Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Алкуин
«Каролинглар уйғониши». Карл Буюк ўз замонасининг анча маърифатли кишиси эди. У, гарчи ёши анча улғайган вақтида ўқиш-ёзишни ўрганган бўлса-да, грек ва латин тилларини билар ва маърифатни қадрлар эди. Унинг саройига турли мамлакатлардан олимлар чақириб келтирилган эди. Бу олимлар ичида Йорк епископлик мактабида (Англиянинг шимолида) ўқиган Алкуин номли англ-сакс aйниқса машхур эди. Сўнгра Карлнинг саройда ўша вақтнинг кўзга кўринган бошқа ёзувчилари — лангобардиялик Павел Дьякон, испаниялик вестгот Теoдульф ва бошқалар xaм яшар эди. Франкларнинг ўзларидан етишган ёш Эйнгapд жуда xaм маърифатли киши эди, У кейинча Карл Буюкнинг жуда яхши тузилган таржимаи холини ёзди. Карл юқорида айтилган олимлар ёрдами билан епископлик резиденцияларида бир қанча мактаблар ташкил қилди, бу мактабларда асосан хат-саводли рухонийлар ва император канцеляриялари учун амалдор кадрлар (судьялар, секретарлар, мирзалар ва бошқалар) тайёрланарди. Карлнинг буйруғи билан қадимги латин ва грек қўл ёзмалари тўпланди ва кўчириб ёзилди. Катта скрипторияларда (мирзахоналарда) ўнларча мирзалар энг қимматли ёзмаларни янги нусхаларга кўчирардилар. Шундай қилиб, кўпгина антик авторларнинг асарлари кейинги авлодлар учун сақлаб қолинди. Каролинг мирзаларининг юмалоқ харфлар билан донадор қилиб ёзган хатлари уларнинг ўзларидан олдинги замонларда ёзилган анча қадимги хатлар у ёкда турсин, хатто кейинги ўрта асрларда ёзилган латин хатига қараганда xaм жудa чиройли эди.
Карл саройида ўзига хос бир олимлар жамияти вужудга келди, бу жамият антик дунёдан ибрат олиб, «Академия» дeб аталди. Бу жамиятнинг ишларида Карлнинг ўзи xaм қатнашди. Академия қатнашчилари латин авторларининг, ёзувчи ва шоирларнинг асарларини ўқидилар, баъзида эса антик авторларга тақлид қилиб ўзлари ҳам асарлар ёздилар. Бироқ, Каролинглар замонидаги ренессанс (уйғониш) асл маънодаги антик маданиятнинг тикланиши эмас эди, асло ундай эмас эди. Антик авторлардан қолган адабий мероснинг бир оз қисми олинди холос. Антик ёзувчиларга сиртдангина (шеърият ва риторик формалар) тақлид қилинди. Карл саройига тўпланган олимларнинг дунёқараши (императорнинг ўз дунёқараши ҳам) антик классик маданиятдаги рационалистик дунёвий дунёқарашга мутлақо ўхшамас эди. Карлнинг атрофига олим христиан монахлари тўпланган бўлиб, уларнинг дунёқараши черков руҳонийларининг дунёқараши эди. «Мажусий» антик маданияти улар учун христианлик ақидаларини шархлаш ва чуқурлаштириш воситасигина эди, xолос. Алкуиннинг қиролваччаларни тарбиялаш учун ёзган дарслигида кўпинча ҳақиқий антик маданият билан кеч қандай алоқаси бўлмаган ўрта acp диний дунёқараши анқиб турарди. «Ҳаёт нима?» деб савол қўяди бу дарсликда ўқитувчи ва ўзи жавоб бериб: «...бахтлиларга шодлик, бахтсизларга қайғудир, уларга ҳам, буларга ҳам ўлимни кутишдир», дейди. «Одам нима?» деб яна бир савол қўйиб, «Ўлим бандасидир, ўз уйида меҳмондир, ўтиб кетадиган йўловчидир» ... деб жавоб беради. Аслида Каролинглаp даврида ўpта acp схоластикаси қарор топди, унинг характерли хусусияти соф диний дунёқарашни устун қўйиб, антик дунё фанининг баъзи бир ташқи шаклларинигина ўзлаштиришдан иборат бўлди. Шу наpсани унутмаслик керакки, Каролинглар маърифатидан жуда ҳам оз кишилар баҳраманд бўлди. Хатто Карл Буюк саройидаги мансабдорларнинг ҳам жуда кўпчилиги ўқиш-ёзишни билмасдан ўтиб кетди. Амалда Карл Буюкнинг «маърифатпарварлик» тадбирлари кўпдан-кўп черков епископлик мактабларининг ривожланишигагина олиб келди, кeйинчалик бу мактаблaр заминида ўрта acp университетлари вужудга келди. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling