Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet40/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Вердендаги тақсимот. 843 йилда Верденда Карл Буюкнинг уч невараси йиғилишида империя уч қисмга бўлинди. Верден аҳдига мувофиқ акаси Лотарь императорлик унвонини сақлаб қолди, лекин укаларига нисбатан ҳеч қандай махсус ҳуқуққа эга эмас эди, укаларининг ҳap қайсиси ўз ҳолича батамом мустақил коpоль бўлиб қолди. Лотарга Италия, шарқда Рейн билан ғарбда Маас, Шельда, Сена ва Рона дарёлари ўртасидаги ерлар (бунга Бургундия xaм киради) тегди, Рейннинг шарқидаги ерлар Людовик Немисга тегди. Лотарга қарашли ерларнинг ғарбидаги ерлар Карл Ялтироқбошга тегди. Кейинроқ бориб, Лотарь ўлгандан сўнг ерлар қайтадан бўлинди. Лотарнинг авлодлари Италиядаги ерларнигина ўз қўлида сақлаб қолди, Рейн бўйидаги ерларнинг ҳаммасини эса Людовик билан Карл ўзаро бўлишиб олишди. Бургундия мустақил қироллик бўлиб ажралиб чиқди. Императорлик унвони кейинроқ бориб Каролинглар хонадонининг бошқа авлодлари вакилларига ўтди. Масалан, 875-877 йилларда Карл Ялтироқбош император бўлди, 880-887 йилларда императорлик тожи Людовик Немиснинг ўғли Карл Семизга ўтди. X асрнинг, бошларига келиб эса императорлик унвонининг умуман ҳеч қандай реал аҳамияти қолмади.


Адабиётлар:
1. Каримов.И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Тошкент. 1998 й.
2. Хрестоматия по истории средних веков. Часть 1.Москва.1980 г.
3. Салическая правда. Перевод Грацианского. Н.П. М.1980.
4. Эйнгард. Жизнь Карла Великого. М.1977.
5. Г.Турский. История франков. М. 1987.
6. Всемирная история. Том 3.М.1957.
7. Қурбонгалиева.Р. Ўрта асрлар тарихидан ўқув-методик қўлланма.
Тошкент.1991 й.
8. Возникновения феодальных отношений у франков в IV-VII веках.М.,1979г.
9. Ўрта асрлар тарихидан изохли луғат.Тошкент. 1979 й.
10.Виппер Р.Ю. История средних веков. Курс лекций. Санкт-Петербург. 2001.
11.Книга для чтения по истории средних веков. Под.ред. Запорожец Н.,Сванидзе А.А. Москва.,1991.


3 - МАВЗУ: IV—XI АСРЛАРДА ВИЗАНТИЯДА ФЕОДАЛ МУНОСАБАТЛАРНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА ШАКЛЛАНИШИ
Р Е Ж А:
1.Византия империясининг ташкил топиши. Қишлоқ хўжалиги. Шаҳарлар, ҳунармандчилик ва савдо. Христиан дини.
2. Император Юстиниан даври. “Ника” харакати. Юстинианнинг ташқи сиёсати ва урушлар. Славянлар босқини.
3.VII – VIII асрларда Византияда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар. VIII – IX аср биринчи ярмида Византия. Македония сулоласи императорларининг аграр қонунлари.
4. Византияда феодал шаҳар. «Эпарх китоби». Давлат аппарати. IX – XIасрларда черков. IX аср иккинчи ярми - XI аср ўрталарида Византия ташқи сиёсати. X – XIасрларда сиёсий кураш.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling