиқиши. Нидерландияда бамисоли қабристондек жимжитлик ҳукм сурар эди. Ҳар қандай оппозициянинг овози ўчган эди. Испан солдатлари ўзларини худди истило қилинган мамлакатлардагидек ҳис қилардилар. Оппозиция раҳбарларининг омон қолганлари бошқа мамлакатларга қочиб кетди. Вильгельм Оранскийнинг ўзи Германиядаги ерларига (Германиянинг шимолиғарбидаги Нассау князлигига) ўз вақтида жўнаб кетишга муваффақ бўлди. Кўплаб ҳунармандлар билан ишчилар қўшни мамлакатларга — Англияга, Францияга ва Ғарбий Германияга кўчиб кетди. Аҳвол бир неча йилгача шу зайлда давом қилди. Аммо худди шу йиллар ичида фаолроқ элементлар Альбага қарши қўзғолон тайёрладилар. 1565—1566 йиллардаги ҳаракат қатнашчиларининг бир қисми мамлакатни ташлаб чиқиб, денгиз партизанларига — Ла-Манш ва бошқа қўшни денгизларда сузиб юриб, испан кемаларига ҳужумлар қилиб турган денгиз гёзларига айландилар. Бошқалари мамлакат ичида қолиб, ўрмонларда бекиндилар (ўрмон гёзлари), улар ўша ердан туриб Испаниянинг майда-чуйда гарнизонларига қарши партизанлик кураши олиб борар, шунингдек, испан маъмуриятининг халқ жуда ёмон кўраган агентларини ўлдирардилар. Халқ гёзларни халқнинг қасосчилари деб билар эди. Халқ қасосчиларининг сони тобора ўсиб борди.
1568 йил ёзида Вильгельм Оранский Германиядан туриб Альбага қарши ҳарбий ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилди. У 30 минг кишилик ёлланма қўшин билан Нидерландия территориясига бостириб кирди, аммо мағлубиятга учраб, чекинишга мажбур бўлди. Шундан кейин шаҳзода Испанияга қарши курашда ёрдам олиш умидида инглиз қироличаси Елизавета ва француз гугенотлари билан музокаралар олиб боришга киришди. Шу нарса характерлики, Вильгельм курашга кенг демократик тус беришга интилмади. У ўз қўшинларини асосан чет эллардан тўплаб, уларга ўз мерос маблаглари ҳисобидан, қисман Антверпен ва Амстердам буржуазиясидан олинадиган маблағлар ҳисобидан ҳам тўлади. Антверпен ва Амстердамда ўзларини оранскийчилар деб атаган унинг кўпгина тарафдорлари бор эди. Мўътадил буржуадворянлар оппозицияси раҳбарининг бундай тактикаси муваффақиятга олиб келолмади, албатта. 1572 йил баҳорида гёзлар бошчилигида шимолдаги демократик элементлар қўзғолонигина аҳволни тубдан ўзгартириб, кенг Умумнидерландия инқилобини бошлаб берди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling