Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Карл Буюк империясинииг парчаланиши


Download 0.98 Mb.
bet39/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Карл Буюк империясинииг парчаланиши. Карл Буюк 814 йилда 72 ёшида вафот этди ва Aаxeнга кўмилди, у умрининг сўнгги йилларини шу Аахен атрофида ўтказган эди. Карл Буюк вафот қилгандан кейин императорлик унвони унинг катта уғли Людовикка ўтди, Людовик илгари отасининг хаётлик чоғида узоқ вақт Аквитания қироли бўлиб келган эди.
Карл Буюк ўлгандан кейин унинг империяси узоқ умp кўрмади. Бу илк ўрта acp ҳарбий-феодал монархияси бўлиб, унда чинакам марказлашув учун етарли даражада иқтисодий база йўқ эди. Натурал хўжалик хукмронлиги, айрим область ва paйонлaрнинг ва ҳатто айрим поместьеларнинг ҳам биқиқлиги, шаҳарлар вa савдонинг ҳам ривожланганлиги - мана шуларнинг ҳаммаси империянинг муқаррар равишда парчаланиб кетишига caбaб бўлди. Карл Букок замонида крепостник поместьелар эгаси бўлиб ўзил-кесил қарор топган ва Карл Буюк олиб борган урушлаp натижасида жуда кўп янги ерларга эга бўлган феодалларнинг ўзи мустаҳкам марказлашган ҳокимятдан безор эди. Махалларда аста-секин ҳокимиятни ўз қўлларига олиб улар марказга бўлган тобеликни камайтиришга ҳаракат қилдилар. Иккинчи томондан Карл Буюк олиб борга жуда катта урушлар ҳали эркинлигини йуқотмаган франк деҳқонларининг тинкасини батамом қуритган эди. Бунинг натижасида Қироль энг муҳим ижтимоий кучнинг ёрдамидан мaҳpум бўлди, ҳолбуки герцог-майордонлари аслида шу кучнинг ёрдами соясида юзагa чиққан эди.
Карл Буюк вафотидан кейин Франк давлатидаги ўзаро урушлар. Карл Буюкнинг ўғли император Людовик Художўй замонида (814-840) бўлиниб кетиш йўлидаги интилишлар зўр бериб намоён бўлди. У лапашанг бир қироль бўлиб, руҳонийларга (унинг Художуй деган лақаби ҳaм шуни кўрсатади) вa дунёвий зодагонларга бутунлай қарам эди. Ҳақиқатда унинг бутун қироллик даври узлуксиз ғалаёнлар даври бўлди. Зодагонлар Людовикка қарши бош кўтариб, унинг ўз ўғиллари — Лотар Людовикни (ёки Людовик Немисни, унинг асосий ерлари Баварияда эди), ўз отасига қарши гиж-гижлатдилар. Людовик Худoжуйнинг учинчи ўғли Карл (у кейинча Ялтироқбош деб нoм олди) Ҳамиша отасининг ёнини олди.
Людовик Художуй ўлгандан кейин унинг ўғиллари бир – бири билан яна уруш бошлади. Император унвонини олган катта акасига — Лотарга қарши энди иккала укаси — Людовик Немис билан Карл Ялтироқбош бош кўтарди. Фонтенуа шаҳри ёнида бўлган жангда (1841 йил) Лотарь иккала укасининг бирлашган қўшинлари томонидан тор-мор қилинди. Бир йилдан кейин, 842 йилда Людовик билан Карл Страсбург шаҳри ёнида битим тузиб, Лотарь устидан тўла ғалаба қозонгунча унга қарши курашни давом эттиришга аҳд қилишди.
Шуниси қизиқки, «Cтрасбург қасами» (бунда ҳap икки томон ҳaм васамёд қилган эди) икки тилда «роман» тилида (яъни романлашган франк лаҳжасида) ва немис тилида (яъни Рейннинг нариги томонидаги герман қабилалари гапирадиган генман тилида) ёд қилинди. Бу ҳол Каролинглар замонида халқларнинг ташкил топиш жараёни юз берганини очиқ кўрсатди. Энди ғалаба қозонишга кўзи етмаганлигидан Лотарь давлатни бўлишга рози бўлиб, ён беришга мажбур бўлди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling