Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet320/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Эдмунд Спенсер (1552-1599). Инглиз Уйғониш даврининг энг йирик шоирларидан бири Эдмунд Спенсер эди. Инглиз тарихчиси Джон Ричард Грин сўзи билан айтганда «Англия адабиётининг улуғворлиги Эдмунд Спенсердан бошланади», у узоқ йиллар Англия адабиёти тарихида «шоирлар шоири» бўлиб келган. Унинг энг катта хизмати ўзидан олдингилардан фарқли равишда италян ва француз адабиётига тақлид этиш эмас, соф миллий инглиз поэзиясини яратишга уриниш бўлди.
Спенсер қаламига мансуб қиролича Елизаветага бағишланган «Парилар маликаси» (ёки «Гўзал аёллар қироличаси») поэмаси унга жуда катта адабий шуҳрат келтирди. Қисқа вақт шоир қироличанинг мурувватидан баҳраманд бўлган кишилар қаторига қўшилди. Тарихчилар маълумотича, Елизавета доимо «Парилар маликаси»ни хурсандчилик билан эшитган ва энг жидций ташвишлар чулғаб турган вақтда ҳам Спенсерни у саройга келган вақтларда табассум билан кутиб олган. Спенсер 1598 йидда Ирландиядаги кичик бир жойнинг шерифи қилиб тайинланди. Аммо Ирландияда бошланган қўзғолон даврида (1599 йилда) уй-жойи ёндирилиб, Лондонга қочишга мажбур бўлди. Спенсер бу воқеалардан жуда қаттиқ таъсирланиб, «Ирландиянинг ҳозирги аҳволи ҳақида» деб номланган прозаик трактатини ёзади. Асарда инглиз ҳукуматининг ирландияликларни эксплуатация қилиши бу ҳудуднинг хонавайрон бўлишига сабаб бўлди, деган фикрнинг олға сурилиши Спенсерни қиролича томонидан кўрсатилиб келинган мурувватдан маҳрум қилди.
XVI асрнинг охири ва XVII аср бошларида Англияда лирика ва поэма билан бир қаторда романчилик жанри ҳам ривожланди. Англия Уйғониш даврининг биринчи роман ёзувчиси Жон Лили (1554-1606) бўлиб, унинг романи «Эв-фуэс» кейинчалик Англиядан ташқарида ҳам катта қизиқиш билан ўқилган.
Шу даврда ижод этган Томас Лодж, Роберт Грин, Томас Нэш ва бошқалар ҳам Англияда роман жанрининг ривожланишига сезиларли ҳисса қўшдилар.
Фрэнсис Бэкон (1561-1626). Инглиз Уйғониш даврининг йирик олими ва файласуфи Фрэнсис Бэкон (кўпгина адабиётларда унинг исми «Френсис» деб берилган) эди. У келиб чиқиши жиҳатидан янги дворянларга мансуб бўлиб, Кэмбридж университетида таълим олади. Бэконда, айниқса, фалсафа, ҳуқуқ ва адабиёт фанларига қизиқиш катта эди. У сиёсатдан ҳам хабардор бўлиб, бир неча маротаба давлат хизматига таклиф қилинган ва парламентга сайлангач, юқори лавозимларда фаолият кўрсатган. У 1617 йилда ҳукумат муҳрини сақловчи лорд ва 1618 йилдан ўша вақтдаги энг олий мартабалардан бўлган лорд – канцлер лавозимида ишлаган. Аммо 1621 йилда парламент Фрэнсис Бэконни хизмат вазифасини суистеъмол қилганлиқца ва порахўрлиқда айблади. У суд қарорига кўра қисқа муддат қамоқца ўтириб чиқади. Қирол томонидан авф қилингач Фрэнсис Бэкон қолган умрини илмий ва адабий фаолият билан шуғулланишга бағишлади.
Фрэнсис Бэконнинг энг йирик ва уни машҳур қилган асари «Янги органон» (1620 й.)дир. Бу асар Аристотелнинг «Органон» асарига қарши ёзилган. «Янги органон» да Бэкон моддий оламни бирламчи деб барча нарсаларнинг асосини шунга боғлайди. У ўрта аср схоластикасининг эътиқодли душмани эди. Бэкон таклиф қилган табиатни ўрганишнинг янги методи биринчи навбатда тажрибага асосланиши лозим эди. Унинг фалсафий дунёқараши материалистик эди. Бекон таълимотининг асосий ғоясига кўра, фан инсонга табиат устидан ҳукмронлик қилишига имкон бериши, унинг кудратини кучайтириши ва ҳаётини яхшилаши керак.
Фрэнсис Бэкон адабиётнинг проза жанрида ҳам баракали ижод қилган. У 1597 йилда инглиз тилида нашр этилган «Тажрибалар» китобининг ҳам муаллифидир. Кичик-кичик лавҳалардан ва этюдлардан иборат бўлган бу китобда Бэконнинг фалсафа, ахлоқ ва ижтимоий ҳаёт масалаларига бўлган қарашлари ифодаланган. Бу асарида Бэкон давлатни бошқаришнинг монархия кўринишини ёкдаб чиқади.
Шунингдек, Бэкон лотин тилида «Утопия»дан 100 йил кейин ёзилган «Янги Атлантида» (1623 йил) деб номланган утопик романнинг ҳам муаллифидир. Бэкон утопияси Томас Мор «Утопия»сидан фаркди равишда социалистик ҳаёт тарзини тарғиб қилмайди. Бу асарида у фанни шарафлайди ва илмий техник тараққиётни инсониятнинг келгусидаги бахтли ҳаётининг асоси деб қарайди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   316   317   318   319   320   321   322   323   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling