Таълим вазирлиги Андижон Давлат Университети Тарих ва ижтимоий фанлар факультети


Download 0.98 Mb.
bet45/359
Sana17.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1204737
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   359
Bog'liq
jahon tarihi seminar (1)

Юстиниан замонидаги қурилиш. Юстиниан замонида давлат маблағларининг хийла қисми қурилиш ишларига кетди. Юстиниан юзлаб қалъа ва юздан кўп майдароқ истехкомлар қурдирди. Унинг замонида жуда кўп ижтимоий характердаги иншоотлар ҳам бино қилинди — водопроводлар, йўллар, ҳаммомлар, театрлар, хар турли хукумат бинолари қурилди. Бу хукумат бинолари ичида сарой ва ибодатхоналар катта ўрин олди. Илк Византия архитектураси орасида энг муҳими аё София ибодатxонаси бўлиб, у Юстиниан томонидан 532-538 йилларда («Худонинг донолиги» шарафига) қурилди, бу аё София ибодатхонасида илк Византия архитектураси услубининг хусусиятлари жуда яхши акс этди. Аё София ибодатхонаси асосан кейинги импе­рия давридаги рим хукумат бинолари типида, яъни базилика типида қурилган бўлиб,антик архитектура элементларини (ички устунлар), шунингдек, шарқ меъморлиги элементларини (жуда кўn олтин безаклар,бинога хашамат берган мухташам rумбаз ва хоказолар) ўзида акc эттирди. Ибодатхонанинг ичкарисидаги кошинкор тасвирлар ранг-баранг сунъий кимматбахо тошлардан нихоят даражада бадиий бир тарзда ишланди. Аё София ибодатхонасининг мустахкам ишланганлиги кишини ғайратда колдиради. Бир неча марталаб зилзила бўлишига қарамай, бу бино хозирги вақтгача сақланиб келяпти ва у жаҳон архитектураcининг ажойиб тарихий ёдгорликларидан биридир.
VI асрнинг иккинчи ярмида ва VII асрда Византияиинг таназзулга учраши. Юстинианнинг подшолик қилиши сиртдан караганда гуллаб-яшнаётгандек кўринса ҳам, халқ оммаси учун жуда оғир бўлди. Жуда кўп марта кўтарилган халққўзғолонлари, айниқса 532 йилги қўзғолон бунинг ёрқин далилидир. Кек­са император (84 ёшида) ўлганда, унинг вориси, Юстин II жуда оғир аҳволда қолди. Юстин подшолигининг сўнгги йилларида солиқлар янада кўпроқ ошиб кетганлигига қарамай, давлат хазинаси бўм-буш эди. Оғир солиқлардан хонавайрон бўлган аҳолининг жойларда солиқ тўлашдан бош тортиш xоллари тез-тез юз бериб турадиган бўлди.
VI асрнинг биринчи ярми билан VII асрнинг биринчи ярми ўртасида Византиянинг ижтимоий тузумидаги зиддият айниқса авж олган эди. Бу вақтда Византиядаги қулдорлик тузумининг емирилаётганлиги очиқ кўриниб турган эди, қишлоқ хўжалигида, хунармандчиликда қул мехнатини эркин мехнат тобора сиқиб чиқараётган эди. Шундай бўлса ҳам қулчилик тамоман тугатилмаган эди. Янги анча прогрессив бўлган феодал муносабатлар нисбатан секинлик билан таркиб топиб келаётган эди ва бунинг натижасида ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши тўхталиб қолмокда эди. Буни, масалан, Болқон ярим оролида ва Кичик Осиё вилоятларида бир вақтлар жуда серхосил бўлган ерларнинг анча кўп қисми эндиликда бўм-буш, қовжираб ётганлигидан кўриш мумкин.
Шаҳар камбағаллари, қуллар, колонлар ва жамоачи-дехқонларнинг хар турли халқ харакатлари Юстиниан императорлигининг сўнгги йилларида тез-тез кўтарилиб, VI аcр охирлари ва VII асрнинг биринчи ярмида бу xаракат янада кучайиб кетди. Миср ва Сурияда хар турли ереслар (монофизитлар, несторианлар ва xоказолар) байроғи остида сепаратистик харакатлар юз берди, бундан мақсад — бу вилоятларни Константинополдан ажратиш эди.
Императорни ташқи аҳволи янада оғир эди. Империяга хар тарафдан душманлар хавф солмоқда эди. Юстиниан ўлгандан кейин тез орада Византия қўл остидаги ерлар кескин суратда камайиб кетди. 568 йилда лангобардлар Италиянинг шимолий қисмини ва ўрта қисмининг бир бўлагини босиб олди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, VI асрнинг 80- йиллари бошида Испаниядаги ерлар ҳам қўлдан кетди. Болқон ярим оролига VI асрнинг иккинчи ярмида ва VII асрнинг бошларида славянлар бир неча марта жуда кўплаб кириб, Пелопоннесгача бориб етди. Дунайда император қўшинлари аварлардан зарба еди. Форс давлати VII асрнинг бошларидан то ўртасигача шарқий вилоятларни бирин-кетин босиб олиб, баъзан Константинополнинг ўзига ҳам хавф солди.
Юстиниан сулоласи 602 йилда сарой тўнтариши натижасида тахтдан тушди. Бу сулоланинг оxирги вакили император Маврикий шу сарой ўзгариши вақтида беш ўғли билан бирликда ўлдирилди. Империя император Ираклий вақтида (610-641) бир кадар мустахкамланиб олгандек бўлди. Ираклий эронликларга зарба бериб, улардан Сурия, Фаластин ва Мисрни кайтариб олди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай, VII асрнинг 30- йилларида — 40- йилларнинг бошларида Византия бу муҳим вилоятларни иккинчи марта бу сафар абадийга қўлдан бериб кўйди, уларни араблар босиб одли.
Ираклийнинг ворислари даврида Византия территорияси яна ҳам қисқариб кетди. Араблар босиб олган бутун Шимолий Африка ҳам ўзил-кесил қўлдан кетди. Балқон ярим оролида 679 йилда славянларнинг кучли Болгария давлати вужудга келди. Долмацнияни ва ярим оролнинг шимоли-ғарбидаги Иллирияни турли славян қабилалар — серб ва хорватлар босиб олди. Империянинг ўзида VIII асрнинг бошларида Юстиниан замонидаги территориянинг кўп деганда учдан бир қисми колди. «Тикланган» буюк Рим империясидан Болқон ярим оролининг жанубий қисми, жанубий Италиянинг бир қисми, Қримнинг жанубий кирғоғи, Кичик Осиё ва Архипелаг ороллари қолди, холос.
VII асрдаги алғов-далғов вақтида Византия ўзгаришларни бошидан кечирди, бу ўзгаришларда унинг ижтимоий ва сиёсий жихатдан янада ривожланишининг злементлари бор эди. Даставвал, империя энди илгаригидек грек-рим империяси бўлмасдан, аcоcан бир жинсли грек империяси бўлди. Фақат грек тили расмий давлат тили бўлиб қолди. Империянинг асосий диққати бу вақтда бутунлай Болқон ярим ороли билан Кичик Осиёга қаратилди. Александрия ва Антиохия қўлдан кетгандан кейин Константинополнинг иқтисодий ва сиёсий эътибори ошди. Шу билан бирга империя территориясига варварларкинг, биринчи навбатда, славянларнинг кўплаб кўчиб келиб ўрнашуви Византия империясидаги ижтимоий тузумнинг демократлашувига ёрдам берди, қулдорлик муносабатларининг йўқолиб бориш жараёнини тезлаштирди.

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   359




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling