Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Нидерландия инқилобининг тарихий аҳамияти ва характери


Download 0.98 Mb.
bet302/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Нидерландия инқилобининг тарихий аҳамияти ва характери. XVI асрдаги Нидерландия инқилоби катта тарихий аҳамиятга эга бўлди. Бу инқилоб миллий-озодлик кураши байроғи остида нисбатан кичик бир территорияда авж олган бўлсада, лекин у Европа миқёсида биринчи марта ғалаба қилган буржуа инқилоби эди. Инқилоб натижасида янги буржуа давлати — Бирлашган вилоятлар республикаси ёки Голландия республикаси ташкил топди, аммо бу республика монархиянинг баъзи бир атрибутларидан холи эмас эди.
Инқилоб жараёнида унда кенг аҳоли оммаси—дехқонлар ва айниқса шаҳарларнинг плебей элементларн фаол қатнашдилар. Бироқ абсолютизм ва феодализм билан курашда раҳбарлик роли ҳамма вақт буржуазия қўлида бўлиб келди, буржуазия эса бу курашда буржуалашган дворян вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилди. Халқ оммасининг — ўзларининг тор тоифавий манфаатларига путур етказиши мумкин бўлган майда шаҳарликлар ва деҳқонларнинг фаоллашиб кетишидан қўрққан буржуазия ва дворянлар шу халқ оммасининг инқилобий ғайратидан етарлича фойдаланмадилар. Шу сабабдан буржуа инқилобининг натижалари жуда ҳам чекланган бўлиб чиқди. Нидерландия инқилоби ҳокимиятни буржуазия қўлига топшириб, мамлакатнинг иқтисодий ва сиёсий ҳаётида унинг тўла ҳукмронлик қилишини таъмин этди. Нидерландия инқилоби Нидерландия буржуа жамиятининг тараққиётини бўғиб турган феодал-абсолют кишанларидан уни озод қилди, католик реакциясига зарба берди, черков мулкларини секуляризация қилди ва мамлакатда диний эркинлик ўрнатди. Инқилоб натижасида Нидерландия миллий мустақиллик олди. Бироқ Шимолнинг бир ўзигина озод қилинди. Жануб эса Испания ҳукмронлиги остида қолди. Нидерландиянинг сиёсий тузуми ҳатто буржуа маънодаги демократлашган мамлакат ҳам бўлмасдан қолди.
Голландиянинг Бош ва провинция штатлари ҳам, ва бошқа бирлашган провинциялар штатлари ҳам бир ҳовуч бойлариинг манфаатларини — савдо (мануфактура буржуазияси, молия судхўр буржуазиянинг ва у билан боғланган юқори табақа дворянларнинг манфаатларини акс эттирар эди. Янги буржуа дворянлар давлатида меҳнаткаш халқ оммаси идора органла рига кириб ишлай олмаганидек, вакиллик муассасаларига ҳам уларнинг кириши учун йўл батамом берк эди. Нидерландия революцияси помешчикларнинг сеньорлик ҳуқуқларини бекор қилмади. Буржуа-демократик инқилобининг асосий вазифасини бажармади, яъни феодализмни охиригача тозаламади.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   298   299   300   301   302   303   304   305   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling