Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


XVIIасрда Голландиянинг сиёсий тузуми


Download 0.98 Mb.
bet304/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVIIасрда Голландиянинг сиёсий тузуми. Бирлашган вилоятлар ёки республика Қўшма штатлари XVII асрда ҳам федерал давлат бўлиб, бу давлатда гегемонлик иқтисодий жиҳатдан энг тараққий қилган Голландия қўлида эди. Бутун давлат харажатларининг 57 фоизини Голландия қоплар эди. Бирлашган вилоятларнинг ҳар иккала пойтахти — сиёсий пойтахти Гаага ва иқтисодий пойтахти Амстердам Голландияда эди. Янги давлатнинг идора усули ярим монархистлик, ярим республикачилик характерида эди. Бош штатлар давлатнинг олий органи ҳисобланарди. Бундан ташқари директива берувчи доимий орган сифатида 1584 йилдан бошлаб Давлат кенгаши ишга тушди, бунга айрим вилоятларнинг вакиллари ҳам кирган эди. Аммо бундай республика федератив муассасалар билан бир қаторда штат гальтер деган мансаб ҳам бор эди, бу мансаб Оранскийлар хонадонига мерос бўлиб қолди. Бу мансаб Вильгельм I Оранскийнинг ўғли Морицдан (1625 йилда вафот этгандан кейин) укаси Фридрих Генрихга, сўнгра Генрихнинг ўғли Вильгельм II га ва ҳоказоларга мерос бўлиб ўтди.
Штатгальтер Давлат кенгашида раислик қилар, мамлакатдаги ҳарбий ҳокимият амалда унга қарарди, чунки штатгальтер одатда бош қўмондон бўларди. Давлат кенгаши раисининг ўринбосари буюк пенсионарий бўлиб, у ўз лавозимида ташқи ишлар, молия ва ички ишлар министрларининг вазифаларини бирлаштирарди. Юксак вазифаларнинг ана шу тарзда бир шахсда тўпланганлиги, шунингдек жуда йирик голланд буржуазияси билан (пенсионарийлар одатда шулар орасидан келиб чиқарди) бевосита савдо-сотиқ алоқалари туфайли бу лавозим айниқса муҳим аҳамият касб этарди. Оқибат натижада штатгальтер ва буюк пенсионарий республикада юқори ҳокимиятни ўзаро бўлишиб олишган, бамисоли мамлакатда ҳукмронлик қилувчи икки гуруҳ блокини шахсан акс эттириб туришарди. Бу икки гуруҳ бир томондан буржуазия ва иккинчи томондан, энг йирик савдо-саноат ҳамда банк-судхўрлик буржуазияси билан боғланган ерга эгалик қилувчи дворянлардан иборат эди. Аслида давлатда гегемония худди ана шу йирик буржуазия қўлида бўлиб, унинг таъсири республиканинг бош ва етакчи вилояти — Голландия штатида айниқса кучли эди.
Янги буржуазия давлатида халқ оммасининг бошқаришда иштирок этишдан амалда четлаштириб қўйилганлиги аҳоли кўпчилигининг сайлов ҳуқуқларидан маҳрум этилганлиги билан исботланади. XVII асрнинг бошларида Голландия республикасидаги 1200000 кишидан фақат бир неча минг кишигина штатлар йиғилишига депутатлар сайлаш ҳуқуқига эга эди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling