Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети
Бутга қарши кураш ва унинг ижтимоий моҳияти
Download 0.98 Mb.
|
jahon tarihi seminar (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фома Славян қўзғолони.
Бутга қарши кураш ва унинг ижтимоий моҳияти. Черков ерларининг кенг кўламда секуляризация қилиши (давлат мулкига айлантирилиши) исавр императорларининг номи билан боғлангандир. Исавриялик императорлар ўз замондошларидан «бутга қарши курашувчилар» деган лақаб олди. Улар бутга сиғинишга қарши фармонлар чиқардилар, уларнинг буйруғи билан иконалар ибодатхоналардан олиб чиқилди ва уларнинг бир қисми йўққилиб ташланди. Черков буни асос қилиб императорни бутга қарши бидъатда айблади. Лекин исавриялик императорларнинг сиёсати улар тахтга чиқмасдан илгари Византияда бошланган ғирт диний жанжаллар доирасидан хийла четга чиқиб кетди. Императорлардан Лев III, Константин V ва уларнинг ворислари айни катта черков-монастир ер эгалигига қарши кураш қизиб кетган бир пайтда бутга чўқинишга қарши чиқдилар. Бутга қарши кураш ўзига xоc бир баҳона бўлиб, шу баҳона билан ҳукумат энг йирик монастирларни ёпиб қўйди ва черков-монастирь мулкларини мусодара қилди. Монастирларнинг ғазна ихтиёрига олинган ерлари Византиянинг ташкил топаётган рицарларига Сепефиций қилиб тақсимлаб берилди. Монастирларнинг ерларидан ҳарбий хизмат учун бериладиган бундай участкалар Византияда алоҳида бир термин билан харистикий («эҳсон», «хайр- cаxоват») деб аталган, бу эса маъно жиҳатидан латинча — «бенефиций» сўзига тўғри келади.
Фома Славян қўзғолони. Исавриялик императорларнинг ҳарбий реформаси яхши натижа берди. Императорлар катта маблағ сарфламасдан (Сурия ва Миср пулдан кетиши орқасида Империя бирмунча вақтгача молиявий қийинчиликларга учраган) катта ҳарбий кучга эта бўла олди. Фем қўшинлари ўз округларини араблардан жуда яхши химоя қилди. Византия хукумати сал-пал каттароққўламда хужум операцияси олиб боришга хали журъат этолмади. Лекин хукуматнинг сиёсати черков гуруxи ўртасида катта норозилик туғдирди. Янги династия обрўсининг кучайишидан норози бўлган дунёвий зодагонларнинг бир қисми ҳам черков гурухига қўшилди. Бутга қарши кураш тарафдорлари билан бутга чўқиниш тарафдорлари ўртасидаги кураш бир неча ўн йилга чўзилди ва баъзан бу кураш жуда кескин тус олди. Лекин халқ оммаси ўртасида ҳам норозилик кучайиб бормоқда эди. Феодализмнинг тараққий этиб бориши эксплуатациянинг янги формаларини вужудга келтира бошлади. Феодал ер эгасининr қўшнилиги эркин деҳқон жамоаларини крепостноилаштириш хавфи остида қолдирган эди. IX асрнинг бошларида араблар хавфи камайгандан Кают, стратиот — деҳқонларнинг аxволи жуда ҳам ёмонлаша бошлади. Янги «қудратли одамлар» — динатлар ёки (славянлар атаганидек) «властеллар» — жамоага қарашли экин экиладиган ерларни ва яйловларни тап тортмай хаёсизларча босиб олиб, стратиотларни эса ўз крепостнойларига айлантира бошладилар. Халқ норозилигинииг кучайиши заминида 821 йилда (Исаврлар сулоласидан кейин) Кичик Осиёда яна катта қўзғолон кўтарилган, бу қўзғолон Фома Славян қўзғолони деб ном олди. 821 йил қўзғолони қатнашчиларининг состава жуда хилма-хилдир. Унда эркин жамоачи-деҳқонлар, крепостнойларга айлантирилаётган стратиотлар, хақиқатда крепостнойга айлантирилган майда қарам ижарачилар — парикларқатнашди. Бу харакатга Кичик Осиёда жуда кўп бўлган павликианлар, империянипг шарқий областларица авж олиб келаётган ва ўз таълимидаги баъзи хислатларни қўшни Эрон сектасидан олиб ўзлаштирган бир демократик диний секта ҳам қўшилди. Қўзғолонга бошчилик қилган Фома Славян ўзини император деб эълон қилди. Арабларнинг ёрдами билан Фома Антиохинда императорлик тожини кийиб, кейин тарафдорлари билан биргаликда Константинополга қараб йўл олди. У, Византия флотининг рахбарларини ўз томонига оғдириб олишга муваффақ бўлиб, пойтахтни қамал қилишга ҳам киришган эди. Лекин Фоманинг сиёсати етарли даражада изчил сиёсат эмас эди. У xеч қандай ижтимоий реформалар ўтказмади, ҳатто халқ бўйнидаги оғир солиқларни ҳам енгиллаштирмади. Ҳақиқатда у халқ харакатидан фойдаланиб, ўзининг энг яқин тарафдорлари билан бирликда хокимиятни ўз қўлига олмоқчи бўлган эди, ҳолос. Унинг Византия душмани араблар билан бўлган дўстона алоқалари ҳам шубха туғдирарди. Ниҳоят, 823 йилда Фома Константинопол бўсағасида мағлубиятга учраган ва асир тушиб, қатл килинди. Муваффақиятсизликка учраганлигига ва династия курашига айланиб кетганлигига қарамай, Фома Славян қўзғолонинг шу томони мухимдирки, унда феодал эксплуатациясининг янги формаларига қарши курашган кенг ҳалқ оммаси катнашди. Шуниси характерлики, Фома халок бўлгандан кейин ҳам, умумий рахбарликдан махрум бўлган деҳқонлардан ва шаҳар камбағаларидан иборат айрим отрядлар узоқ вақтгача, xатто 825 йилгача қаршилик кўрсатишни давом эттиравергандилар. IX асрнинг 20 йилларидаги хааркатнинг сиёсий оқибатлари ҳам диққатга сазовордир. Бутга қарши курашувчи гурух билан бутга қиғинувчи гурух халқ харакатинииг кучайишидан, хусусан павликианлар харакатидаи қўрқувга тушиб, бу қўзғолондан кейин тез вақт ичида бир-бири билан ярашиб кетди. 843 йилда бутга сиғиниш расмий суратда тикланди. Черков секуляризация қилинган монастирь ерларини қайтариб ололмагани бўлсада, у билан давлат ўртасидаги муносабат яна дўстона муносабатга айланиб кетди. Черков-монастирь ер эгалиги аста-секин яна ўса бошлади, лекин бу ўсиш бутга қарши курашдан олдинги даврдагидай кенг кўлам ололмади. Download 0.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling