Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Карл Буюк империясининг характеридаги зиддиятлар


Download 0.98 Mb.
bet35/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Карл Буюк империясининг характеридаги зиддиятлар. Бу фактларнинг ҳаммаси Карл Буюк замонида идора қилиш аппаратининг анчагиyа бюрократлашганини кўрсатади. Меровииглар ва дастлабки Каролингларнинг дружина ва хизматкорлари — министериаллари бўлиб, улар қиролнинг топшируви билан энг оддий маъмурий-молиявий ва суд функцияларини бажарар эди. Меровинглар ва дастлабки Каролинглардаги ана шу ибтидоий идора аппаратининг аксича Карл империясида амалдорларнинг доимий чиновниклик аппарати таркиб топди. Карл Буюк бюрократиясининг ташкил топишига Рим традицияси шубхасиз тaъсир қилди. Қироллик— императорлик канцелярияларида давлат тили, лотин тили, яъни римликлар тили эди. Каролинг давлат муассасаларининг ва лавозимларининг номларидан (император, палаций, комитлар — графлар, нотарийлар — секретарлар ва ҳоказолардан) Рим терминологияси шундайгина сезилиб туради. Карл Буюкнинг энг яқин маслаҳатчилари ва олий мансабдорлари Рим тарихини яхши билган ҳамда императорга жамиятдаги мутлақ олий ҳокимият деб қарайдиган, римча традицияни ўзлаштириб олган кишилар эдилар. Шунга қарамай, Карл Буюк империясини марказлашган давлат деб сира айтиб бўлмайди. Карл Буюк давридаги бошқарув аппарати умуман ибтидоий эди. Империяда расмийлаштирилган ва ихтисослаштирилган суд вa молия идoралари—палаталари йўқ эди. Унда бошқарувнинг доимий солиқ тизими каби муҳим звено (жумладан, доимий олиб туриладиган ep солиғи) йўқ эди, Карл давлатида марказ билан жойлар ўртасида мутассил алоқа ўрнатилмагн эди, қирол миссиялари, яъни ревизорлари жойларни номигагина назорат қилиб туpap, амалда эса айниқса чекка территориянинг графлари ўзларини марказдан мустақил деб ҳис қилар эдилар.
Иккинчи томондан, Карл Буюк давлати ўзининг таркиби жиҳатидан ҳам хилма-хил уруғларнинг беқарор сиёсий бирлашмаcидан иборат эди. Франк империяси омади юришган бир истилочи томонидан шошиб-пишиб, кўп қабила ва халқлардан иборат тузилган алоҳида бир тарздаги харбий монархия бўлиб, ундa на умумий иқтисодий база, на умумий миллий тил, на умумий маданият йўқ эди. Карл Буюк империясига кирган қабилаларнинг ҳар бири ўзининг одатдаги қонун-қоидаларига амал қилиб келганини кўрсатиб ўтиш кифоя қилади. «Варвар ҳақиқатлари», «Сали, Рипуар, Бургундия, Бавария, Саксония ҳақиқатлари»— Карл Буюк замонида ҳам, айрим қабилалар учун суд қонунлари тўплами бўлиб қолаверади; улар қунт билан кўчирилиб ёзилди ва уларга ўзгаришлар киритилди, шундай қилиб, улар империянинг айрим областлари учун амалдаги қонун бўлиб қолаверди.
Айрим қабилалар Карл Буюк подшолиги вақтидаёқ халқ бўлиб бирлаша бошлаган эдилар. Сали ва Рипуар франклари галлия-рим аҳолиси билан аралашиб кетиб, шимолий роман халқини (кейинчалик булардaн фpaнцуз халқи ташкил топди) вестготлар, бургундлар жанубий галлия-римликлар билан қўшилиб жанубий роман халқини (булар кейинчалик провансал халқи деб атала бошладилар) барпо этдилар. Италияда лангoбардлар билан итальян-римликлардан бўлғуси итальян халқи ташкил топди. Германияда Рейннинг нариги томонидаги қабилалар бир этник группа бўлиб, кейинчалик улардан гермaн (ёки н е м и с) халқи вужудга келди. Халқларнинг ташкил топиши маҳаллий алоқаларни кучайтирди, бу ҳол ҳам амалга империянинг жуда майда ва биp хил давлатларга парчаланиб кетишига олиб келди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling