Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet305/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

XVII асрнинг биринчи ярмида Голландияда ижтимоийва сиёсий кураш. Республика XVII асрда иқтисодий жиҳатдан ғоят юксалган бўлса ҳам, Голландия республикаси меҳнаткаш аҳолисининг катта қисми сиёсий жиҳатдан ҳуқуқсизгина бўлиб қолмай, балки ғалаба қозонган буржуазия гуруҳи томонидан қаттиқ эксплуатация ҳам қилинарди. Катта ва хилма-хил солиқлар (улар орасида кўпдан кўп билвосита солиқлар — акцизлар айниқса оғир эди), энг зарур маҳсулотлар нархининг қимматлиги ҳамда мануфактура ишчилари реал иш ҳақи даражасининг пастлиги меҳнаткашларнинг кенг табақаларини деярли чидаб бўлмайдиган турмуш шароитига солиб қўйган эди.
Бу шароитлар оқибат натижада шиддатли ижтимоий курашни келтириб чиқарди. Амстердамда 1618 ва 1638 йилларда мовут саноати ишчиларининг катта чиқишлари бўлди. Мовут саноатида, шунингдек саноатнинг бошқа тармоқларидаги ишчиларнинг ғалаёнлари XVII асрнинг қирқинчи йилларида Лейденда ҳам рўй берди. Кўпинча шаҳарларнинг плебей оммалари ҳукмрон гуруҳларнинг вакиллари бир-бирлари билан олиб бораётган сиёсий курашга тортилиб қолардилар. Оранскийлар хонадонидан чиққан штатгальтерлар билан буюк пенсионарийлар ўртасида доимо тўқнашувлар бўлиб турарди. Мориц Оранский кучайиб кетган пенсионарий Ольденбарневельдега қарши курашда ўз агентлари орқали аҳолининг демократик қатламларини демагогик йўл билан ўз тарафига оғдириб олишга интилди. Амстердам, Гаага, Лейден ва бошқа шаҳарларнинг камбағалларидан жуда катта қисмини ташкил қилувчи ўз тарафдорларининг намойишига таяниб Мориц шунга эриша олдики, Ольденбарневельде 1619 йилда ўлимга ҳукм қилинди ва қатл этилди. Вильгельм II 1650 йилда демагогик усуллардан фойдаланиб, давлат тўнтариши ясашга уриниб кўрди, бундан мақсад Голландияда тўла монархия ўрнатишдан иборат эди. Вильгельм II голланд штатларининг атоқли депутатларидан 6 кишини қамоққа олди. Аммо давлат тўнтариши муваффақиятсиз чиқди. Йирик буржуазия ҳокимиятга маҳкам ёпишиб олган эди. Испания билан урушнинг (1648 йилги сулҳдан кейин) тўхтатилганидан фойдаланиб, буржуазия штатгальтернинг ҳарбий ваколатларини қисқартира олди. Кўп ўтмай, Вильгельм II нинг вафот этиши (ўша 1650 йилда) ва унинг вориси Вильгельм III нинг жуда ёш эканлиги плутократик олигархияга, оранскийчилар партиясининг ҳар қандай демагогиясига қарамай, давлат ҳокимиятини тўла қўлга олишларига имкон берди, оранскийчилар эса аслида халқ оммаси аҳволини бирор даража жиддий яхшиланишини хаёлларига ҳам келтирмаган эдилар, албатта.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling